Отанг-бозор, онанг-бозор! Ўзбекистонда бу йил қимматлаштириш йили.

Отанг-бозор, онанг-бозор! Ўзбекистонда бу йил қимматлаштириш йили.
20 views
23 September 2013 - 10:48

020713_0_0«Тошиссиққувват» корхонаси томонидан белгиланган янги тарифларга кўра, Тошкент шаҳри аҳолиси учун бир ойлик марказий иситиш тарифи 1 октябрда ҳозирги 663,05 сўмдан 705,42 сўмга қимматлашади.

Аҳоли ва ташкилотлар учун марказий  иситиш  тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари 6,4 фоизга  қимматлашади, дея “Газета.уз” хабар беради.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф, агар ҳисоблагич бўлмаса, киши бошига 8 минг 8217 сўм 81 тийин (ҳозир – 8 минг 8297 сўм 58 тийин), агар ҳисоблагич бўлса – ҳар бир кубометр учун 2 минг 260 сўм 51 тийин (ҳозир – 2 минг 124 сўм 73 тийин) этиб белгиланган.

Ювиниш хонаси умумий бўлган ётоқхоналар учун янги тариф киши боши учун ҳозирги 6 минг 172,6 сўмдан ойига 6 минг 567,04 сўмгача оширилади.

Корхона ва ташкилотларга иссиқлик энергияси учун улгуржи тариф ҳар Гкал учун ҚҚСсиз 39 минг 658 сўм (ҳозир – 37 минг 276 сўм) ва ҚҚС билан 47 минг 589,6 сўм (ҳозир – 44 минг 371,2 сўм) этиб белгиланган.

1 октябрдан бошлаб иссиқ сув таъминоти учун ҳам тарифлар қимматлашади. «Сувсоз» корхонаси маълумотларига кўра, тарифлар ўртача 3,5 фоизга ошади.

Марказий иссиқ сув таъминоти тизимига уланган хонадонлардаги совуқ сув учун янги тариф, ҳисобгалич бўлса, ҳар кубометр учун 256 сўмдан 266 сўмгача, ҳисоблагич бўлмаса – киши бошига 2 минг 569,6 сўмдан 2 минг 669,98 сўмгача оширилади.

Барча қулайликлар билан таъминланган ҳовлиларда тариф, ҳисоблагич бўлса – канализацияни ҳам ҳисобга олган ҳолда – 186 сўмдан 193 сўмгача, канализация ҳисобга олинмаса – 116 сўмдан 120 сўмгача, ҳисоблагич бўлмаса киши бошига 2 минг 200,77 сўмдан 2 минг 283,59 сўмгача оширилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15сентябридан Ўзбекистондаги энг арзон буханка нон нархи 9 фоизга, 600гараммлик нон 550сўмдан 600сўмга оширилган эди.

Шунингдек, телекоммуникация хизматлари учун ҳам тўловлар ошиши хабар қилинган.

 

ЎХҲ хабар маркази.