Пахта туфайли жуда ҳам ёш бир қиз ҳалок бўлди, бунинг учун ким жавоб беради?

Пахта туфайли жуда ҳам ёш бир қиз ҳалок бўлди, бунинг учун ким жавоб беради?
79 views
17 September 2013 - 9:38

пахта2013каршиАгросаноат коллежининг иккинчи курсида ўқийдиган, “Сарой” қишлоғида яшовчи Маҳлиё исмли  қиз 9 сентябрь куни пахта теримида ҳалок бўлди, дея  хабар беради uznews.net.

Воқеа шоҳидлари, Маҳлиё ўз ҳамкурслари билан “Ҳилол” хўжалигида пахта теришга чиққани, уларни у ерга Коллеждан олиб чиқишгани ва дала яқинидаги ётоқхоналарга жойлаштиришганини билдиришади.

Унинг ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлди. Қиз қўлини ювиш учун сув оқаётган лотокка эгилган, бироқ мувозанатини йўқотиб, йиқила бошлаган.

Шунда у яқинда турган электр сими ўтган симёғочга ёпишган,

симнинг бир қисми изоляция қилинмагани учун қизни ток урган.

Махлиёни Қашқадарё вилоят шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб боришган, бироқ уни қутқаришнинг иложи бўлмаган.

Сўнгра ўша куниёқ касалхона моргига олиб борилган ва жасади патологоанатомик текширувдан сўнг ота-онасига топширилган.

Махлиё ўқиган коллежда ўқувчи манбанинг билдиришича, уларнинг пахтага чиққанларига бир ҳафта бўлади, уларни Ўзбекистонда “янги ўқув йили бошланиши” биланоқ олиб чиқишган.

“Пахта туфайли жуда ҳам ёш бир қиз ҳалок бўлди, бунинг учун ким жавоб беради? – дея савол беради у. – Коллеж директориси, вилоят ҳокимими ёки ҳеч ким?”

Талаба қизнинг ўлими учун унинг ота-онасига товон пули тўланадими, деган саволга жавобан манба жўяли бир гап айта олмади.

Прокуратурадаги Озодлик радиоси манбасининг айтишича, коллеж директорлари талабалардан “хавфсизлик техникасига риоя қиламан, аравага осилмайман, чўмилмайман“, деган мазмунда тилхатлар олган.

Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши кураш билан шуғулланувчи бир қатор халқаро ташкилотларнинг “Пахта кампанияси” коалицияси вакили Умида Ниёзованинг айтишича, коллеж ўқувчиларидан олинган тилхатлар амалдорларни ўқувчи ўлими учун жавобгарликдан сақлаб қололмаслиги керак.

Тилхатларни назарда тутар экан, Умида Ниёзова бундай деди:

– Албатта, бу ноқонуний ҳужжат дея олмайман, лекин улар асоссиз қоғозлардир. Коллеж ўз ўқувчиси билан қанақадир шартнома тузганми? Қайси шартлар билан у ишга жалб қилинган? Қанча ҳақ тўланади? Шунақа шартноманинг ўзи йўқ. Ўқувчилар ишга оғзаки буйруқ билан жалб этилган. Бу ҳолатда распискалар қонун доирасидаги документлар эмас.

Умида Ниёзованинг айтишича, марҳума Мухлиса Ражабова ва унинг коллеждошларини пахта теримига жалб этиш халқаро ва маҳаллий қонунларга хилофдир.

– Мажбурий пахтага олиб чиқилган ва у ерда ҳалок бўлган 16 яшар қиз болалар ҳуқуқлари конвенцияси бўйича бола ҳисобланади. Ҳатто бола ҳисобланмаса ҳам, мажбуран ишга жалб қилишнинг ўзи бу қонунбузарлик. Бу – ҳам Ўзбекистон меҳнат кодексини бузиш,  ҳам халқаро конвенцияларни бузишдир, 

деди Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши кураш билан шуғулланувчи бир қатор халқаро ташкилотларнинг “Пахта кампанияси” коалицияси вакили Умида Ниёзова.

Ўзбекистонда пахта асосий қишлоқ хўжалик маҳсулоти ва экспорт хомашёси саналади, уни сотишдан тушган фойдани ҳукуматнинг энг тепасидагилар назорат қилади.

Шунинг учун уни териб олишга мамлакат ҳукумати алоҳида эътибор қаратади.

Пахта етиштириш ва айниқса уни териб олинишида болалар меҳнатидан оммавий фойдаланиш бўйича кескин танқидга тутилгани боис, бу йил улар ҳосилни ўқувчиларнинг ёрдамисиз териб олишга уринишмоқда, бироқ эндиликда бунинг учун мамлакатнинг деярли барча катта ёшдаги, жумладан жумладан Коллеж ва лицейларнинг 15-16 ёш ўқувчилари “пахта қуллари”га айлантирилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари, сентябрда бошланадиган пахта терими, бу йил айниқса ашаддий жазава остида ўтаётганини, пахтага деярли ҳаммани ҳайдашаётганини айтишмоқда.

Ҳатто пойтахт Тошкент шифохонаси ва тез ёрдам бўлимларида шифокорлар қолмаган, касалларни чиқариб юборишмоқда, режадаги жарроҳлик амалиётларини бекор қилишмоқда – барча шифокорлар ва мед персоналларни пахтага сафарбар қилишмоқда.

Мамлакат ҳукумати ўз фуқароларидан бу йил 3,35 млн. тонна пахта териб беришни талаб қилмоқда.

 

ЎХҲ хабар маркази.

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi