Ўзбекистонда “Халқ душмани”га айланиш осон.

Ўзбекистонда “Халқ душмани”га айланиш осон.
94 views
13 September 2013 - 10:01
фермер

Олломурод Аметов, фермер

Uznews.net сайтидан олинган хабарга кўра, Қорақалпоқ фермери Олламурод Аметов ҳокимлик фонди учун гектар бошидан бир тонна гуруч бермагани учун хўжалигидан ажралди ва судланди.

Эндиликда ишсиз қолган, 28ёшдаги  Нукуслик фермернинг, Ўзбекистон суд адлия тизимидан қаттиқ ҳафсаласи пир бўлди.

«Мана тўрт йилдирки барча идораларга – Бош прокурорга, МХХ раисига, Олий суд раисига, адлия вазирлигига қатнайман, бироқ бефойда», – дейди Аметов.

Унинг сўзларига кўра, унинг элликтача шикоят аризаларининг ҳаммаси Қорақалпоғистон прокуратурасига қайтарилган, у ердан эса одатий жавобларни олган.

Айбсиз айбдор…

Аметов 2005 йили, тендер орқали 11,2 гектар ерни ютиб чиқиб  фермер бўлган.

Йигитнинг айтишича, аввалига омад унга кулиб боқди – унинг «Калниёз мироб» хўжалигига ускуналар сотиб олинди, олтита оила иш билан таъминланди, ҳеч кимнинг олдида қарзи йўқ эди, олган даромадидан қишлоқдаги “Гулшан” болалар боғчасига ҳомийлик ёрдами ажратиб келди.

Муаммолар, 2009 йили Аметов шоли экди, маҳаллий ҳукумат ҳар гектаридан Нукус тумани ҳокимлик фонди учун бир тонна топширишни талаб қила бошлашди.

«Мен шартнома бўлмагани учун ноҳақ талабни бажаришни рад этдим, шундан сўнг ҳокимлик амалдорларининг менга қарши тазйиқлари бошланди», – дейди у Uznews.netга.

Бунга жавобан Нукус тумани ҳокими Ергали Сейтназаров 2009 йилнинг декабрида «Калниёз мироб» фаолиятини тугатиш ҳақида қарор чиқарди.

Ҳокимнинг расмий баҳонаси фермер хўжалигида экин ерларининг етишмаслиги, унинг бор йўғи 6,5 гектарни ташкил этгани билан изоҳланади.

Аметов ҳужжатларни кўтариб Сейтназаров қабулига чиқади, бунда унинг экин майдони 10,2 гектар экани кўрсатилган, бироқ ҳоким уни уят сўз билан ҳақоратлаб кабинетидан қувиб чиқарган.

Ҳақоратланган фермернинг 2010 йили прокуратурага ёзган кўплаб шикоят аризалари ижобий натижа беради – бир неча бор қайта ўлчовлардан кейин ҳокимнинг қарори прокурор протести билан ноқонуний деб топилиб, бекор қилинади.

Натижада ҳоким Аметовга унинг участкасини қайтариб беришга рози бўлади, бироқ бир шарт билан, у “Калниёз Мироб” ери аллақачон ўтказиб юборилган “Репназаров Тўлқин” фермер хўжалигининг тўққиз миллионлик кредитини тўлайди.

Аметов мутлақо рад қилади, ҳоким бунга жавобан фермерни ер ажратилиши тўғрисидаги қарорни қалбакилаштиришда айблайди.

Шундан кейин Аметов тағин прокуратура кабинетига қатновини давом эттиради, бироқ эндиликда Жиноят кодексининг 228 моддаси “а” ва “б” қисмлари бўйича ҳужжат, муҳр, бланкларни қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки хавфли рецидивистлар гуруҳи билан қўшилиб ишлатишда айбланади.

Шунингдек, ҳужжатлардаги рақамларни атай қалбакилаштиргани учун, прокуратура протести билан тағин ер майдонидан ажралади.

Президентнинг муносабати

«Терговчилар, ишнинг “буюртма” эканини яширишмади, амнистияга рози бўлишга ундашди, кўплаб судьялар эса бу ишни олишдан бош тортишди», – дейди Аметов.

Бироқ ёш фермер қатъиятли туриб берди, натижада унга тағин иккита моддани – 167 (камомад ёки ўзлаштириш йўли билан ўғирлик), 168 (Фирибгарлик), 205 (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суъистеъмол қилиш) ва 209 (Мансаб подлоги).

Иш абсурдгача бориб етди – масалан, Қорақалпоғистон прокуратураси 2011 йили Микрокредитбанкка зиён етказиш ҳақида ишни «тахлади», банк вакили эса судда  Аметовга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдирди.

Бироқ Қорақалпоғистон Ҳўжайли туман суди барибир ҳукмда Аметовни айбдор деб топди ва унга 16 миллион сўмлик жарима ёзди, бироқ шу заҳоти “келтирилган зарар тўланган” дея топиб, амнистияга туширди.

Яқинда Аметов ўз кечирганларини батафсил ёзиб президент Ислом Каримовга ариза жўнатди.  Албатта, Каримовга  бу  мактублар етиб бормайди. Борганда ҳам  ҳеч қандай  ўзгариш  бўлмаслиги аниқ.  Сабаби, балиқ-бошидан, дейишади ку…

 
ЎХҲ хабар маркази.

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi