Рауф Парфини эслаб

Рауф  Парфини  эслаб
230 views
01 October 2013 - 6:54

 

2265A59E-A332-4AEF-A213-7E6987CB19EC_w640_r1_s_cx23_cy21_cw65

1989- йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, раҳматли Валижон Сайдалиев театрга келибоқ ҳовлиқиб шундай деб қолди:

“Носир биласанми, кеча уйда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида чоп этилган Муҳаммад Солиҳни шеърларини ўқидим, лекин ҳеч нарсани тушинмадим ва “шу ҳам шеър бўлдими” деб газетани ирғитиб юбордим. Лекин шеър матнлари миямдан кетмади. Орадан ўн-ўнбеш дақиқа ўтгач, ўйлаб ўтириб бирдан шеърни мазмунини тушиниб қолдим. Шошилганимдан, газетани топа олмайман. Топиб Солиҳ шеърларини энди тушинган ҳолатда ўқий бошладим. Ажойиб! Ғалати йўлда ёзар экан. Яна шунақа йўлда ёзадиган Рауф Парфи ҳам бор экан. Шу инсонни шърларини ҳам топиб ўқи ука!”

Мен Рауф Парфи ҳақида эшитган эдиму,  аммо ўзларини кўрмаган эдим.

У кишини шеърларини ўқиб нақадар буюк шоир эканликларига амин бўлдим. Энди  менда у киши билан кўришиш иштиёқи пайдо бўлди.

1990-йили сиёсий ҳаракатлар кучайиб бораётган пайтда мени xонaдонимга, ўша пайтдаги “Бирлик”ни вилоят кенгаши раиси, шоир Xайрулло Қосим, ёнларида сочига оқ оралаган киши  билан кириб келдилар.

Ўтириб дуо қилгач Xайрулло ака:

-Танишинг! Бу киши Рауф Парфи бўладилар,- деди.

Кулиб менга қараб турган инсон билан бошқатдан кўришдим.

Рауф ака машинасозлик заводи дирктори Абдувоҳид Паттаевни таклифига биноан келган эканлар. У ерда бугун бўладиган учирашувга мени ҳам таклиф қилгани келишган экан. Рауф ака кутилмаганда:  “Мен ҳам сизни яҳши биламан, шеър ёзиб турасиз. М.Солиҳ шеърларингизни китоб қилиб чиқариб бераман, деса нега кўнмадингиз? Шеърларингиздан олволинг,” дедилар.

Ҳозирда у киши ўтирган жойда мен ўтириб ижод қиламан.

Ҳар куни Рауф акани эслайман.Ўтирган жойларига қараб қўяман. Шундай буюк инсон мени xонадонимда бўлганлигидан фаҳрланаман.

Машинасозлик заводидаги учрашувда минг кишига мўлжалланган зал тўлди. Рауф ака билан Тошкентдан келган таниқли шоирлар бирма-бир чиқиб гўзал шеърларни ўқий бошладилар. Уларни шeърларини эшитиб, ўзимни ёзган нарсаларимни ўйлаб, мен асли шоир эмас, атиги ҳаваскор эканлигимга яна бир бор амин бўлдим.

Айниқса, завод ишчилари Рауф акани ўринларидан туриб, кутиб олдилар. У киши шеърларини ўқиб бўлгач, кутилмаганда мени саҳнага таклиф қилиб: “Манa бу йигитни сизлар санъаткор ва сиёсатчи сифатида танийсизлар, Лекин у шеърлар ҳам ижод қилади. Буни “Турконаларданман” деган шеърини Тошкент педагогика иниститутида Толиб Ёқубов талабаларга ёдлатган”, деб юборсалар бўладими.

Ҳақиқатда мениинг:

“Мен ҳам бир миллатим ўғли, асл турконаларданман,

Ўтмишим, тарихим билмай ҳамон ҳайроналарданман”,

деб бошланувчи шеърим бор эди. Шуни ўқиб беришга ярадим ҳолос.

Шунча митинг ва намойишларда маърузалар қилиб, бу қадар ҳаяжонланмаган эдим. Рауф акани сири бор эди.

2001-йилнинг 5-Окябрь куни бир чойxонада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамиятининг йиғилиши бўлди. Йиғлишга кетаётсам Рауф акани кўриб қолдим. Қўлларида йигирма донача китобга ўҳшаган нарсани халтага солиб олибдилар. Ёрдамлашдим.

– Бу нима? – дедим.

-Тирикчилик қилиш қийин бўлиб кетди Носирбой, одамларнинг эсадаликлар ёзиши учун мўлжаллаб мана шу нарсани ўзим тайёрлаяпман. Донаси минг сўмдан, – дедилар юзимга кулиб туриб қараб.

Xўнграб йиғлаб юбордим.

– Сиздек буюк инсон шунақа қилиб тирикчилик қилиб юрса-я! Эй режимигаям!….- дедим овозим борича.

 

Мени қўлимга биттасини туқазиб, “Дўстим Носир Зокирга, буюк умидлар билан” деб дастxат қўйиб бердилар.

 

Йиғилишда 50-60 нафар фаол қатнашди.

Рауф акамни тайёрлаган нарсалари ҳаммага етмади.

Бир куни М. Солиҳни йўқлаб ёзувчилар уюшмасига борсам Рауф акани кўрдим. Уюшма биносига кираверишда чап томондаги биринчи xонага мени таклиф қилдилар. Рауф акалар “Туркистон ҳаракати” деган ташкилот тузишибди. “Биз Маказий Осиё давлатлари айри-айри ҳолатда ҳеч нарсага эриша олмаймиз.Собиқ Туркистондаги кучларни бирлаштириш учун шу ташкилотни туздик.- дедилар.

Ҳозирги кунда Маказий Осиё давлатларининг  раҳбарлари орасида бирор- бир можаро чиқса  Рауф акани эслайман. Агар у кишини орзулари амалга ошганда, бугун дунё сиёсатини белгилаб турган давлатлар ҳам  ҳисоблашишга мажбур бўлувчи катта кучга айланган бўлар эдик.

Бир донишманд: “Буюкларнинг қадри улар ўлганидан кейин билинади” деган эди. Орадан йиллар ўтган сари Рауф Парфини қадри ошиб бораверади. Дориламон кунлар келса Руф ака ҳақида эсадаликлар, буюк асарлар дунё юзини кўришига ишонамиз. У кишини Оллоҳ раҳматига олган бўлсин. Бу дунёда тортган азобларини роҳатини чин дунёда кўрсинлар.Омин!

Носир Зокир

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича

мувофиқлаштирувчиси

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi