Инқилоб садолари

Инқилоб садолари
148 views
02 October 2013 - 12:28

Қарама-қаршиликлар, яъни золимлар ва мазлумлар муносабатлари натижасида, жамиятдаги жорий қонунларни четлаб ўтганда,  содир бўладиган,  ижтимоий ўзгаришларга, инқилоб деб айтилади. Жамиятда, инқлобий ўзгаришлар, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий инқироз авжига чиққанда вужудга келади.

Инқилоб содир бўлиши учун, жамиятда қарама-қаршилик зиддиятлари етарлича бўлиши керак. Золимларни кўриб ва зулмини ҳис қилиб билган халқ, инқилобий ҳаракатга келади. Халқ ҳаракатларида  лидерлар пайдо бўлади. Шунда, халқни  ғояга эргаштира олдиган лидер, ҳаракатни инқилоб даражасига етказа олади.

Мамлакатимизнинг ижтимоий иқтисодий ҳаётида, мана 150 йилдирки, қарама-қаршиликлар ва зиддиятлар мавжуд. Чор Россияси ва коммунизм даврида, рус швавинизми ва ерли аҳолининг итоатгўйлиги, жамиятимизда қарама-қаршилик муносабатларини келтириб чиқарган. Каримов замонида  жамиятимиздаги зулм, рахбарларнинг сиёсий онги ва маънавий савиясининг пастлигидан,  Каримовлар оилаиснинг истак ва ҳохишлари сабабларидан келиб чиқаяпти.

Мазлум халқимиз, ўзининг итоатгўйлигидан ташқари, ортиқча гапирмаслик, бировнинг ишига арлашмаслик, баҳслашмаслик ва қўшнидан моддий орқада қолмаслик, хусусиятларига ҳам эга. Миллатимизнинг, мен зикр қилган хосиятлари, мустабид замонда ва Каримов режими даврида  уни, қуллик даражасига келтириб қўйди. Худо хохласа, уни бу хсусиятлари, адолатли замонда, буюк халқлар қаторига қўшиб ҳам қўяди. Чунки, ҳалол мехнат қилиб, ундан баракали уним топишда, ўз оиласи билан фаровон ва тотув турмуш кечиришда, инсонга айнан шу хосиятлар зарурдир.

На чароки, адолатли замон, ислоҳат йўли билан эмас балки, инқилобий ўзгаришлар натижасида рўёбга чиқажак. Бугунги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий вазият, ўта мураккаб зиддиятлар билан тўлиб тошган. Чунки, мамлакатдаги бугунги олиб борилаётган иқтисодий сиёсат, миллат эҳтиёжи билан боғлиқ эмас.

Мамлакатда содир бўлаётган, бугунги сиёсий ва иқтисодий камчиликларнинг сабаблари, бошқарув усулларининг, каммунизм давридан бери ислоҳ қилинмаганлигидандир. Коммунизм давридаги бошқарувнинг маъмурий буюруқбозлик усули, СССРниг парчаланиб кетишига сабаб бўлди. Каримов режимининг бошқарувидаги буюруқбозлик усуллари эса, мамлакатни иқтисодий қолоқликка ва халқни маънавий қошшоқликка олиб келди. Буюруқбозлик амаллари, кадрларнинг юқори савияли ва билимли бўлишини кўзда тутмайди.

Мамлакат бошқарув инфраструктураси бўғинларида, ўзига хос ва “катта”га мос кадрлар танланган ва тарбияланган. Бу кадрларнинг, бошқарувдаги бош принциплари, “катта”нинг кўргазмаларидан четга чиқмасликдир. Бошқарувдаги бундай лаганбардорлик  факторлари,  жамият ривожини сезиларли даражада орқага сураяпти. Инсонлар орасида, пессимизм аломатларини ривожлантираяпти.

Оддий фуқороларнинг давлат раҳбарига ишончсизлиги, аллақачонлардан бери давом этиб қэлаяпти. Халқнинг, кўчага чиқиб “Президент  Кет!” дейишини, умумий бир қўрқув ушлаб туриби. Бу қўрқув, режим аҳлининг, мустақиллик иптидосидан бери амалга ошираётган ташвиқотлари натижасидир.

Юқори мансаб раҳбарларининг Каримов атрофидаги жипслиги, ҳозир жуда заиф. Раҳбарлар, кеча ўзини “катта”нинг олдида ишончсиз ва айбдорлардай тутган бўлсалар, ўша рахбарлар, бугун ўзига анча ишонган кадр бўлиб қолди. Нэгаки уларнинг бугун пули ҳам бор,  ўзига яраша ҳимояси ҳам бор. Шу билан,  “Катта” ва кичиклар орасидаги, режим қуриб берган ўзоро “ҳуқуқий” мувозанат, бузилган.

Энди, лапанглаб кетаётган режим аравасини, унинг  ҳаракати давомида мих қоқиб, теша уриб, синиб кетишдан қутқариб колишнинг иложи йўқ. Катта раҳбар ўзини  бу фактни  сезмаётганга олаяпти.

Каримов бошқарувининг катта камчиликларидан бири, унинг  кадрлар муоммосини ечаолмаётганлигидадир. Оддий бошлиқ, ўз шахсига содиқ кадрларни  танлашда, уларнинг керакли хусусиятларини ва имкониятини ҳисобга олади.  Каримов бугун, “ёроқсиз” кадрларини қайта алмаштмиришга қодир эмас. Чунки вақт зиқ.  У, ўзининг президентлик фаолияти давомида, кадрларни таёрлаш муоммосини ўйламаган. Шунинг учун ҳам ўзига хос ва ўзига мос, тайёр кадрлар бугун йўқ!.

Режим аввалидан, халққа ва рахбарларга сингдирилган, “Кармов, ҳамма жойда ҳозир, ҳамма ишга қодир”, деган удум, энди эскирди. Президентнинг ожиз тамонларини, қўли остида ишловчилар, жуда яхши тушунадилар. Каримовнинг, илгаригидай вазиятни бошқара олмай қолганлиги  ҳам, ҳаммага аён.

Юқори мансаб раҳбарлари, Каримовнинг якка ҳокимлик билан иш юритишига кўникиб қолганлар. Улар, бундай кўникмалари натижасида, Каримовсиз  давлат сиёсатида ва хўжалик ишларида бир қадам ҳам силжий олмайдиган бўлганлар.

Мобода, мамлакатда “нотинч” вазият содир бўлса, ўзига бек юқори мансаб рахбарлари,   режим ёки бошқа бирор инқилобий ғоя атрофида, ўзоро  бирлаша олмайдилар. Уларинг,ўзоро  бирлашишига, еткиликли маънавий салоҳияти йўқ.  Лекин, улар бирор кучли лидер атрофида бирлашишлари мумкин.Уларда, бунинг учун, етарли манфаатлар  бор.  Бу эса, Каримов режимининг адоғини англатади.

Каримовнинг ўрнида мен бўлганимда, юқори мансаб рахбарларини бирма бир қамаб, ўрнига бошқаларини тайинлаган бўлар эдим. Лекин, Каримовнинг  шу пайтгача,  ўзи ва ёрдамчилари учун таёрлаган  ўринбосорлари  йўқ. Истефога чиқиб кетаверишлари керак бўлган, Абдилазиз Камилов ва Владимир Норовларнинг, яна лавозимга тайинлангани,  бунинг исбот далилидир.

Режим, кундан кунга ва ҳар тамонлама заифлашмоқда. Халққа, бу режимдан у излаган манфаат йўқ.  Режим, сиёсат супасидан қанча тез кетса, халққа шунча яхши бўлади. Лекин, қандай қилиб режим супадан кетади?  Бу саволга фақат, вақт жавоб беради. Шу аниқ-ки, режимнинг ҳаракати, фақат инқилобий йўл билан тўхтайди.

“Араб бахори” инқилоблари, ҳар хил мамлакатларда, ҳар хил шароитларда ва ҳар хил инқилобий шакилларда, исёнчилар тамонидан амалга оширилди.

Жоножон Ўзбекистонимиздаги сиёсий вазият, бошқа мамлакатлардагига ўхшамайди. Одамларимиз, тинчлик севар халқ. Уни бирданига инқилобга чорлаб бўлмайди. Аввало, халқда инқилоб ҳиссини ўйғотиш керак. Халқда инқилобий ҳис пайдо бўлаяпти ҳам. Қўрқув ҳисси эса чекинаяпти.

Халқ, Каримовнинг бошқарувидаги камчиликларини ва унинг табиатан қўрқоқ одам эканини тушунса, у албатта кўчага чиқиб,  “Каримов кет!” дейди.  Бу вазифанинг бажарилишида, мамлакатдаги ОАВ муҳум рол ўйнайди. Инқилобий ҳаракатлар бошланганда, кутилган натижаларнинг амалга ошиши  учун,  МХХ ва ИИВ ходимларининг қонуний хатти ҳаракатлари янада муҳумдир.

2015 йил президент сайлови йили. Сайловларда нима бўлиши, ноаниқ. Каримовлар оиласига енгил бўлмайди. Ислом мамлакатларининг дунёдаги сиёсий активлиги ва халқаро иқтисодий вазият, ватанимизда сиёсий вазиятнинг тубдан ўзгаришига олиб келиши мумкин. Инқилобий вазият юзага келиши мумкин.

Россия, ўзининг таъсир ҳудудини кегайтириш мақсадларида, миллатлараро низодан жуда мувоффақиятли фойдаланиб келаётган мамлакатдир. Бугун ҳам, Россиянинг шавинистик сиёсати учун, дунёда Ўзбекистондай ривожланган демократик мамлакатнинг  пайдо бўлиши, кераксиз ҳолдир. Шунинг учун, халқимиз реал инқилобий ҳаракатга келган зоҳати, Россия бор кучи билан, Ўзбекистонда ижтимоий ҳаётнинг  эскича қолиши учун курашади.

Россия, Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда, миллатлараро низони келтириб чиқариши ҳам мумкин.Россиянинг вазиятга караб, Қирғизстон ва Тожикистон ҳудудларидан, Ўзбекистонга жангариларни ташласа, дунёда янги қуролли жанглар ўчоғи пайдо бўлади. Бу, Россия учун айни муддоодир.

Мамлакатимиз зиёлийлари ва халқи, зада бўлган Каримов атрофи, халқ ҳаракати лидерлари дунёдаги ва мамлакатдаги сиёсий  вазиятни тушуниб ва удан тўла фойдаланиб, тинч йўл билан, Ўзбекистон аҳлига керакли бўлган сокин ва майин инқилобни амалга оширажаклар.

Бунинг учун, барча сиёсий кучлар инқилоб ғояси атрофида бирлашмоғимиз зарур. Инқилоб рўёбга чиққандан кейин эса, “Нима қилмоқ керак?” деган саволга жавоб излаш керак. Тайёрланилган, миллат келажаги режасини амалга ошириш учун, сиёсий кучлар мажлисини,ўтиш ҳукуматига айлантириш  зарур.

Нураддин

02.08.13.

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi