Буюк келажак – етиб бўлмас уфққа ўхшайди.

Буюк келажак – етиб бўлмас уфққа ўхшайди.
113 views
16 September 2013 - 16:34

2014, балки 2015 йилдадир – Ўзбекистонда янги президент сайловлари бўлиб ўтади. “Балки” атамасини қўллаш билан бу “муҳим” сана иқтидордаги ҳукумат ва унинг раҳбари Ислом Каримов феъли билан ўзгариб қолиши мумкинлигидан келиб чиқиб айтмоқдамиз. Чунки бу инсон қачон нимани истаса ўшани амалга ошира оладиганлар хилидан. Ҳа республика ва на халқаро қонунлар Ўзбекистонда ҳукуматнинг босиб олинишига монелик қила олмайди. Албатта Ўзбекистон қонунларида “президент мамлакатнинг эгаси, нима истаса шуни қилишга ҳақлик” – деган жумлалар йўқ. Аммо халқаро қонунларда ҳам ҳукуматимиз раҳбарининг бунақа ҳаракатларини жиловлайдиган жумлаларни кўрмаймиз. Демак, ҳамма нарсани элнинг ўзи ҳал қилиши керак эди, аммо эл ҳам лунжига сув тўлдириб олгандек жим.

Ҳозирда Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова интернет оламида, турли ижтимоий тармоқларда ўз фаолиятини жонлантириб юборганлигини кузатамиз. Бу шунчаки, монитор ортида ўтириб олиб кўнгил хушлиги учун клавитураларини чиққиллатаётган хонимча эмас, балки 30 миллиондан ортиқ аҳоли нуфузига эга бўлган мамлакатнинг бўлғуси президентидир. Ўз ёзишмаларида Гулнора ўзини элга томон қайишаётгандек қилиб кўрсатишга ҳам интилаяпти. Бу билан оми одамлар орасида янги миш-мишлар билан янги умидлар ҳам ёйинланмоқда. Гўёки, Гулнора Каримова тўйган қўзичоқ ва у президент бўлиб қолса мамлакатни таламайди.

Ҳикматлардан бирида айтилганига кўра, инсондаги умидлар энг сўнгида ўларкан. Яъни, жон ҳиқилдоқдан чиқганидан сўнг унинг сўнги орзулари, умидлари ҳам ўларкан. Лекин бу бир инсон онги ва вужудини назарда тутган ҳикматдир. Шунда ҳам уни “ҳикмат” деб аташ жоиз бўлса. Аммо бутун бир халққа қарата бундай дейишлик ўз ўрнида хато бўлган бўларди.  Афсуски, Ўзбекистон халқи ҳам ўша жони чиқаётган вужудга ўхшаб ҳар нарсадан бўлсада, яхшилик умид қиладиган бўлиб қолган. Элга танилганлардан кимдир бирови “балки…” деб сўз бошлаб қолса ҳамма ўша балкидан умид қилиб қолаверади. Миллатимиз шуури ҳам аслида шунақа.

Масалан, эл оғзида шундай “ҳикмат” бор: “отангни ўлдирганга онангни бер”. Бу фақат бизнинг миллатда ва бизнинг содда элда бор бўлган ҳикматдир. Дунёнинг бошқа мамлакатларида “отангни қасдини ол”, “элнинг посбони бўл” каби ҳикматлар бисёр бўлсада, бизда бунинг тамоман акси! Ким билсин, балки шу каби “ўгитлар” ва “ҳикматлар” боисидан ҳам биз қўй оғзидан чўп олмайдиган одамларга айланиб қолгандирмиз.

Эмишки, Гулнора Каримова Фарғона вилоятига борган экан ва у ерда халқнинг оҳ-зорини тинглабди. Газ етишмаслиги фарғоналикларнинг асосий дарди экан. Бўлғуси президент газдан фойдаланишни тўхтатишни ва келгусида халқга электр қуввати билан ишлайдиган плиталар етказиб беришни ваъда қилибди. Шу билан бирга, уйларни иситиш ҳам электр қуввати ёрдамида амалга ошириладиган бўлибди.

Бу шунчаки ёлғон ва бу сафсатага ишонганлар ҳам кам бўлмаган. Чунки Ўзбекистонда аҳолини фақат электр қувватига боғлаб қўйиш учун етарлик даражада электр энергияси ишлаб чиқарилмайди. Мамлакатда (АЭС) Атом электр станциялари мутлоқ мавжуд эмас, мавжуд бўлган иссиқлик ва гидроэлектр станциялари қуввати Республика аҳолисининг эҳтиёжини қондиришга ҳам етмайди. Боз устига Ўзбекистон чет элларга ҳам электр қувватини экспорт қилади. Тағин шуниси ҳам маълумки, ўзбекистонда янги электр станциялари қурилиши режаланаётгани йўқ.

Совет давридан “ёдгорлик” бўлиб қолган симёғочлар ва улардаги симларнинг электр ўтказиш имкони ҳам чегараланган бўлиб, нари борса 380 Вольт қувватни ўтказиб бера олади холос. Хўш, бундай шароитда Гулнора Каримованинг ширин ёлғонига учишга бало борми? Биров ишонмаётган бўлса эҳтимол, аммо биз юқорида айтганимиз, “балки…” деган умидбахш сўз юракларни ўртайди ва кишини нимадандир умид қилишга ундайди.

Демак, Гулнорахон президент бўлиб олгунига қадар одамларнинг ўзига ишонтириши шартми деган саволни ҳам қўйиб кўрайлик. Албатта йўқ! Мамлакатда очиқ ва адолатлик сайловлар ўтказилинмас эмас, Гулнора Каримованинг Ўзбекистон ҳукумати тепасига келиши учун яшил чироқлар ҳозирда ёниқ. Яъниким, шусиз ҳам у президент бўла олади! Унда нега бунақа қилмоқда? Гап шундаки, у ҳукумат тепасига келиши олдидан одамларга оз бўлсин, умид бахшида этмоғи керак. Майли, келгусида бу умидлар сўнсин, майли, одамларнинг ундан кўнгли қолсин – лекин барибир келажакка сохта бўлсада, отаси эълон қилган ўша буюк келажакка ёлқиндек бўлсада умид қолсин.

Ислом Абдуғаниевич ҳам ҳокимият тепасига келаркан, бутун мамлакат халқининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб “Ўзбкекистон – келажаги буюк давлат!” дегани ҳали ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Лекин у айтган буюк келажак ишсизлик, мардикорчилик, порахўрлик ва бошқа турли туман иллатлар билан қоришиб кетди. Мақсад ҳам аслида шу бўлгандир, бироқ халққа нимадир дейиши керак эдику.  Мана, йигирма йилдан ошдики, Ислом Абдуғаниевични эл тортаётган азоблар ҳам безовта қилмай келади.

Собиқ Совет республикалари орасидан биз бир вақтда мустақилликка эришган Қозоғистонни олиб қаранг. Бу мамлакатда ҳам Нурсултон Назарбоев диктатураси ўрнатилган, бироқ Остона ҳукумати элга иқтисодий эркинликларни бериб қўйган. Ўзбекистонлик ишсизлар эса жуда бўлмаса Қозоғистонга бориб пул ишлашга ҳам ҳаракат қилишади. Бу Республика айнан қандай ва қанча ютуқларни қўлга киритганлигини санаб бериш мушкул, лекин ҳозирда Қозоғистон коинотда ўзининг сунъий йўлдошига ҳам эгалиги унинг тараққиётини исботлаб турибди. Нега энди Ўзбекистон бу даражада ортда қолиб кетди? Нима учун табиий газга бой мамлакатда одамлар таппи ёқиб уйини иситади, нега XXI ўзбеклари хонадонларини шамчироқ билан ёритишлари керак? Бунақа саволларнинг охири йўқ, аммо уларга расмий жавоб бера оладиган мард ҳам йўқ.

Ўзбекистон “маликаси” 22 август куниа Чирчиқда “Келажак овози 2013” деб номланган медиа-лагернинг очилишида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берибди. Гулнора Каримованинг таъкидлаб ўтганига кўра, хорижга ишлашга кетаётган ўзбек ёшларининг 90 фоизи Ўзбекистонда ишлаши мумкин экан(?). Тағин бу бўлғуси президентимиз бошқа мамлакталарда ишлаётган ватандошларинии кўрганида ўзида оғриқ ҳис қилишини, ҳамда “бу ўзбек гастарбайтерлари Ўзбекистонда ишласа ҳам бўлардику” дея ўйлашини келтирган.  Ажиб ва доно фикрлар(?). Фақат сайловлардан соғ-саломат ўтиб олгунига қадар. Бироқ сайловларда, юқорида ҳам таъкидлаб ўтганимиздек,  “доно” президентимизнинг “доно” қизига бирор хатарнинг ўзи ҳам бўлмайди аслида. У президент бўлиши керак ва бўлади!  Чунки Гулнора Каримовада бошқа имконнинг ўзи қолмаган. Ўзи истамаган тақдирида ҳам президент бўлишга мажбурдир у.

Ўзбекистондан келаётган янги маълумотлар ва хабарларга аҳамият қаратадиган бўлсак, қама қамалар ҳам бироз озайганини кузатамиз. Чунончи, на “Ҳизб-ут-таҳрир”, на “ваҳобий” ва  на бошқа кўринишдаги террочилару, жиҳодчиларни ҳам кундузи чироқ ёқиб топа олмайсиз. Чунки улар энди йўқ! “Нега энди йўқ? Балки авваллари бўлгандир.” – дерсиз ҳой на ҳой. Гап шундаки, авваллари ҳам улар бўлмаганди, фақат “Ҳизб-ут-таҳрир” аъзоларини ҳисобга олмасак. Тағин ҳам бу ташкилотга мутлоқ алоқаси бўлмаганларнинг қанчаси туҳмат билан қамаб ташланди. Хулласи калом, ёшлар масжидларга йўлай олмайдиган бўлиб қолишган. Кўча-куйда ҳижобга ўранган аёллар ҳам, салла ўраб юрадиган ёш-яланглар ҳам қолмади. Балки бу яхшиликкадир(?). Тағин ким билсин? Ҳар неки, бундай ҳолни Ўзбекистон жанубида кузатилинмоқда. Балки водий вилоятларидаги аҳвол бошқачароқ бўлса ҳам керак. Яна қайдам.

Қиссадан ҳисса шуки, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов шу кунларгача мамлакатни қизига ҳадя қилиш шунча тадбирлар ўтказиб келди. Масалан, ўзбеклар Ислом дини атрофида жипслаша олишлари мумкинлиги олдида ховотирга тушган президент аҳолини диндан узоқлаштиришга уринди ва мақсадига ҳам етган кўринади. Умуман олганда, президентимиз шу ерда бир жиддий хатога ҳам йўл қўйган экан. Гап шундаки, бизни на бирор сиёсий ғоя ва на бирор дин бирлаштира олмайди. Ислом Каримовнинг амбицияси остида эса минглаб одамлар хонавайрон бўлди, минглар ўлди.

Хўш, келажак нима бўлади энди? Ўзбекистоннинг буюк келажаги неча йилга, ёки неча асрга ортга сурилди экан? Бунисига ҳозир ҳеч ким аниқ жавоб айта олмаса керак. Чунончи, ўзбекларнинг буюк келажаги  бу ҳеч қачон етиб бўлмас уфққа ўхшайди.

Ўзбекистон олдида турган яна бир катта фалокат эса, мамлакат ичида лак-лак ишсизларнинг пайдо бўлиши бўлади. Ҳозиргача улар Россияда ишлаб оила боқаётгани бор эди, аммо Россия Федерацияси ҳам янги тартиблар жорий этмоқдаки, бу билан ўзбеклар учун мардикорлик қилиш ҳам катта бахтга айланади. Улар ҳукуматга қарши бирор иш қилишларига эса умид ҳам, ишонч ҳам йўқ. Демак жиноят кўпайишини, талончиликлар авж олишини кутиш мумкин бўлади холос. Гулнора Каримова мана шу янги муаммолар билан тўқнаш келадиган президент бўлади.

 

Тўлқин Қораев

Швеция.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi