Мунис синглим, Муслима синглим

Мунис синглим, Муслима синглим
106 views
07 September 2013 - 14:02

images (6)Тингламайсиз асло қўшиқлар,
Йўлингизда хар ҳил тўсиқлар,
Хор бўлсинлар нодон фосиқлар,
Мунис синглим, Муслима синглим,

Сериалларни вақтин кутмаган,
Ҳаёсизни дўст ҳам тутмаган,
Роббисини хеч унутмаган,
Мунис синглим, Муслима синглим,

Қориларга бўлинг сиз она,
Она бўлсин сизга қайнона,
Эр хизматин қилинг мардона,
Мунис синглим, Муслима синглим,

Сўзларим чин менга ишонинг,
Укангиз ман гарчи сиз тонинг,
Жаннатий сиз шундан қувонинг,
Мунис синглим, Муслима синглим,

Ибодатдан топинг халоват,
Қиласизлар қуръон тиловат,
Бахтимизга бўлинг саломат,
Мунис синглим, Муслима синглим.

Абдуллоҳ