ХАЛҚИМ ТАЛАБ ЭТАР ИНТИҚОМ

ХАЛҚИМ ТАЛАБ ЭТАР ИНТИҚОМ
18 views
12 September 2013 - 11:00

Халқим талаб қилар мендан интиқом..

Етмиш ҳам келди-ю бўғзимдан тутди,
Лекин яшаяпман зўр кошонада.
Етмишнинг чораги ишратда ўтди,
Қолгани ижоду касалхонада.
Мен хам бой бўлай деб, билмайин чарчоқ,
Не не амалдорга эгилдим гоҳи.
Бирин ака дедим, бирини ўртоқ,
Охир ном чиқардим: Замон маддоҳи.
Ким вино ичмабди умрида бир бор,
У мени англамас, англамас асло.
Ким хаққа ташнадир ютса гар мозор,
Ким ҳам халқи учун бўлар жонфидо.
Минг бора розиман она халқимдан,
Кўриб, чидаб келар эркалигимга.
Подадай эргашиб менинг ортимдан,
Гина килмади у серкалигимга.
Етмиш йил умримнинг аёз чилласи,
Ўтмиш кунларимга мунглиғ қарайман.
Менинг охиратим куйди чамаси,
Халқим қарғишига кандай чидайман?!
Бир вақтлар жўр бўлиб «Яша шўро»га,
Юрардим қип қизил яловим билан.
Бугунчи, ўхшаб бир бахтиқарога,
Турибман лунжимда жиловим билан.
Колизей сингари вайрона дилим,
Чунг ларза юз берди унда ногаҳон.
Эшигим қоқмокда муқаррар ўлим,
Халқим талаб қилар мендан интиқом.

Озодбек Элкезар