ЖУРНАЛИСТГА ОТИЛГАН ЎҚ…

ЖУРНАЛИСТГА ОТИЛГАН ЎҚ…
188 views
07 September 2013 - 7:05

Alisher_Saipov

“Инсонлар бор тириклигида ўликдир. Инсонлар борки, ўлгандан кейин ҳам тирикдирлар”. Бу сатрлар муаллифи кимлиги ҳозир эсимда йўқ. Лекин сўнгги жумлалар таниқли ўзбек журналисти, ўз касбий фаолияти йўлида қурбон бўлган Алишер Соиповга қарата айтилган, десам хато бўлмас.

Дарҳақиқат Алишер Соипов хотирамизда бор экан, демак у тирик.
Сурхондарёлик собиқ журналист, Мажид Абдураимов билан 2004 йилнинг ёзида Қозоғистоннинг, “Чимкент” вилоятида ўтказилган амалий семинарда қатнашгандик. Алишер Соипов билан илк бор ана ўша тадбирда учрашиб, яқиндан танишгандик. Алишер ўзининг яхши ҳулқи, камтаринлиги, самимийлиги билан ҳурматимизни қозонди.
Ҳар қандай масалада мулоҳазали бўлган мустақил журналист Алишер Соипов ўзининг ўткир танқидий ва таҳлилий мақолалари билан кенг жамоатчиликка танилган эди. Лекин у ҳеч қачон тахаллус қўллаган эмас. Алишер билан суҳбатда “Сиз мақолаларингизни ўз исмингиз билан нашрга берасиз, бирор марта тахаллус қўлламайсиз, қўрқмайсизми?”, деб сўрадик. Алишер саволимизга жавоб берар экан: “Мен фақат Аллоҳдан қўрқаман. Мен ижодкор бир журналистман. Ўз касбимни севаман. Аллоҳ инсонга бир мартагина умр берган. Ахир дунёга яна қайтиб келмаймиз. Нега ўзим ёзган мақолага тахаллус қўйишим керак?”, деган эди. Ўша кезларда Алишер 21 ёшдаги навқирон йигит эди. У “Фергана ру” сайтида ишларди.
Алишердек сўзида қатъий, дўстига вафодор, мард ва ўз касбининг устаси бўлган ҳаққиқий бир инсонни йўқотиш жуда катта талофот деб ҳисоблайман.
2007 йилнинг 24 октябрида “Озодлик” радиоси “ўшлик таниқли журналист Алишер Соиповнинг ўлими” ҳақидаги хабарни тарқатганидан кейин мен уч кунгача ўзимга келолмадим.

“Алишер Соиповнинг ўлими кимга керак бўлиб қолди?!”, деган савол мени анча вақтгача қийнади.
Аслида, Алишер Соиповга отилган ўқ мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳга қарата узилган ўқ эди. Чунки ўша кезларда Ўзбекистонда президентликка сайловларга тайёргарлик айни авжида эди.
Ислом Каримов ўз номзодлигини президентликка қўйиш учун мухолифатни куч билан ушлаб туриш ва сайловга тўсқинлик қиладиганларни ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам йўқотишни аввалдан режалаштирган эди. Алишер ана ўша сиёсий тадбирда Ўзбекистон мухолифати ёнида бўлиб, президентликка сайловларга тайёргарликларни бевосита кузатиб борди.

У минтақадаги диктаторлар зулмидан эзилаётган оддий халқни уйғотиш, бу билан Ўзбекистондаги каби мустабид режимларга кескин зарба беришдан қўрқмаган курашчан, ҳақни ёзган, халқнинг дардини айтган ҳақиқий журналист эди. Ўша вақтларда Алишер сингари қўрқмас ижодкорлар камдан-кам топилар эди. Аммо, афсуски, бу кураш  қурбонлик олиб келди. Бу билан ўзбек журналистикасида жуда катта йўқотиш бўлди.
Алишернинг ҳаётига қўйилган нуқта бугун нимани ҳам ўзгартира олди?.

Уни жисмонан йўқ қилган одамлар нимага эришaолди, деган ўринли савол туғилади.
Менимча, ҳеч нарсани ўзгартира олмадилар, аксинча, Алишер Соиповнинг номи абадий тириклар рўйхатидан жой олди.
Шундай экан келинглар, “Алишер Соипов тирик бўлганида 32 ёшда бўлар эди”, деган сўзни асло тилга олмайлик. У шаҳид, шаҳидлар эса доим тирикдир. Унинг руҳи ҳар лаҳза биз билан биргадир.
Алишер Соипов тириклик вақтида  ўзига ҳайкал қўйиб кетди. Бугун биз билан сизнинг вазифамиз Алишер Соиповнинг хотирасини ҳурмат билан ёд этиб, унинг ҳаққига дуолар қилиш ва ишларини давом эттиришдир.
Руҳинг шод, маконинг жаннат бўлсин, Алишер. Сендан қолган қизингга Аллоҳ умр берсин, сенинг қотилларингга Яратганнинг Ўзи жазо берсин,омин

Фахриддин Тилло

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi