ЎХҲ аъзосигa шантаж

ЎХҲ аъзосигa шантаж
84 views
08 September 2013 - 8:19

Воқеа  қўлимиздаги далилий ҳужжатлар ва исми сир қолиши сўраган бетараф шахснинг интервьюси асосида атрофлича ўрганилгандан сўнг интернет тармоғида эълон қилинмоқда.

ЎХҲ фаолларидан бири, Тошкент шаҳар фуқароси Фахриддин Тиллаев ва унинг қўшниси Юлия Ликова билан бўлган жанжал бир қатор мустақил сайтларнинг асосий мавзусига айланди.

Улардан баъзилари воқеани бир  томонлама, яъни Юлия Ликова ва унинг тарафдорларига ён босган ҳолда ёритди.

Биз бўлиб ўтган воқеага холисона ёндошиш мақсадида Фахриддин Тиллаев билан ҳам, унинг қўшниси Юлия Ликова билан ҳам суҳбатлашмадик.

Аксинча икки орада бўлиб ўтган гап сўзни бетараф одамлардан сўраб-суриштириб уларнинг холисона кўрсатмаларини қаламга олдик.

Исми ошкор этилмаслик шарти билан гапирган гувоҳлардан бири шу йилнинг 23 август куни кечки пайт Тошкент шаҳри, Чилонзор туман 7-мавзе, 50-уйда бўлиб ўтган воқеани мана шундай ҳикоя қилди.

“Жума куни кечки пайт шу  манзилда яшётган Юлия Ликова унинг эри Константин Доронин ва қўшниси Тамара Иванова ўзларига подъезд бўйича қўшни бўлган Фахриддин Тиллаевнинг хонадонига бостириб кириб, унга тегишли баъзи жиҳозларни синдиришди, Фахриддин Тиллаевга эса тан жароҳати етказишди. Босқинчи қўшнилар Фахриддин Тиллаевни шантаж қилиб, уни жиноий жавобгарликка тортиш режасини олдиндан тузган бўлган. Икки миллат вакили бўлган қўшнилар ўртасида чиққан жанжал ортидан мухолифат фаоли Фахриддин Тиллаевни “миллатлар орасига рахна солганлик” айби билан қамоққа тиқишга баҳона эди бу”, дейди исми сир тутилаётган суҳбатдош.

Унинг айтишича, Юлия Ликова ва унинг эри Констонтин ва Тамара Ивановалар аввал ҳам Фахриддин Тиллаев ва унинг оила аъзоларига маънавий зарарлар етказган.

“Улар Фахриддин Тиллаев хонадонининг эшиги тагига зарарли кимёвий моддалар сепиб, ҳар хил ахлатларни сочиб кетишган. Бундан кўзланган мақсад икки миллат вакиллари ўртасида ўзаро низо чиқаришдан бошқа нарса эмас. Галдаги режаларини айнан республика мустақиллик байрами арафасида амалга оширишдан мақсад Фахриддин Тиллаевни “миллатчи”ликда айблаб узоқ муддатга қаматиш эди.

Шукрки, уларнинг қора ниятлари амалга ошмай қолди” дея билдирди суҳбатдош.

Унининг мулоҳазасича, мухолифат фаолига нисбатан фитна Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида имзоланган шартнома асосида баъзи “ҳуқуқий ишлар”ни бажарадиган “идора ходимлари” томонидан уюштирилган.

Исми матбуотда ошкор этилмаслигини сўраган бу суҳбатдошимизнинг тахминича, мазкур идора ўзбек ва рус миллатлари орасида “мунозарали ҳолатлар”ни келтириб чиқаришда ўзларига дастак бўлаётган рус миллатига мансуб кишиларни маълум миқдорда маблағ билан таъминлаб туради.

“Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу одамлар ана шу пул эвазига уларга жосуслик қилаяпти. Юлия Ликова, Константин Доронин ва Тамара Ивановалар ҳам айнан мана шу конторанинг садақаси эвазига яшаб, одамлар орасида турли “мунозарали ҳолатлар”ни келтириб чиқаришдан тап тортмаётирлар. Уларнинг зиммасига Ислом Каримов олиб бораётган бугунги сиёсатга қарши бўлган кишиларни аниқлаш ва уларни тузоққа тушириш юклатилган.

Чилонзор туман 7-мавзе, 50-уйда мана шу контора ташкил этилгандан кейин ҳеч қанча ўтмай Фахриддин Тиллаевнинг квартирасидаги иситиш қувурлари сабабсиз қирқиб ташланди. Тиллаев хонадони икки қиш мавсумида отопление ўрнига газ ёқиб совуқдан сақланди. Фахриддин Тиллаевнинг республика прокуратурасига тинимсиз мурожаатларидан кейин ниҳоят шу йилнинг август ойида иситиш қувурлари қайта уланди. Мухолифат фаоли Фахриддин Тиллаев сўнгги икки йил давомида қаттиқ таъқиб ва тазйиқ учраб, хавфсизлик ходимларининг доимий кузатувида бўлиб турибди”, дея ўзидаги маълумотлар билан ўртоқлашди тошкентлик манбамиз.

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3-сентябр куни эрталаб Тошкент шаҳри, Чилонзор туманининг 7-мавзесида жойлашган “Боғистон” маҳалласи 379-сонли милиция бўлинмаси бошлиғи Илҳом Останоқулов Фахриддин Тиллаевни уйидан олиб кетган ва тунги соат 12 гача уни сўроқ қилган.

Бу маълумотлар милиция зобити Илҳом Останоқулов томонидан ҳам тасдиқланди.

“Фуқаро Фахриддин Тиллаев Юлия Ликованинг шикоят аризаси асосида сўроқ қилинди. Ундан тушунтириш хати билан бирга паспортидан нусха ҳам олинди. Айни пайтда Фахриддин Тиллаевнинг Чилонзор туман ИИБга ёзган шикоят аризаси ҳам ўрганилмоқда”, деди милиция зобити Останоқулов.

Шу ўринда айтиш жоизки, август ойи охирларида Чилонзор туманидаги 50-уйда юз берган воқеа айрим хабар агентликларида бир томонлама ёритилмоқда.

Жумладан Uznews.net сайтида 5 сентябр куни нашр қилинган “Мухолифатчи Тиллаевнинг қўшниси ялонғоч ташрифи ҳақидаги гапларни рад этади” мақола муаллифи мавзуни бир ёқлама ёритган.

“Ликова айтган гапларни текшириш учун Uznews.netнинг Тиллаев билан боғланишга оид уриниши ҳозирча ҳеч натижасиз бўлди. У қўнғироқларга ва СМСларга жавлб бермаяпти, ўз эшигини эса очгани йўқ”, деб ёзади мазкур мақола муаллифи.

Шундан кўриниб турибдики, Uznews.net мухбири Фахриддин Тиллаевнинг фикрини ўрганиш учун унга умуман мурожаат қилмаган.

Зотан ЎХҲнинг фаол аъзоси Фахриддин Тиллаевнинг қўл телефони (+998901224581) мустақиллик байрамидан олдин ўчирилган эди. Интернетдаги www.skype.com/Ozod.Fuqaro ҳам ёпилган. Бир сўз билан айтганда Тиллаев бир муддат ташқи оламдан узилиб қолганди.

23 август куни бўлиб ўтган воқеадан сўнг Фахриддин Тиллаевни “зиёрат” қилувчи маҳаллий мулозимларнинг кети узилмаяпти.

Зиёратчилардан бири ўзини “ҳокимият вакили”, деб таништирган ва Фахриддин Тиллаев хонадонида неча киши қайдга олингани билан қизиққан.

Шунингдек, сув, телефон, солиқ ва коммунал хўжаликлари вакиллари ҳам бирма- бир мухолифат аъзоси, “Озод фуқаро” ташкилоти раҳбари Фахриддин Тиллаевнинг эшигини қоқаётир.

Бу ўз навбатида “жосуслари”нинг “Фахриддин Тиллаев уй қамоғида”, деб жар солишларига туртки бўлмоқда.

 

Самандар Отажонов

ЎХҲнинг мухбири.