Ўқитувчи байрамида бошқалар дам олди, унинг ўзи пахта терди

Ўқитувчи байрамида бошқалар дам олди, унинг ўзи пахта терди
92 views
02 October 2013 - 11:51

Ўзбекистонлик муарббийларнинг аксари ўз касб байрами – 1 октябр кунини пахтазорда нишонлади. Бу кун умумхалқ байрами деб эълон қилинганига қарамай пахтакор туманлардаги коллеж ва мактаблар ўқитувчилари пахта теримига ҳайдалди.

Ҳамма байрам қилиб турганда ўқитувчи эрта тонгдан фартугини қўлтиқлаб, пахта даласига йўл олди.
Озодлик шу куни пахтакор туманлардаги қайси ўқитувчи билан боғланмасин, уларнинг ҳаммаси пахтага чиқарилганини айтди.
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги мактаблардан бирида ишлайдиган ўқитувчи Раҳимахонни Озодлик байрам билан табриклаганда у 30 килограмм пахта териб улгурган экан:
Раҳимахон: Катта раҳмат, сизларга ҳам қутлуғ бўлсин, соғ бўлинглар.
Озодлик: Байрамни қаерда нишоняпсизлар?
Раҳимахон: Қаерда бўларди, пахта даласида-да. Бир кунга ҳашарга келдик.
Озодлик: Қанча пахта тердингиз шу пайтгача?
Раҳимахон: Ўттиз килограмм.
Озодлик: Байрам нима бўлади энди?
Раҳимахон: Байрамни кечқурун нишонлашга қарор қилдик.
Озодлик: Ўз ихтиёрларинг билан ҳашарга чиқдиларингми?
Раҳимахон: Вооой, нима деяпсиз, албатта ўз ихтиёримиз билан, деҳқонларимизга ёрдам берайлик, пахтаси қолиб кетмасин дедик. Мааааааааазза, кенг дала, тоза ҳаво. Журналист бўлсангиз яхши тушунасиз, қўштирноқ ичидаги гапларни,- деди кулиб ўқитувчи Раҳимахон.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги ўқитувчилардан бири ҳам наманганлик ҳамкасблари каби байрам куни пахтага сафарбар этилганини айтар экан, бу ҳолат ўқитувчиларни таҳқирлашдан бошқа нарса эмас дейди:
– Биз байрамни кеча кечқурун ўтказдик. Буни ўқитувчилар ўзлари ташкил қилди. Ҳокимиятдан ҳеч ким келиб табриклагани ҳам йўқ. Байрамни ўтказгандан кейин директор эртага ҳамма пахтага деди. Мен пенсия ёшига етиб қолганим учун чиқмадим. Бутун республика дам оляпти, ўқитувчилар эса пахта теряпти, бунақаси собиқ иттифоқ пайтида ҳам бўлмаган,- деди жомбойлик ўқитувчилардан бири.
Ўзбекистондаги вилоятлардан биридаги олийгоҳда ишлайдиган Бобур домлани ҳам қидириб, пахтазордан топдик:
– Бугун пахта даласида жавлон уряпмиз. Биз бугун байрам қилишимиз, дам олишимиз керак эди. Лекин раҳбарлар қўйишмаяпти, ҳаммаларингни ўрнинг бугун далада деяпти. Мана 15 кундан буён мен 500 килоча пахта тердим, кунига 40-50 килодан теряпман. Ҳар куни беш-олтита катталаримиз неча кило тердинг деб ҳисоб сўрашади. Кам терсак, биз ҳам гап эшитамиз,- деди олийгоҳ ўқитувчиси Бобур домла.
Пахта экилмайдиган туманларда ҳам ўқитувчилар бу кампанияга ўз ҳиссаларини қўшишга мажбур бўляпти. Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги мактаблардан бирининг исми сир қолишини сўраган ўқитувчиси пахта теримига ўз ўрнига одам ёллаб жўнатганини айтади:

– Худога шукр, бизда пахта йўқ. Лекин ҳар бир ўқитувчига ўрнига одам топиб, ётоққа жўнатиш топшириғи берилган. Ўртача ойига 350-400 минг сўмга одам ёллаб, Мирзачўл туманига жўнатдик. Тополмаганлар ўзи кетяпти теримга. Ўқитувчи маошини ёрдамчига беряптида энди,- деди ўқитувчи.
Ўзбекистон президенти 1 октябрни Ўқитувчи ва мураббийлар куни, деб эълон қилиш тўғрисидаги фармонни 1996 йилнинг 27 декабрида имзолаган ва бу кун мамлакатда дам олиш куни, деб эълон қилинган эди.
Бу йил 17- бор касб байрамини нишонлаётган ўқитувчиларнинг аксарияти бу сана илк бор нишонланган вақтда ҳам пахта даласида эдилар.
Мажбурий меҳнат амалиëтига қарши Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, пахта терими пайтида кўрган кечирганларини гапириб беришга чорлаган.
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклаб, уларнинг бир неча нафарини орден ва медаллар билан сийлади.

ozodlik.org

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi