АҚШда 3 мингта Қуръонни ёқмоқчи бўлган пастор қўлга олинди

АҚШда 3 мингта Қуръонни ёқмоқчи бўлган пастор қўлга олинди
22 views
12 September 2013 - 11:09

pastor1Флорида штати Малберри шаҳри полицияси Қуръони каримни ёқиш акциялари билан ном чиқарган протестант руҳонийси – Терри Жонсни қўлга олди. Associated Press хабарида айтилишича, бу сафар пастор қарийб 3 мингта Қуръонга ўт қўймоқчи бўлган.

Унинг фургонини тўхтатган полициячилар керосинга ботирилган Қуръон китобларини топишди. Жонс интернетдаги шахсий саҳифасида 2001 йил 11 сентябрь воқеалари қурбонларининг ҳар бири учун, яъни 2998 та Қуръонни ёқиш ниятида эканлигини ёзган. Шунингдек, у мусулмонларга нисбатан ҳеч қандай ғарази йўқлигини, бироқ Ислом динининг «шафқатсизлиги»дан хавотирга тушишини айтган.

Пасторга айблов эълон қилинган, лекин айнан қандай айблов эканлиги маълум қилинмаган.

Флоридалик пастор Терри Жонс илк бор 2011 йилнинг мартида мусулмонларнинг муқаддас китобини ёққан эди. Шундан кейин суд унга уч йил давомида масжидларга яқинлашишни таъқиқлаган. 2012 йил баҳорида эса у яна Қуръонга ўт қўйди.

ЎХҲ хабар маркази