Тошкентда шоир Рауф Парфига бағишланган барча тадбирлар тўхтатилди

Тошкентда шоир Рауф Парфига бағишланган барча тадбирлар тўхтатилди
190 views
26 September 2013 - 18:19
B45AF03E-83C1-4D6F-92D1-451011B508D6_w268_r1_cx0_cy16_cw0Машҳур ўзбек шоири Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида 25, 26, 27 сентябрь кунлари ўтказилиши лозим бўлган барча тадбирлар қолдирилди. Расмийлар бу тадбирлар нима сабабдан қолдирилганини изоҳламаяпти. 

Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети биносида 26 сентябр куни соат 14 да машҳур ўзбек шоири Рауф Парфининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилиши режаланган  “Шоирни куйлатган Ҳазрати Инсон” деб номланган адабий кеча қолдирилди.

Бу учрашувга таклифнома олган шоир ва ёзувчилар университетга боргандан сўнггина тадбир қолдирилганидан хабар топдилар.

Ёзувчи Эркин Аъзам бу тадбирнинг нима сабабдан қолдирилганини билмаслигини айтади:

– Менга ҳам бир йигит таклифнома олиб бориб берганди. Кеча телефон қилди. Ака кеча қолдирилди, деб. Сабабини билолмадик, деди ёзувчи Эркин Аъзам.

Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети маънавият бўлими мулозими ҳам учрашув номаълум муддатга қолдирилганини айтар экан, бунинг сабабини Озодликка изоҳламади.

Бир кун олдин, 25 сентябрь куни Навоий номли Миллий кутубхонада ўтказилиши лозим бўлган Рауф Парфи ҳаёт ва ижодига бағишланган тадбир ҳам қолдирилган эди.

Навоий кутубхонасининг Маълумотнома, ахборот хизматлари кўрсатиш раҳбари Қундузой Нуримова Озодлик билан суҳбатда тадбирнинг икки сабабга кўра қолдирилганини айтди:

– Биринчи сабаби¸ бизда ҳаво берадиган ускуналаримиз бир-икки кун ишламай қолди. Залимизда ҳаво дим бўлиб ики соатлик тадбир ўтказишга имконият бўлмади. Иккинчи сабаби эса¸ шу куни кутубхона барча раҳбарлари кўргазмага кетган эди. Ҳозирча бу тадбир номаълум муддатга қолдирилди, деди Қундузой Нуримова.

Рауф Парфининг 70 йиллик юбилейига бағишланган тадбирларни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташкил қилган.

Озодлик нима сабабдан бу тадбирлар ўтказилмай қолганига ихзоҳ олиш мақсадида уюшма билан боғланди. Телефон гўшагини кўтарган котиба қиз уюшма раиси Муҳаммад Али йўқлиги боис, бу саволимизга уюшма котиби Уйғун Рўзиевдан жавоб олишимиз мумкинлигини айтди.

Уйғун Рўзиев эса Озодликнинг Рауф Парфи юбилейига бағишланган тадбирлар нима сабабдан бекор қилингани ҳақидаги саволимизни тинглагандан сўнг, бирданига бизни гўё “эшитмай” қолди ва алоқани узди. У билан қайта боғланишнинг имкони бўлмади.

Рауф Парфининг турмуш ўртоғи бўлган шоира Дилором Исҳоқовага кўра, 27 сентябрь куни  Рауф Парфи ҳақига бериладиган ош ҳам, пахта мавсуми баҳонасида бекор қилинган.

Шоира расмийларнинг ўзбек дардини куйлаган шоирига бундай ҳурматсизлигидан қаттиқ хафа бўлганини айтади:

– Буларнинг ҳаммаси жуда қизиқ бўлди. Рауф аканинг 70 йиллигига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси яхши тайёргарлик кўрди. Лекин мана кеча Навоий кутубхонасида бекор қилинди. Бугун Низомийдаги адабий кеча ҳам. Рауф аканинг янги сайланмаси тақдимоти ҳам қолдирилди. Эртага ош бериш ҳам бекор қилинди¸ деб ҳозир хабар беришди. Албатта, бунинг ҳаммаси Рауф ака шеъриятига, ўзбекнинг улуғ шоирига ҳурматсизлик бўлди, деди Дилором Исҳоқова.

Овозини ёзиб олмаслик шарти билан Озодликка гапирган ўзбек шоирларидан бири бу тадбирларни қолдириш ҳақидаги буйруқ президент девонидан тушганини айтади:

– Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Рауф Парфи юбилейини нишонлаш ҳақида тадбирлар, худойи оши ташкил қилганини эшитиб ва ниҳоят шоиримиз қадрланадиган бўлибди¸ деб хурсанд бўлган эдик. Лекин кечадан буён ҳамма ёзувчи ва шоирларнинг ҳафсаласи яна пир бўлди. Мен олган ишончли маълумотга кўра, девондан ҳамма тадбирларингни йиғиштир деган оғзаки кўрсатма бўлган экан. Майли, Рауф Парфи шундай ҳам халқ шоири, ўзбеклар севадиган ҳақпараст шоир. Бу тадбирларсиз ҳам халқ Рауф Парфини яхши кўраверади, деди ўзбекистонлик шоирлардан бири.

Ўтган асрда шоир Рауф  Парфи билан бирга ижод қилган шоир Муҳаммад Солиҳ  расмий Тошкентнинг шоирни камситишидан ҳайратланмаганини айтади:
-Рауф Парфи ҳеч қачон режим одами бўлмаган¸ҳато режим муҳолифати бўлган дейиш ҳам мумкин. Режим ҳам бунинг муайян қасосини оляпти дейиш мумкин дейди¸ ўтган асрда шоир Рауф Парфи билан ҳамнафас ижод қилган шоир Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда.

 

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi