Айтсам тилим куяр, айтмасам дилим.

Айтсам тилим куяр, айтмасам дилим.
32 views
13 September 2013 - 9:41

 

АЙТСАМ…

Айтсам тилим куяр, айтмасам дилим,

Ғуробот қаърига ботмоқда элим.

Яхшига ҳаёт йўқ, ёмонга ўлим,

Айтсам тилим куяр, айтмасам дилим.

Миллатлар ичида миллатим дилгир,

Болалари юпун, елкаси яғир,

Сабру қаноатнинг чеки бор ахир,

Дилингда неки бор, айт она халқим!

Айтсам тилим куяр, айтмасам дилим.

 

* * *

 

Назмнинг бўғзига санчилган қалам,

Насрнинг бўйнига солинган сиртмоқ.

Яна қайтиб келди тескари олам,

Оқ нарса қорадир, қора нарса оқ.

 

Шоирлар ўрмалар тахтнинг пойида,

Носирлар амал деб йиртишар яқо.

Хоким ҳам, етим ҳам ўша жойида,

Пичоққа илинар йўқдир хеч вақо.

 

* * *

 

ТУЗУМ

Тузум нима, тузумда,

У ҳам бир бош узумда.

Шоир булсанг татиб кўр,

Носирнинг ҳолини сўр.

 

Тузум нима, тузумда,

У бир шингил узумда.

Яхши пишса бой қилар,

Хоми ҳолинг вой қилар.

 

Тузум нима, тузумда,

У бир сават узумда.

Эзиб ичсанг маст килар,

Иймонингга қасд килар.

 

Тузум нима, тузумда,

У ҳам бир бош узумда.

Еб кўрмасанг билмайсан,

Назарингга илмайсан.

 

Тузум нима, тузумда,

Нима айб бор узумда.

Яшаяпман, яшайман

Айб ахтариб ўзимдан.

 

Тузум нима, тузумда,

Менинг ризқи рўзимда.

Хато кимда, ундами?

Ёки менинг ўзимда.

 

Қайси тузум бу тузум,

Қайси узум бу узум?

Чаросдек қарокўзим

Сен ҳам ўйлаб кўр бир зум.

 

Тузум бу бир бош узум,

Гувоҳи бўлдим ўзим.

Узумдайин эзилган

Халқимга берсин тўзим.

 

Тузум нима, бир тизим

Дорга осилган узум.

Бир шингили Чўлпону,

Бир шингили мен узим.

Озодбек Элкезар