Ўзбекистон уч милиционерини иккита Қирғизистонликка алмаштирди

Ўзбекистон уч милиционерини иккита Қирғизистонликка алмаштирди
49 views
04 October 2013 - 9:42

121122132737_uzbek_police_andijan_304x171_bbc_nocreditОзодлик радиоси ёзишича, чегарадан ноқонуний ўтгани учун Қирғизистонда қўлга олинган Ўзбекистоннинг уч милиционерини Тошкент икки қирғизистонликка алмаштирган.
2 октябр куни Қирғизистон Чегара хизмати Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегарани ноқонуний кесиб ўтган фуқаролар билан алмашинув бўлганини билдирган, аммо уларнинг ким эканини очиқламаган эди.

Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитовнинг билдиришича, жорий йил март ойида чегарадан ноқонуний ўтгани учун Наманганда беш йилга озодликдан маҳрум этилган икки қирғизистонлик шу йилнинг 14 сентябрида Қирғизистоннинг Олабуқа туманида қўлга олинган уч ўзбек милиционерига алмаштирилган.

Ўзбекистон милиционерлари Косонсой сув омборини қўриқлаётиб Қирғизистоннинг Олабуқа туманига ўтиб қолган эмиш…(Косонсой қаердаю, Олабуқа қаерда?).

КирТАГ хабарида айтилишича, фуқаролар билан алмашиш  ҳақидаги қарор Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ҳокими ва Қирғизистон ҳукуматининг Жалолобод вилояти бўйича мухтор вакили ўртасида бўлиб ўтган музокара натижасида қабул қилинган.

 

www.ozodlik.org