Биргина “Эй!” сабаб берилаётган қурбонлар

Биргина “Эй!” сабаб берилаётган қурбонлар
133 views
22 September 2013 - 10:29

Бу қурбонлар Ўзбекистон келажаги ва фаровонлиги учун эмас, балки президентнинг қизлари ва набиралари Ғарбда йирик қасрлар сотиб олиши, уларнинг бамайлихотир ҳаёт кечириши учун берилаяпти.

Пахтани кимлар етиштиради-ю, кимлар теради-ю, унинг ҳузурини кимлар кўради? Бу янги давр бошқотирмаси деб ўйлаётган бўлсангиз, албатта адашасиз. Ўзбекнинг пахтаси унинг ўз мулки бўлмай қолгани қачонлар эди. Илгариги даврларда Советлар ўзбек пахтасига эгалик қилган бўлса, мустақиллик йилларига келиб, аҳвол бутунлай ўзгарди. Энди ўзбек пахтасининг эгаси Советлар эмас, балки ўша давр номенклатурасидан қолиб кетган бир оила бўлиб олди. Бу оила ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга зарурат бўлмаса керак. Куз фасли – бу бутун Ўзбекистон мана шу оиланинг бахту-иқболи учун пахтазорларга сафарбар қилинадиган фасл ҳамдир ва унда кимлар ўлади, кимлар қолади – бунинг умуман аҳамияти йўқ!

Тағин яқин ўтмишимиз бўлган Совет даврини хотирлайлик. Пахтани “Оқ олтин”, пахтакорни “Бобо деҳқон” деб алқасалар, уларга аталган тағин шундай бир дунё ширин-шакар сўзлар ҳам бўларди. Мана шу ширин сўз учун “Бобо деҳқон” тинмай меҳнат қиларди. Тағин пахта терими даври “меҳнат фронти” деб ҳам аталарди ва табиийки, бу фронтда кимлардир ўларди – яъни қурбон берилади.

Ўзбекистон истиқлоли йилларида ҳам пахта учун қурбон берилаётганлар сони камаймаган бўлса-да, ҳар қалай, пахтазорни “меҳнат фронти” дегувчилар учрамай қолди. Балки шунисига ҳам шукр қилишимиз керакдир(?). Ҳар неки, шукр қилсак ҳам, қилмасак ҳам “меҳнат фронти” ҳали ҳам ўша суронли даврлар суръатини, мақомини йўқотгани йўқ. Бу йилги пахта терими мавсуми бошланиши биланоқ, унда аллақачон уч нафар одамнинг ўлганлиги қайд этилди. Булар албатта кўпчиликка ошкор бўлганлари, ҳали ошкор бўлмаган қурбонлар ҳам бўлса керак албатта.

Инсоният “Интернет” деб аталадиган янги бир оламни кашф этибди-ки, дунё ҳамма учун “бир қадам” бўлиб қолганлиги ҳам вазиятни юмшата олмаяпти. Ўзбеклар мустақилликдан олдин ва унинг дастлабки йилларида умид қилган Ғарб дунёси ўзбекистонликларни қаттол бир диктатор олдида яккама-якка қолдирди. Қолдирди ҳам эмас, Ғарб дунёси ҳаттоки Ватанимиздаги бу диктатор режимини қўллаб-қувватлаб ҳам келмоқда. Айниқса АҚШ! Шундан келиб айтадиган бўлсак, ўзбекистонликларнинг умидлари ҳам ўлди, орзулари ҳам сароб бўлди. Ва аксинча, ўз элига зуғум қилаётган ҳукуматнинг омади чопганидан чопди.

Мамлакат юз фоизга коррупциялашгани бугун сир эмас. Коррупция ботқоғига ботиб кетган Ўзбекистон учун ҳар нарса бўлсин, даромад манбаи бўла олади. Ҳар йили бир келадиган “Оқ олтин” хирмонини уюш даври ҳам кимларнингдир жонига оро кирадиган фасл бўла олади. Ахир бугунги кунларда Ўзбекистонда боласини пахтадан олиб қолиш учун пора кўтариб юрганлар ҳам оз эмас.

Шу кунларда Ватанимиздан келаётган хабарларга аҳамият қаратсак, элнинг бошига тушган бу кўргуликдан ҳам чўнтагини қаппайтирмоқчи бўлаётганлар оз эмас экан. Пахта теримидан қолиш нархи коллеж ўқувчилари учун 100 доллар бўлса, Олий ўқув юртлари талабалари учун 200-300 долларни ташкил этаяпти. “Нима учун улар бундай йўл тутишмоқда?” деган савол туғилади. Жавоб эса бу: “пахтанинг меҳнати қийин ва уни теришдан қолган яхшироқдир”.

Ёки, дейлик, кимлардир ўзининг ўрнига мардикорларни ёллаб далага чиқараётган фактлари ҳам учраяпти. Тағин ўша аҳвол: кимлардир пахта теримидан қолиш учун пул тўлашга ҳам рози. Аммо ўша “кимлардир” пахта теримига бормаса-да, ўз иш ўрнида қолиб 8 соат ишлайди. Яъни, у бир мардикорни давлатимизнинг пахтасини териб бериши учун ёллаяпти. Айни мана шу даврда мавсумий иш шартномаларини тузиш жорий этилса ва ишсизлар пахта теримига жалб этилса, бу қонуний ва инсонпарвар ҳаракат ҳам бўларди. Лекин негадир ҳукуматимиз бундай йўл тутишни истамайди. “Негадир” деймиз-у, лекин ўша “нега?”нинг жавобини биламиз. Чунки мажбурий меҳнатга пул тўланмайди ва ишчи-хизматчилар, ҳамда талабалар шунчаки, текинга ишлаб беришади.

Ҳа азизлар, бизнинг Ўзбекистонда ва ўзбекларимизда айнан шундай. Ваҳоланки, ўша пахта сабаб бирортамизнинг косамиз ҳам оқармайди, аммо уни йиғиб олишга бизни мажбур этишади. Одатда юқоридан шундай буйруқ келади. Биздаги тартиблар шундай бўлган, ҳозир ҳам шундай ва афсуски, келажакда ҳам шундай бўлиб қоладиганга ўхшаб турибди.

“Ҳозирда бизда мактаб болаларини пахта далаларига ҳайдамай қўйишган, ҳаттоки ота-оналар ўз болаларининг пахта даласига чиқмасликларини кафолатлаб тилхат ҳам ёзиб беришмоқда. Лекин ўқитувчилар навбат билан бориб пахта теришмоқда”, дейди Сурхондарёлик бир аёл. Унинг таъкидлашича, пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланишга чеклов қўйилган. Бироқ воқеаларнинг боришини кузатаётган ҳар инсон борки, одамларни мажбурий меҳнатга жалб этиш тўхтамаганини, ёшлар орасида пахтазорда ўлим ҳолатлари учраётганини билиб турибди. “Ўзбекистон ичкарисида матбуот эркин эмас ва шунинг учун ҳам биз билмай қолаётган ҳодисалар бўлса керак”, дея қўшимча қилади ўлим ҳолатларини билмай қолган аёл.

Ўзбекистонда болалар меҳнатига таъқиқ қўйилиши учун кўплаб журналистлар ва инсон ҳақлари курашчиларининг меҳнати сингди. Бунда мухолиф сиёсатчилар ҳам катта фаоллик кўрсатди. Бироқ, болалар меҳнати таъқиқлангани билан, уларнинг меҳнатларидан фойдаланиш ҳали буткул тўхтаб қолгани ҳам йўқ! Ўзбекистон болалари меҳнати нафақат пахта далаларида, ҳаттоки шаҳарларни ободонлаштириш ишларида ҳам аёвсиз эксплуатация қилинади. Бу каби амалларни одатда “шанбалик” деб аталади. Қизиқ, ҳукуматимиз Совет Иттифоқидан буткул қутулдик деса-да, у даврнинг анчагина одатларини ўзида сақлаб қолган. Масалан, шанба куни бўлмаган кезда ҳам “шанбалик” уюштириб қолишлар, одамларни қишлоқ хўжалигида мажбурий ишлатишлар, шикоятбозликлар шулар жумласидандир.

Ўзбекистонда одамларни меҳнатга мажбурий жалб этиш қонунлар билан ҳам чекланади. Аммо бу қонунларга амал қилмайди. Масалан, Ўзбекистон “Меҳнат кодекси” 7-моддасида қуйидаги жумлалар битилган: “Мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш таъқиқланади. Қуйидаги ишлар, яъни: ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида; фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда; суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан; қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди”.

Демак, Ўзбекистонда одамларни, ҳаттоки ёш болаларни мажбуран пахта теримига жалб этиш ноқонуний ҳисобланади. Уларни теримга юбориш учун қонунга кўра теримчилар ҳарбий ёки муқобил хизматни ўтаётганлар бўлишлари керак экан. Ёинки, пахта терими даври Ўзбекистонда “фавқулодда ҳолат” деб билиниши зарур. Жуда бўлмаганда эса, суд қарори билан бутун Ўзбекистон пахтазорларга сафарбар қилиниши керак. Қонунан айни шундай бўлиши керак, лекин Ўзбекистон Республикаси ўз қонунларини ҳам тан олмайдиган мамлакатлар сарасидан бўлгани учун, бу “меҳнат фронти”да кимлардир жонини беришга ҳам мажбур бўлаяпти.

Шу йилнинг 9 сентябр куни Қарши шаҳридаги Ҳилол агросаноат коллежининг 2-босқич талабаси, 1996 йили Қарши туман, Сарой қишлоғида туғилган Мухлиса Ўрол қизи Ражабова пахта даласида ток уриш оқибатида ҳаётдан кўз юмди. 15 сентябр куни Бухоро вилоятининг Вобкент туманида онаси билан теримга чиққан 1-синф ўқувчиси, яъни 7 яшар бола пахта ортилган прицепда ухлаб қолган ва шом қоронғусида унинг устига пахта ортилган. Натижада пахта тагида қолиб кетган болакай бўғилиб ўлган.

Omonov Kozim

Қарши давлат университетитининг қурбон бўлган талабаси Козим Омонов. “Одноклассники” саҳифасидан олинди.

Яна бир ҳолат. 16 сентябрь куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида содир бўлди. Бунда Қарши Давлат университети Тарих факультети миллий ғоя йўналишининг 2-курс талабаларидан бири шу факультет 4-курс талабаларидан 4 нафарини пахта даласида пичоқлаб қўйди. Пичоқланганлардан бири Омонов Козим воқеа жойида вафот этди.
Бунақанги қурбон беришлар ҳар йили ўнлаб содир бўлмоқда. Аммо давлатимиз бу берилган қурбонларнинг кафанлигини ҳам қилиб бермаяпти. Халқ эса бошини қовуштириб ўз ҳуқуқларини талаб қилишга ҳам ярамайди. Агар эл мажбурий меҳнатга чиқмаслик ҳаракатини қилганида борми, унда бунақанги қурбон беришлар ҳам тугаб битган бўларди ва ҳукумат ҳам элнинг талабларини инобатга олишга мажбур бўларди.

Масалан, қурбон берилган ёш йигитлардан бири Козим Омонов Қарши шаҳридаги кўзга кўринган бой-бадавлат оилалардан бирининг фарзанди эди. Бундоқ олганда, егани олдида, емагани ортида бўлганлардан. У пахта теримида қуйи курс талабасини ўзи учун пахта тердиришга мажбурлайман, деб ўлим топди. Тасаввур этинг-а, агар улар теримга чиқарилмаганида Омонов Козим ҳозир тирик бўларди ва унинг ўлимига сабабчи бўлган бошқа бир талаба ҳам милиция терговхонасида қийноққа тутилмаётган бўларди.

Нега энди қийноқ дерсиз? Гап шундаки, пахтада нобуд бўлган Козим Омоновнинг бобоси Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармасида узоқ вақт меҳнат қилиб истеъфога кетганлардан. Шунинг учун ҳам “мажбурий меҳнатда” мажбуран қотилга айланган талабанинг ҳозирги аҳволини тасаввур қилиб кўраверинг.

Ким айбдор? Асосий айдор аслида ҳукуматимиз ва унинг раҳбари эканлигини ҳамма ҳам очиқчасига тан ололмайди. Билингки, бу қурбонлар Ўзбекистон келажаги, бойлиги ва фаровонлиги учун эмас, балки президентимизнинг қизлари ва унинг набиралари Ғарб мамлакатларида йирик қасрларни сотиб олишлари учун, уларнинг бамайлихотир ҳаёт кечиришлари учун берилаяпти.

tilhat yozish talabi

Қаршилик талабанинг онаси Қаршидаги 2-Академик лицей ўқитувчисига ҳужжатларни олганлиги ҳақида тилхат ёзиб бераяпти.

Куни кеча Қарши шаҳридан олинган яна бир хабар, Қаршидаги 2-Академик лицей ўқитувчилари пахтага чиқмаган талабаларнинг уйларига бориб уларнинг ҳужжатларини қайтариб бераётганлари бўлди. Ўзбекистондаги ўқув дастурларига пахта терими киритилмаган ва таълим масканлари, хоҳ у олий бўлсин, хоҳ ўрта махсус – талабани пахта теримида иштирок этмаганлиги учун ўқишдан ҳайдашга ҳақли эмас! Бироқ нега талабаларга зуғум ўтказилади?

Ҳаммасига ўзбекка одат бўлиб қолган ”Эй..!” сабабчидир. Гап шундаки, ўзбекларимиз бирор масала устида бош қотиришни ҳам, муаммони бартараф этишни исташмайди ва “Эй, қўй шуни!” дедими, тамом-васалом! Шунинг учун ҳам ҳукуматдаги текинхўрларнинг ошиғи олчи! Бу билан эса ўзбек пахтаси қурбонлари сони ортиб бораверади. Биргина “Эй!” сабаб, аллақачон уч жон қурбон бўлди, яна қанчаси жароҳат олди, ҳали олдинда тағин янгидан янги қурбон беришлар турибди. Қани энди олий ҳақиқат?

Инсонлар одатда ҳақиқат йўқ деб қичқиришга одатланишган. Агар ўша ҳақиқат ва адолат учун кураш бошлаб қолсалар борми, унда ҳақиқатнинг ўзи улардан узилмай қолган бўларди. Буни тушуниш учун яна неча қовун пишиғи зарур экан?

Тўлқин Қораев
Швеция  

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi