Иордания терма жамоаси мураббийи Тошкент аэропортидан нолиди

Иордания терма жамоаси мураббийи Тошкент аэропортидан нолиди
22 views
09 September 2013 - 13:35

a29761200b248653c8c2b2a8eeaa1ed4Std.Uz интернет-нашри Иорданиянинг «Ар-Рай» газетасига асосланиб тарқатган хабарига кўра, футбол буйича Иордания терма жамоаси мураббийи Ҳуссам Ҳасан Тошкент халқаро аэропортидаги рўйхатга олиш жараёнидан ҳайрон қолганини маълум қилган. Мураббийнинг сўзларига кўра, Тошкент аэропортида Иордания футбочлиларини рўйхатдан ўтказиш жараёнига 2 соат давом этган. Қайд этиш жоиз, Иордания миллий терма жамоаси бош мураббийи Тошкент халқаро аэропорти ҳақида нисбатан салбий фикрларни билдирган илк мутахассис эмас. Бунгача Тошкентда меҳмон бўлган Япониянинг «Санфречче Хиросима» устози Хажиме Мориясу ва Хитойнинг «Бейжинг Гуоан» клуби бош мураббийи Александр Станоевич ҳам қўл остидаги жамоалари Тошкент халқаро аэропортида кўп вақт ушланиб қолганликларини маълум қилишганди.

Манба: Ca-news