Миллий ғоя тафсилотлари.

Миллий ғоя тафсилотлари.
196 views
28 September 2013 - 9:31

Агар уч одам узоқ сафарга чиқсалар, улар албатта биттасини бош қилиб танланшлари керак. Бу ҳолда, сафар жараёнида, муоммо оз бўлади. Қавм ёки аҳли инсонлар, қадимдан ўз оқсақоллари орқали бошқарилиб, жамоа қоидаларига бўй сунган ҳолда яшаганлар.

Хашарга келган жамоа аҳли учун ҳам, ишчи ўринлари тайинланган  бўлиши керак. Иш жараёни эса бирор тажрибали инсон ёрдамида бошқарилади. Шундагина хашарчилар меҳнати, эффектив натижа беради. Жамоа аҳли, ишончли шахс бошчилигида, белгиланган вазифаларни, юқори кўрсаткичлар билан бажариш мумкин.

Яхши ният билан бошқарилаётган жамоада, исонларнинг ўзоро ҳаётий  муоммалари, нисбатан осон ечилади.

“Агар, ҳокимлар адолатсиз, бойлар саховатсиз, олимлар иймонсиз бўлсалар, сизга ернинг устидан ернинг ости яхшидир. Агар, ҳокимлар адолатли, бойлар саховатли, олимлар иймонли бўлсалар, сизга ернинг остидан ернинг усти яхшидур”, дейилган эски бир ривоятда. Аждодларимиз бу билан, ҳаётда инсонларнинг маънавий баркамоллиги ва жамиятнинг юксаклиги ўзоро боғлиқ эканини таъкидлаяпти.

Қавмнинг ижтимоий ҳаёти,структура ва ғоялар билан бошқарилади. Бошқарувдаги  ютуқ ва камчиликлар эса, айнан жорий ғояга боғлиқдир. Жамиятда, сингдирилган ғоянинг таъсир кучи,  маълум бир даврда самарали бўлади. Маълум даврдан кейин эса, ғоянинг актуал кучи йўқалади. Ғоянинг, вақт бирлиги давомидаги таъсир кучи, унинг ҳаётийлигига боғлиқ.

Мамлакатимизда, охирги 150 йил давомида  бружуазия (Чор Россияси), коммунизм ва демократия ғоялари ҳукум сурган.Бу ғоялар миллатимиз учун ғайри табиий бўлиб, одамлар ва жамият орасида ўзоро муносабатларида, катта муоммоларни келтириб  чиқараверган. Жамият яхши тамонга ўзгармаган. Чунки, юртимиз шу даврларда, миллий ғоя билан бошқарилмаган.

Бизнинг миллий ғоямиз, ўзбекчилик ананаларига,  ислом маънавиятига, тарихий ва  маданий қадрятларига  асослаган бўлмоғи керак. Шундагина, миллат маънавияти ва давлат иқтисоди, ҳаққоний ривож топади. Давлатимизнинг ҳар тамонлама равноқ топиши учун, айнан миллий ғоя зарур.

Миллий ғоя саставининг айрим мавзуларини,  мен тубанда санаб ўтаман:

Миллатлароро  тотувлик

Ўзбкеистон, кўп миллатли ва кўп маданиятли халқдир. Мамлакатимиздаги ўзбекчилик ананалари ва ислом маданияти ўз хсусиятлари билан, атрофимиздаги  бошқа дин вакилларини, ҳар доим аҳилликда яшашга чорлаган. Шу сабабли, бизнинг диёримизда ҳамиша миллий тотувлик ҳукум сурган. Миллатимиз тарихида, унинг бошқа дин вакиллари аҳлига тажавузлиги қайд этилмаган.

Адолатли жамият

Йўлда изда, тўй маракада ва кўча куйда одамларнинг ўзоро суҳбати, жамиятимиздаги адолатга бориб тақалаверади.  Бой- камбағал, каттаю- кичик, илмли ва илимсиз ҳаммамиз адолатни қумсаймиз. Демократияни эмас, адолатни излаймиз.

Жамиятдаги адолат, ғоя махсулидир. Ислом таълимоти, адолатли жамият ғоясининг, мукаммал манбаасидир. Ўз навбатида, миллий ғоя, адолатли жамият идеясини ҳам ўз ичига олади.

Иқтисодий тарaққиёт

Одамларнинг адолатли жамиятдан кейинги орзуси, оиланинг мўл кўлликда яшашидир. Орзу ҳавасларнинг амалга ошишидир. Инсонлар орасидаги адолатли муносабат, эркин мехнат муносабатларига олиб келади. Эркин мехнат натижаси, файзу баракали бўлади. Мамлакатдаги эркин мехнат муносабатлари,  технология  ва  фан ютуқларининг ўз вақтида жорий қилиниш амаллари, мамлакатни  иқтисод тараққиётига олиб келади.

Тенглик

Аллоҳ инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратган. У ҳамма мавжудотлардан устундир. Лекин, одамдан одам устун бўлмаслиги керак. Инсонлар, Аллоҳ олдида ва бир бировларининг олдида ҳам тенгдирлар. Одамнинг одамдан афзаллиги, унинг Аллоҳ олдида, дунё ва охират ишларини бажаришига боғлиқдир. Одамлар, бир биридан тақвоси(бажарган яхши амаллари) билан фарқ қиладилар.   Одамлар бир бировларини асрашлари ва ҳимоя қилишлари керак. Бу, Ислом таълимотининг асосий кўргазмаларидан биридир.

Илм ва эьтиқод

Илмли одамнинг, илмсиз одамдан жуда катта фарқи бор. Илмсиз(эьтиқодсиз) одам, жамият неъматларининг  бепарво   истемолчисига айланиб қолавервади. Илмсиз одам, жамиятдан  талаб қилавериш  билан умрини ,бекорга ўтказиб юбориши мумкин.

Илм, иймон ва эьтиқод қўрғонидир. Эьтиқодли одам, тафаккури билан, ўз  ҳаёт йўлини, эзгу мақсад сари йўналтира олади.  Улуғ мақсад сари интилиб яшаган ҳар бир инсон, жамиятнинг яхшиликка  ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Мўмин мусулмон, бешикдан то қабргача илм ўрганиши керак.

Маънавий баркамоллик

Инсон, бутун  мавжудотлар орасида беш маънавий хусусиятга эга бўлган жонзоддир. Яъни, исон вужудида ақл, меҳр,кўнгил, шарм-ҳаё ва сабр мужассам. Шу хосиятларини, инсон ҳар доим яхши тамонга тарбия қилиши мумкин. Йўқса инсон вужудида, буларнинг акси устин келади. Яъни жоҳиллик, хасад, ишонмаслик, беҳаёлик, нафс. Тарих давомида, инсон ўзида, бу хусусиятларини ҳар хил йўллар билан тарбиялаган.  Бироқ, инсондаги маънавий хусусиятларни, фақат Ислом самарали тарбиялай олган. Масалан, инсоният тарихида  фохишабозлик ва алкогализм иллатлари устидан, фақат Исломий тарбиягина керакли натижаларга эришган. Масалан,  Ғарб мамлакатларида, даврий равшда жорий қилинган “сухой закон”лар, аҳолини алкгализм домидан қутқара олмаган. Фохиш амаллар, ғарб аҳли учун, кундалик ҳаётий нормага айланиб қолаяпти.

Ватанпарварлик(оилани севиш)

Исломда ватапарварлик,  оиласини севиш билан баробар саналади. Оила, икки жинснинг, улуғ ҳикматга эга бўлган никоҳ билан қавушиб яшашидир. Оила жуфтларининг ўзоро муҳаббати, барча оила аъзоларининг мехрли бўлишларига сабабчи бўлади. Оиланинг қадр қиммати, никоҳнинг поклиги билан юксак бўлади. Ўз қадр қиммати билан яшаган оилалар жамоаси ўз она ерини, ҳудудини ҳимоя қилиб, уни ривожлантиришга қодирдирлар.

Эр хотин орасидаги хиёнат, никоҳни бузади. Оилада, меҳр- мурруват ўрнига, кўпроқ жанжал ва келишмавчиликлар содир бўлаверади. Оилада, ўзоро ҳурмат суст бўлади. Бу фактор, оила аъзоларининг тезда, тарқалиб кетишига сабабчи ҳам бўлади.Бундай оилалар жамоаси, ўз ерини душмандан ҳимоя қилишга ожиздирлар ва жамоа ривожлана олмайди.

Инсон ҳақлари ва мажбуриятлари

Инсон туғулиб, ўз ҳақлари билан дунёга келади. Шу билан бирга ҳар бир инсоннинг туғилиб вояга етган жамоаси олдида, мажбуриятлари ҳам бор. Инсон ҳақлари ва фарз амаллари диний адабиётларимизда ва буюк алломаларимиз меросларида, ёрқин таърифланган. Алломаларимиз фикрларини ўргансак ва бу фикрларни жамиятимизда жорий қилиб билсак, биз албатта инсон ҳақлари ва мажбуриятлари амалга ошадиган жамият қурамиз. Бу ҳам миллий ғоямизнинг, бир қисми ҳисобланади.  Миллий ғоя, биз билан ёнма-ён яшаётган ҳар қайси миллат ва дин вакилларини, ижтимоий ва иқтисодий ҳимоя қилиб билиши шарт.

Тил ва тарих

Аллоҳнинг улуғ, неъматларидан бири, бу тилдир. Тил воситасида, ўрганамиз ва ўргатамиз, биламиз ва билдирамиз.  Тил, миллат ривожининг  воситасидир.

Тарих, жамиятни бошқаришдаги, йиллар давомида  босиб ўтилган воқеаларнинг ёзма номалари  ва ашёвий далилларидир.  Халқимиз, ўз тарихи  давомида, злум ва эзгулик, қувонч ва ташвиш, уруш ва тинчлик даврларини ўз бошидан кечирган. Бу кечинмаларнинг барчаси, аждодлардан авлодларга мерос ва ибрат бўлиб қолдирилган.

Бугун, жамиятимизни ривожлантиришда, биз албатта тарихдан сабоқ олиб ва унинг ютуқ ва қамчиликларига эьтибор бермоғимиз лозим. Тарихий фактлар, бугунги жамият нуқсонларини ечишда, шуҳбасиз ёрдамчи омилларга айланиши мумкин. Миллий ғоя саставида, тил ва тарих мавзуси акс этиши керак.

Миллий ғоя тафсилотлари  жуда кенг мавзу. Бу мавзуга зиёлиларимиз ва сёсатшуносларимиз, ҳали жуда кўп марта қайтадилар. Биз ўзлигимизга, миллий ғоя билан баробар қайтамиз.

Нураддин Жуманиёз