Давлат хазинаси бўшаб қолган ва уни тўлдириш усулларидан бири-мулк солиғини ошириш.

Давлат хазинаси бўшаб қолган ва уни тўлдириш усулларидан бири-мулк солиғини ошириш.
32 views
09 September 2013 - 16:07

мулк солиғиЎзбекистонда давлат хазинаси бўшаб қолган, дейди uznews.net суҳбатдоши. Афтидан  “отаси”нинг қизи давлат хазинасини еб битирганга ўхшайди. Давлат хазинасини яна ўша  “дангасалар” бошқа давлатларда сарсон бўлиб, ишлаб пул юбориб тўлдиришади.Ўзбекистонда яқин кунларда жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи даражасини камида 10 бараварга ошириш режаланмоқда.
Ер заҳиралари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир неча ой муқаддам Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида ҳар йили жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи миқдорини ошириш ташаббуси билан чиққан, деди бугун анонимлик шартига кўра ушбу Қўмита ходими. 

«Давлат хазинаси бўшаб қолган ва бу уни тўлдириш усулларидан биридир», – дея тушунтиради манба.

Унга кўра, бугунги кунда ушбу ташаббусни аллақачон, солиқларнинг оширилишидан моддий манфаатдор бўлган идоралар, – Иқтисод вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси қўллаб қувватлаган (виза қўйган).

Фақат Меъморчилик ва қурилиш давлат қўмитасининг

рағбатини олиш қолган, ушбу идоранинг бу янгиликдан бевосита манфаати йўқ.

Бир неча бор барча зарур ҳужжатлар қўмитага жўнатилган, бироқ ҳар сафар уларнинг “саводсиз тузилгани ва ҳисоблангани” қайд этилиб, қайтарилган.

Бироқ, Uznews.net суҳбатдошига кўра, Меъморчилик ва қурилиш давлат қўмитасининг виза қўйиши масаласи – вақти соати билан ҳал бўладиган масала. Афтидан йил охирига қадар унинг раҳбарияти бу ҳужжатни имзолайди.

Ўзбекистон Солиқ кодексига кўра, солиққа тортиладиган объектлар сирасига, республика ҳудудидаги турар жойлар, квартиралар, дала ҳовли қурилиш бинолари, гаражлар ва бошқа қурилма, бино, иншоотлар киради.

Охирги бор ушбу солиқ – 15% га – 2013 йилнинг 1-январидан оширилган эди. Яъни агар 2012 йили унинг миқдори, мулк инвентаризацияси нархининг 0,9% ҳисобида белгиланган бўлса, шу йилнинг бошига келиб у 1,04%ни ташкил этган.

Таъкид жоиз, мулкнинг инвентаризация нархи, турар жой майдони даражасидан олинадиган солиққа мутаносиб тарзда фиксация қилинмайди:

Улар бино жойлашган ҳудуд, қурилишнинг қачон амалга оширилгани ва бир қанча майда чуйдаларни ўз ичига оладики, уларни ҳисоблаб чиқишни бирор солиқ нозири зиммасига олмайди.

Масалан, пойтахтнинг “Бунёдкор” метро бекати яқинидаги замонавий тўққиз қаватлик уйнинг сўнгги қаватидаги 2 хонали квартира эгаси Зиёд жорий йил учун 47 минг сўм мулк солиғи тўлади.

Унинг ошнаси Акром айни шундай, бироқ Педагогика университети атрофидаги “эски фонд” ва биринчи қаватда жойлашган квартира учун 43 минг тўлайди.

Агар солиқ оширилиши ҳақидаги ҳужжат кучга кирадиган бўлса, у ҳолда келаси йилдан бошлаб Зиёд 470 минг (тахминан, 174 доллар) Акром эса 430 минг (159 АҚШ доллари) тўлаши лозим бўлади.

Шу йилнинг 15-августидан бошлаб Ўзбекистонда иш ҳақининг минимал миқдори 91 530 сўм (34 АҚШ доллари атрофида) қилиб белгиланган.

Шавкат Холиқов