Рауф Парфи Ўзтуркнинг туғилганига 70 йил тўлиши муносабати билан

Рауф Парфи Ўзтуркнинг туғилганига 70 йил тўлиши муносабати билан
90 views
20 September 2013 - 8:03

RP

ШОИР

Рауф Парфига

Тамаки ҳидидан бўғилган девор,
Меҳмондан чарчаган дастурхон.
Унда олмаларнинг қолдиғи,
Ғийбатлар қолдиғи ётибди.

Курсида ўтирар кўзлари ботиқ,
Сочлари оқариб кетган қуш.

Сайрашни унутган,
Бизнинг тилимизга ўтиб олган у.

Бизнинг тилимизда гапирган куни
Сочлари оқариб қолган қуш.

1980

Муҳаммад Солиҳ