Қоне

Қоне
119 views
15 September 2013 - 9:04

Эл учун бергувчи жон, айт ўшал жонинг қоне,

Ҳар неки айтишга осон, лек бажарғонинг қоне?

Осмонингда бахт қуши парвоз этаркан тинмайин,

Зулмат ичра қолди ошён, ёруғ замонинг қоне?

Кўп машаққат чекди халқинг мустақил даврон учун,

Йўл бошида ваъда қилғон давру давронинг қоне?

Пахтаю, буғдой экиб, тансиқ бўлибди бурда нон,

Қайда ул озурда ошён, озод дехқонинг қоне?

Ким Аллоҳга топингайдир, ким тоза иймон эрур,

Бўлди бари аҳли зиндон, хай, мусулмонинг қоне?

«Қайга борсам ғоз юрурман, бошда дўппим, гердайиб»,

Дўппи бошга бўлди армон, яктак, чопонинг қоне?

Ким соқол қўйса мабодо,қўрқадурсан не учун?

Титрагайсан айтса Азон, қўлда қуръонинг қоне?

«Келажаги буюк давлат, хамма нарса «ВО!» бўлар»

Деганди бир лафзи арзон, жаннат рўзвонинг қоне?

Қишу, ёзу, куну, тун тер тўкар дехқонларинг,

Айтчи ўзинг, Бисмил Раҳмон, тилла ҳамёнинг қоне?

Бобом эккан чинор қоне, кесдиму танноз қизинг,

Хатто Темур қолди ҳайрон,-Тошкан, ўрмонинг қоне?

Дарёларда балиқлар йўк, тоғда хайвон қолмади,

Бўлмаса сайёдда пайкон, оҳу, жайронинг қоне?

Кўз ёшим боргай қуруб, шўри шўр Орол каби,

Сир, Амуни бериб қурбон, уйган хирмонинг қоне?

Мирзачўл қовуни қайда, қайда қува анори,

Бариси бўлдими пайҳон, Мирзагулистонинг қоне?

«Бермасалар пармаларни, ковлагум тирноқ билан»-

Айт, ўшал олтинга кон, зарли Зарафшонинг қоне?

Ҳонумонига ўт кўйиб, қирғиз қирар ўзбекларинг,

Элбошисан, элга қалқон, тиғи, пайконинг қоне?

Кеча бағрингга босиб, қучлаган юлдузларинг,

Қайси юртда кезар сарсон, гулу райҳонинг қоне?

Мадҳия ўқувчи маддох, шўравий шоир замон,

Халқи сарсон, куйи шодон, тили бийронинг қоне?

Чин шоирин кетди-қолди, дарди кетди қалбида,

О, Муҳаммад-ширин забон, мулки Дархонинг қоне?

Халқ денгиздир, халқ тўлкиндир, халқ – бу куч деганлари,

Бул замонда чекди афғон, Фитрат, Чўлпонинг қоне?

Пахта, буғдой дастидан ҳеч  қолмади бир парча ер,

Ўтлоғини излар чўпон, қатиқ, айронинг қоне?

Шох Эдипу, қирол Лирлар этдилар ўзни фидо,

Хақ деб ўз кўзин ўйган Шукур Бурхонинг қоне?

Кўзи сўқир, тани чўлтоқ, гунг, гаранг бечоралар

Қайга борсин ул ногирон, ҳайри, эхсонинг қоне?

Мажнунтолу, оқ ўриклар ўрнига экдинг чўкир,

Ҳар баҳор булбулга ошён яшил ўрмонинг қоне?

Йўқ нарсани бор этиб, чаноққа пахта тикиб,

Қилган ишинг бўлди ёлғон, дилда туғёнинг қоне?

Ер қаттиқ, йироқ осмон, қирилди минг минг инсон,

Қонга тўлди Андижон, Дукчи Эшонинг қоне?

«Маърифат шуъласига толпинган зулмат аро»-

Кўз ёши Кавкабистон, лутфи Дурмонинг қоне?

Сен кима бердинг адаб, барчаси шуҳратталаб,

Тоза виждон, тоза иймон қизу ўғлонинг қоне?

Эл дардини куйлаган, эркка бўйин бўйлаган,

Етмишда ҳам урган жавлон ул Дадахонинг қоне?

Доимо бирлик тараф, Туркистонни орқалаб,

Рауф Парфи кетди гирён, аҳли Туронинг қоне?

Эл улус ичра мулзам, ваъда берувчи муттаҳам,

Ўз ўзингга берган олтин нишонинг қоне?

Кўкрагим сенга очиқ, мард бўлсанг майдонга чиқ,

Сен шер бўлсанг, менман арслон, қоне майдонинг, қоне?

Озодбек Элкезар

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi