ЎХҲ Cтокҳолмдаги намойиши (видео) 02.09.2011

ЎХҲ Cтокҳолмдаги намойиши (видео) 02.09.2011
128 views
02 September 2011 - 12:57

Бугун, 2 сентябр 2011 йилда Швециянинг  пойтахти Стокгольм шаҳридаги Риггстаг майдонида ЎХҲ нинг Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан норозилик митинги, намоийши бўлиб ўтди.

Ушбу намоийшда юзга яқин ЎХҲ нинг Швеция ва Финляндияда яшовчи аъзолари иштирок этдилар. Улар асосан, ўзларининг мухолиф сиёсий қарашлари ва асл диний эътиқодлари туфайли Ёвуз Режим тамонидан қатағонга учраган, узоқ муддатларга қамалиб чиққан, ҳозирда эса Швеция ва Финляндия давлатларидан паноҳ топган Ўзбекистон фуқароларидир. Шунингдек, 2005 йил 13 майдаги Андижон қатлиомидан омон қолиб, ушбу Европа давлатларида муҳожиротда яшаётган қочқинлардир.

Бу намойиш ЎХҲнинг Муассислар Мажлиси (ЎХҲ ММ) ташаббуси билан, ЎХҲнинг Швеция булими вакилларининг ташкилотчилигида бўлиб ўтди. Митингни ЎХҲ ММ вакили, шунингдек ЎХҲ Швеция бўлими раиси Муҳаммадсолиҳ А. очиб берди. У намоийшни ташкил қилинишининг мақсад ва моҳиятини тушунтириб, жумаладан шундай деди: 

    “Ўтган 20 йил мобайнида Ўзбекистондаги мавжуд мустабид режим тамонидан 1сентябрда нишонланиб келаётган мустақиллик байрами халқни алдаб ёлғон ваъдаларга ишонтиришдан бошқа нарса эмас. Бу мунофиқона тадбир аслида халқнинг Мустақиллиги эмас, балки мустабид тузумнинг давлатимиз устидан ўрнатган мустақил ҳукмронлиги куни бўлди”.

Сўнг, ЎХҲни Ўзбекистоннинг 20 йиллиги муносабати билан берган баёнотини ташкилот аъзоларидан инглиз тилида Сардорбек Улуғходжаев, рус тилида Рафиқжон Рахмонов, швед тилида Анваржон Мавлонов ўкиб эшиттирдилар. Ундан ташқари, кўплаб ЎХҲ аъзолари сўзга чиқдилар. Жумладан, Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Исмоил Дадажонов, Ҳазратқул Худойберди, Тўлкин Қораев, ЎХҲ Швеция бўлими раиси ёрдамчилари Тоҳиржон Исроилов, Шукруллоҳ Собиров, ЎХҲ нинг Финляндия бўлими раиси Турсунбой Назаров, дин вакиллари номидан Тоҳиржон қори маъруза қилиб, бугунги кунда Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий аҳвол ўта оғирлиги, бу кетишда албатта араб ўлкаларидаги сингари портлаш содир бўлиши муқаррар эканлиги ҳақида ўзбек, рус, инглиз ва швед тилларида гапириб бердилар. Сўзга чиққанлар орасида ЎХҲ Тафтиш Комиссияси раиси Муҳиддин Шириновнинг ўзбек, инглиз тилларида сўзлаган нутқи, нафақат иштирокчиларда, балки атрофдаги кўплаб чет эллик тингловчиларда ҳам алоҳида қизиқиш ва руҳланиш касб этди.

Намоийш Стокгольмнинг Риггстаг майдонида швеция вақти билан соат 10-00 дан 12- 00 гача бўлиб ўтди. Мустабид тузум бу йил ўз ҳокимиятининг – диктатура ҳукмронлигининг 20 йиллигини байрам қилмоқда.Бунга қарши турган барча ҳур фикрли инсонлар бу зўравон ҳукуматга қарши шундай деб ҳайқиради:

ЙЎҚОЛСИН ДИКТАТУРА! ЯШАСИН ОЗОДЛИК ВА ҲУРРИЯТ! КИШАНЛАРНИ УЛОҚТИР, ЖОН ЎЗБЕКИСТОН!

2011 йил 2 сентябрь Cтокҳолмдаги ЎХҲ намойишидан лавҳалар

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi