Битта боласи бор ёки ҳали фарзанди йўқ аёллар стерилизация қилинмаслиги керак!

Битта боласи бор ёки ҳали фарзанди йўқ аёллар стерилизация қилинмаслиги керак!
70 views
18 September 2013 - 13:42

стерилизацияЎзбекистонда туғилишни камайтириш дастури доирасида шифокорлар стерилизация қилинган аёллар сони бўйича  фальсификация билан шуғулланишди.

Ўзбекистон аҳолиси 2013 йилнинг 1 июлига қараб 30,18 млн.га, йил бошидан буён 189,9 минг ёки 0,6 фоизга кўпайди, дея билдиради Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати. 
Туғилишни камайтириш тадбирлари, энг аввало бола туғиш ёшидаги, оиласида бир икки фарзанди бор аёллар орасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилишини кўзлаган.
Бироқ ташвиқот, тарғибот ишларидан ташқари мамлакат ҳукумати  шифокорларни турли контрацепция, жумладан жарроҳлик воситалари билан таъминлади. 
Уларнинг сўнггисидан аёлларни баъзан мажбурий, баъзан маҳфий стерилизация қилишда фойдаланилди.
Тошкент вилояти шаҳарларидан бири поликлиникасининг ходимаси, пойтахт Тошкентда стерилизация қилинадиган аёлларнинг миқдори бўйича режа тушганини айтади. 

«Бизда 30 та ҳамшира ишлайди ва ҳар бирига камида бешта аёлни стерилизация қилиш бўйича мажбурият юклатилган, – дейди у, – бу дегани, бизнинг микротуманимиз бўйича йилига 150 аёл стерилизация қилиниши кераклигини англатади. Ва ҳар йили”.

Ҳамширалар уйма уй юришади ва ҳар бир аёлга дастур мазмуни тушунтирилгач, бепул контрацептивлардан фойдаланиш ёки бачадон қувурини боғлаш таклиф этилади.

Бу жарроҳликнинг оғриқсиз, лазер ёрдамида қилиниши тушунтирилган.
Жиддий тиббий аралашувга эҳтиёжи бўлмаган, мутлақо соғлом одамни, ҳатто бепул бўлсин, жарроҳлик амалиётига ундаш жуда қийин иш. 
Шунинг учун айрим ҳамширалар, уларнинг сўзларига кўра, очиқдан очиқ аёлларни стерилизацияга даъват этмасликларини билдиришган.

“Аёл боласини йўқотса ва келгусида бошқа туға олмаса, бу мен учун жуда жиддий аҳлоқий жавобгарликдир. Мен бундай қила олмайман”, – дея иқрор бўлади болалар поликлиникаси ҳамшираси Дилафруз.

Бироқ, стерилизацияга рози бўлишни истайдиган аёлларни топа олмаган ҳамширалар, раҳбарият таҳдиди ва таъқиблари объектларига айланишган.
Процедура ҳамшираси Ольга, керакли миқдордаги аёлни кўндира олмагани ва уни 15 минг сўм (тахминан 6 АҚШ доллари) беришга мажбур қилишганини айтади. 
“Ўз ҳамкасбларимдан эшитганим, айрим поликлиникалар ойликнинг 30 фоизига қадар жарималар белгилашган экан”, – дея қўшимча қилади у. 
Медикларнинг сўзларига кўра, кўплаб аёллар, ҳужжатларда улар стерилизация қилинганлар қаторида эканликларини билишмайди ҳам.
Айрим аёллар эса кўнгилли тарзда қоғозда «стерилизация» қилинади. Ҳамширалардан биттаси режани бажариш имконига эга бўлмагани учун, ўз янгасини стерилизация бўйича жаррохлик ҳужжатига имзо чекдиришга мажбур бўлганини эътиироф этади. 
Медиклар, Ўзбекистонда туғилишни камайтириш бўйича тадбирлар амалга оширилиши лозим дея ҳисоблашади. Бироқ бу бошқача кўринишда қилиниши керак деб ҳисоблашади.

Уларнинг сўзларига кўра, аҳолининг бу масалада саводлилик даражаси ниҳоятда паст.

Кимларни стерилизация қилишмоқда

Стерилизация амалини кўпроқ, аллақачон икки уч боласи бор аёлларга таклиф қилишмоқда.

Бироқ, аксарият медикларнинг фикрига кўра, кўп болали оналарни стерилизация қилишдан мантиқ йўқ. Уларнинг аксарияти ортиқ туғишни ҳам истамайди.

Шунинг учун бундай аёлларни стерилизация қилиш – давлат маблағини беҳуда сарфлаш, аёлларнинг ўзларига руҳий ва жисмоний жароҳат етказиш ва хўжакўрсин учундир.

Мантиққа кўра, битта боласи бор ёки ҳали фарзанди йўқ аёллар стерилизация қилиниши керак.

Айнан улар яқин келажакда Ўзбекистондаги демографик об ҳавони ҳал этишади. Бу ишда акцент айнан уларга қаратилиши керак.

Айни пайтда кўплаб аёллар, эркакларнинг энг енгил сақланиш воситаси ҳисобланган презерватив ишлатишни истамасликларини айтишади.

Шунингдек улар кўпинча мусулмон анъанасига кўра туғилишни назорат қилинишига қаршиликни иддао қилишади.

Медиклар шунингдек, туғилишни камайтиришга қаратилган барча тадбирлар, мутлақо аёлларга қўлланилаётгани иддао қилишади. Болаларнинг туғилишига эркакларнинг ҳам алоқаси бор.

“Менинг танишим тўрт марта уйланди, барча хотинларидан бешта фарзанди бор. Бу ҳолатда кимни стерилизация қилиш керак?” – дея савол билан юзланади гинеколог кабинетида бачадонини боғлаш таклиф қилинган бир аёл.

Мамлакатда юзага келган, аҳолининг ошиши билан боғлиқ, мураккаб демографик вазиятни ҳисобга олиб, туғилишни камайтириш бўйича давлат дастури Ўзбекистон учун катта аҳамият касб этади.

Айниқса, агар, демографик муаммо, аҳолини озиқ-овқат, сув, турар жой, соғлиқни сақлаш, меҳнатга жойлаштириш каби ижтимоий муаммоларнинг занжирли реакциясини қўзғаётгани ҳисобга олинса.

Бироқ буни аҳолига бошқа усуллар билан етказиш лозим, деб ҳисоблайди медиклар ҳам.  Халқни стерилизация қилмаслик керак, уни бирмунча онгли ва саводли қилиш керак, шундагина улар нимани исташлари кераклиги ва муҳими бола кўришлари ҳақида ўйлай бошлашади.

 

ЎХҲ хабар маркази.