Ўзбекистон Қобулга келадиган ҳар қандай ҳукумат билан ҳамкорликка тайёр.

Ўзбекистон Қобулга келадиган ҳар қандай ҳукумат билан ҳамкорликка тайёр.
26 views
14 September 2013 - 10:02

Islam_Karimov_121012Uznews.netнинг хабар беришича бугун Бишкекдаги саммитда чиқиш қилган Ўзбекистон Президенти, 2014 йил Афғонистондан НАТО қўшинларининг олиб чиқилиши минтақанинг нобарқарорлаштириши мумкинлигини айтиб, Қобулга келадиган ҳар қандай ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш ва сиёсий диалогга тайёр эканлигини билдирди.

Каримов, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар кенгаши тайёрлаётган “Бишкек декларацияси”ни қўллаб қувватлашини билдирди, унда Сурия масаласида Россия муносабати акс этган, Каримов Россиянинг Сурия кимёвий қуролларини халқаро назоратга топшириш ҳақидаги ташаббусини қўллаб қувватлади.
Икки йилдан буён Сурияда давом этаётган, Башар Ал Асад ва исломий қўзғолончилар ўртасидаги фуқаролик уруши, сиёсий ечим топиши керак, деди ўзбек президенти. Шунинг учун, унинг сўзларига кўра, у Сурия зиддияти шу мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқмаслиги тарафдори бўлган Россия президенти Владимир Путин позициясини қўллаб қувватлайди. Бугун Бишкекдаги ШХТ саммитида Россиянинг Сурия бўйича позициясини акс эттирган “Бишкек декларацияси”ни Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон рахбарлари имзолаши керак.

ШХТ Россиянинг Сурия кимёвий қуролларини халқаро назорат остига топшириши ҳақидаги ташаббусини, шунингдек Сурия режимининг кимёвий қуролларни тақиқла ҳақидаги БМТ Конвенциясини имзоланишини кутиш ташаббусини қўллаб қувватлади.

“Биз Суриянинг ўзи шундай таклиф билан чиқиши лозим дея ҳисоблаймиз”, – деди Москва ташаббуси ҳақида Каримов матндан кўзини узиб, нигоҳини залга тикканича.

ШХТга аъзо давлатлар рахбарлари бошқа халқаро муаммоларга ҳам, энг аввало Афғонистонга эътибор қаратди, ушбу мамлакат президенти Хамид Корзай ҳам Бишкек саммитида кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Асосий минтақавий мавзу Марказий Осиё сув заҳираларидан биргаликда фойдаланиш бўлди. Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари сув масаласида барча мамлакатларнинг бир тўхтамга келишга чақиришди.

Қирғизистон ва Тожикистоннинг гидроэлектр иншоотларини қуришлари Ўзбекистоннинг кескин тўсқинлигига учрамоқда, бу эса мамлакатлар орасидаги муносабатларга жиддий путур етказмоқда.

Бироқ 2012 йили сув масаласи минтақадаги қуролли зиддиятларга олиб келиши ҳақида гапирган Каримов Бишкек анжуманида, кесин мавзуни фақат Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ “экологик фалокат” ҳақида гапириш билан четлаб ўтишга қарор берди.

Бироқ барибир Тошкент ва минтақа давлатлари ўртасидаги таранг муносабат сезилиб турди, ўз нутқининг охирида Каримов тожик президенти Эмомали Рахмонни яна бир санчиб ўтишни унутмади .

2014 йили ШХТ раислиги Қирғизистондан Тожикистонга ўтади ва Каримов ўз маърузасини якунларкан, ёмон яширилган истеҳзо билан “Эмомали Шариповичга тағин ўзининг яхши томонларини кўрсатишини” тилади.

ЎХҲ хабар маркази