Женнифер Лопес узр сўради

Женнифер Лопес  узр сўради
66 views
07 September 2013 - 15:00

jeniferЖорий йилнинг июнь ойида америкалик қўшиқчи Женниифер Лопес Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган кунида чиқиш қилган ва бунинг учун нақ 1,5 миллион доллар гонорар олган эди.

Орадан уч ой ўтиб, қўшиқчи бу концертнинг хато бўлганини айтди. Унинг Туркманистон президенти туғилган кунида қатнашиши маълум бўлиши биланоқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар танқидни бошлаб юборишган эди. Лопеснинг Гурбангули Бердимуҳамедов учун машҳур «Happy birthday, mister president» қўшиғини куйлагани эса «ўлганнинг устига тепган» бўлди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фондининг фикрича, қўшиқчи бу билан Мексикада аёлларга нисбатан зўравонликка қарши дастурдаги иштирокиини йўққа чиқарди.

«Кўпчилик мени ўрнак сифатида кўришини биламан, бу эса ўз хатти-ҳаракатларим учун масъул эканлигимни англатади. Ҳар сафар хатога йўл қўйсам, уни тан оламан ва тўғрилашга ҳаракат қиламан. Мен ҳам бошқалар каби оддий одамман, баъзида нотўғри қарорлар қабул қилишим мумкин», – деди Женнифер Лопес «Cosmopolitan» журналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Лопеснинг ҳамкасблари Канье Уэст ва Бейонсе Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев неварасининг тўйида қатнашди. Айрим маълумотларга қараганда, Канье Уэст 3 миллион доллар миқдорида гонорар олган.

Манба: Ca-news