Штаб деса жилмайиб, Норма деса куламан…

Штаб деса жилмайиб,  Норма деса куламан…
97 views
30 September 2013 - 14:13

пахта2Пахта терими хақида.

Мен пахтани севаман,

Менга пахта ёқади.

Энди менга барибир,

Ким пахтадан қочади.

 

    
Шимим калта ва лекин,

Узун пайпоқ, шукур, бор.

Бундан буён талаба,

Бўлмас сира бахтиёр.

 


Макарон есам жилмайиб,

Бўлка есам куламан

Чой етмай қолмасин, деб

Соат 4да тураман.

 

Ошқозон деган қабрга

Макаронни кўмганман

Ва устидан бир кусок

Қотган бўлка еганман.


Диққат бўлар домлалар,

Боллар сонин санашиб,

Менга эса турибди

Тешик этак ярашиб.

 

Қучоқ-қучоқ тердим мен,

Ҳар нарса ўз ҳолича.

Азизларим, пахтани

Теринг, жониз борича.

 

Пахта термай десангиз

Маслаҳатим олволинг.

Чўнтагизга бир пачка

Мингталикдан солволинг.


Теримга эмас, бизни

Синовларга ташлабди.

Домлалар шу нормасиз

Девонаю Машрабдир.

Штаб деса жилмайиб,

Норма деса куламан

Бир шапалоқ уришса,

Жим сўкиниб тураман.

Агат деган қабрга

Пахталарни кўмганман.

Ва устида фермерга

Брек тушиб берганман.

Хомуш қизлар баъзилари

Сочин битин санашиб.

Менга эса турибди

Ўғрилий ҳам ярашиб.

Ғўза-ғўза, гул-гулдир

Ҳаммаси ўз ҳолича,

Дўстларим ҳазилимни

Қабул қилинг, борича!!!

www.ozodlik.org