Ўзбекистонда МХХ байрами

Ўзбекистонда МХХ байрами
47 views
27 September 2013 - 10:15

МХХ1CA-NEWS  ахборот агентлиги хабарига кўра,  Президент Ислом Каримовнинг 1991 йил 26 сентябридаги фармонига биноан ўзбек «КГБ»си – Давлат хавфсизлик қўмитаси Миллий хавфсизлик хизматига айлантирилган.

ДХҚнинг МХХга айлантирилиши борасидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори сал кейинроқ – 2 ноябрда қабул қилинган.

Қарорда Давлат хавфсизлиги қўмитасининг тугатилган алоҳида бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда, унинг ходимлари сони 25 фоизга қисқартирилиши қайд этилган. Айни пайтда МХХ ходимларининг сони қанчалиги оммага ошкор этилмайди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланган.

 

Низомда кўрсатилишича, МХХ ва унинг жойлардаги органлари хорижий давлатлар ва хорижий ташкилотлар махсус хизматларининг Ўзбекистонга қарши разведка-қўпорувчилик фаолияти билан кураш олиб боради, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини, конституциявий тузумини, ҳудудий бутунлигини, иқтисодий, илмий-техникавий ва мудофаа қудратини ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни амалга оширади, дейди CA-NEWS.

Аслида Ўзбекистон МХХи Каримов ва унинг эрка-тантиқ қизи Googoosha ни ўзбеклардан ҳимоя қилиш ишлари билан банд. Улар давлат ичидаги халқни халқ учун курашаётган фидойилардан қўриқлашади.

 

ЎХҲ хабар маркази.