Пахтада айб йўқ…

Пахтада айб йўқ…
56 views
28 September 2013 - 16:51

пахта2Пахта гуллади… Қачонлиги эсимда йўқ, йўлда кетаётиб, бир гул дўконида пахталари оппоқ очилган ғўза тупларига кўзим тушди. “Миср пахтаси” дейишди. Икки тупини сотиб олдим. Уйга келтириб, сувсиз тувакка солдим, рўпарамга қўйиб, хаёл суриб ётдим…”Қани энди юртимизда ҳам пахталар шундай…гул ўрнини босадиган даврлар келса…”
Бирданига хаёлимда фикр уйғонди… “Шунинг чигитини тувакка экиб қўйсам нима бўларкин…”
Экдим.
Ҳар ҳафта бир – икки марта, эсимга тушганда сув қуйиб турдим.
Қарангки, орадан кўп ўтмай, тувакда қўшқулоқ ғўза кўринди…
Ҳарзамон сув бериб турабердим.
Орадан қанча вақт ўтганини билмайман.
Бугун узоқдан қараб, анча бўй тортиб қолган ғўза бутоқчасида бир оқ нуқтага кўзим тушди…
Яқин келиб қарасам, кўзимга кўринган оқ нуқта, ғўза гули экан…
Ҳам ҳайратландим.
Ҳам қувондим.
Австрияда, деразам тагидаги тувакка экилган пахтам гул очибди!
Қизиқ эмасми ?!

Пахта – фойдали ўсимлик. Гул ўрнида кўрсангиз ҳам, ҳосилини олиб, фойдалансангиз ҳам бўлади. Барча ўсимликлар каби, унда ҳам гуноҳ йўқ.
Уни гуноҳга, гуноҳкорга, ҳалқимиз бошидаги фожеаларга айлантираётганлар – одамлар.
Тўғрироғи, бугунги сиёсий муҳитни юзага келтираётган одамлар.
Ҳукумат тепасига зўровонлик билан келиб олган ва ўрнини бўшатгиси келмаётган ваҳший диктатор ва унинг атрофида ўралашиб юрган манфаатпараст тўдалар…
Улар ўзлари олиб бораётган ёвузона сиёсатлари оқибатларини билмайдиларми?
Ва оқибатда ўзларининг тақдирлари нима бўлишини ўйламайдиларми !
Юртга қилинган ёвузлик қачон яҳшилик билан тугабди?!
Ҳечқачон диктаторлик юзага келтирган фожеали ҳолат уларга доимий омад бўлиб қолмайди !
Наҳотки бу ҳақда ҳеч бўлмаса бир дақиқа ўйлаб кўрмайдилар…
Ё билиб – билмаганга оладиларми ?
“Бу ҳам ўтиб кетади” деб ўйлайдиларми ?!
Йўқ, шундайгина ўтиб кетмайди.
Энди ўтса ҳам – қасос билан ўтади…
Жиноятларга қўл уриб қўйдилар…
Жиноят учун эса – эртами – кечми, жавоб беришлари керак!

 

Ёдгор Обид.