Тупроқ

Тупроқ
138 views
14 September 2013 - 9:24

Тупроқ

Хар йили шу баҳор келган чоғ,

Майса билан қопланар тупроқ.

Шу тупроқда гуллар ўсади,

Узун-узун йўллар ўсади.

Йўллар элтар келажак томон,

Боши тарих ичида гумдон.

Ўсар дарахт, ўсади тоғлар,

Ширин шакар мевали боғлар.

Ўсар бунда тўкин-сочин ёз,

Ўсади қор, қахратон аёз.

Ўсар шахар, ўсар қишлоқлар,

Дарё, денгиз, ариқ, булоқлар.

Макка ўсар, ўсади пахта,

Хар бир ўзбек билар бу ҳақда.

Ўсар жамбил, садарайҳонлар,

Жанжал билан ўсар замонлар.

Ўсар олим, ўсар файласуф,

Ўсар шоир Муҳаммад Юсуф.

Ўсар унинг бинафшалари,

Ўсар қизлар кўзлардан нари.

Ўсар жингил, ўсади янток,

Юраги қон лолақизғалдоқ.

Мусулмонлар ўсади бунда,

Ўсар Таврот, ўсади Будда.

Бир қарасанг қадрдон, иноқ,

Бир қарасанг гирчча қирпичоқ.

Ўсар арча, ўсар қайрағоч,

Қайрағочдан тикланади хоч.

Осилади Масих ўша кун

Халққа яқин бўлгани учун.

Ўсар эски ва янги Инжил,

Ўсар Машраб, Навоий, Бедил.

Ўсар кофир, ўсар руҳоний,

Атеистлар, турфа хил осий.

Эътиқодинг этмоқ учун ҳам

Ўсар Ленин, Карл Маркс ҳам.

Ўсар ҳаёт, ўсади ўлим,

Ўсар қайсар Жавохир ўғлим.

Керакми у ёки нокерак,

Танклар ўсар, ўсар замбарак.

Янги янги илохлар ўсар,

Шоирдан кўп маддохлар ўсар.

Ўсар ўткир жаллод болтаси,

Илма тешик гадо халтаси.

Жаллод тинмай калла чопади,

Гадойларни итлар копади.

Зино ичра зим зиё тунда

Фохишалар ўсади бунда.

Ўсар бойлар, ўсар қашшоқлар,

Ўсар минг минг дидсиз машшоқлар.

Ўсар зобит ва оддий аскар,

Бозорларда ўсади нархлар.

Булар ҳали ҳаммаси эмас,

Тўқайзорда ўсади йўлбарс.

Ўсар фироқ, ўсади озор,

Андижонда ўсар қўшмозор.

Ўсар қамоқ, ўсади зиндон,

Маҳбус ўсар минг-минг, миллион.

Аркда ўсар Абдулла Ориф,

Ўсар қайсар эркчи мухолиф.

Янги беклар ўсар, ўсар янги хон,

Ўсар Солиҳ, ўсади бекжон.

Ўсар харбий аэродромлар,

Отаназар ва Дилоромлар.

Тилло ортсанг самолётларга

Бирор кимса сўрамас, нега?

Мухолифот қилади мажлис,

Қоп-қоп гаплар кетади беиз.

Ўсар Қўқон, ўсар Андижон,

Товоқсойда ўсади зиндон.

Амир Темур ўсади бунда,

Чинорлардан қолади кунда.

Ўсар таъқиб, бўлингиз огох,

Хар туманда ўсади жанггох.

Ўсиб борар ҳар соат, ҳар он

Зулм остида эзилган деҳқон.

Ўсиб борар инсонда имкон,

Компютер, мобиль телефон.

Сўзлашишчун туриб бетма бет

Дунё бўйлаб ўсар интернет.

Ўсар иймон, ўсади виждон,

Ўсиб борар дилларда армон.

Ўсар Тунис, ўсади Қувайт,

Сен улардан қаеринг кам? Айт.

Устиришчун янги замонни

Қулдан берма энди имконни.

Ўссин Бирлик, эркчилар ўссин,

Ўсиб, зулм йулини тўссин.

Янги замон ниҳолини эк,

Унга ном кўй Озодлик ва Эрк.

Юрагингда қайнасин қувонч,

Ғалабага бўлган зўр ишонч.

Мана сенга муқаддас тупроқ,

Ўз бахтингни ўзинг эк ўртоқ.

Буғдой эксанг – омбор тўла дон,

Қон йиғлайсан эксанг гар тикон.

Маслаҳатим: зулмга боқ тиқ,

Эркни экиб, тергин Озодлик.

Лекин яна ўзинг биласан,

Нима эксанг шуни ўрасан.

***

МУХОЛИФЛАРГА 

Бутун қалбим билан эдим сиз томон,

Жонимни тиккандим озодлик учун.

Сизлар сўзамоллик қиласиз ҳамон,

Бирорта ишингиз топмайди якун.

 

Зулмлар дастидан эзилган халқим,

Умид чироқлари бир бир сўнмоқда.

Мухолиф уйланар, файласуфлар жим,

Бири у, бириси берги қирғоқда.

 

Қўлидан келмайди арзигулик иш,

Пасткам бурчакларда учрийди ғийбат.

Фалончи ўлибди, пистончи кетмиш,

Декларатив тарзда айтилар фақат.

 

Жанговор йигитлар кўзлари чақнар,

Қалбида боболар қони ўйнайди.

Дарров сўзга чиқар мухолиф рахбар,

Ундоқ қилсанг бўлмас, бундоқ бўлмайди…

Озодбек Элкезар

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi