Ўзбек аёлларини ўзбек эркак мулозим ечинтирган видео тарқалди

Ўзбек аёлларини ўзбек эркак мулозим ечинтирган видео тарқалди
114 views
07 October 2013 - 15:10

obyskWhatsApp орқали юборилган видеотасвирда бир гуруҳ қизлар Ўзбекистоннинг бизга номаълум идорасида эркак мулозим томонидан ечинтирилмоқда.
Бир ярим дақиқалик видеотасвирда кадр ортидаги эркак киши аёлларга ечинишни буюради. Тасвирга олинаётган аёллар эса буйруққа ҳеч бир қаршиликсиз итоат қилган ҳолда уст ва ички кийимларини ечади.
Видеотасвир Ўзбекистоннинг айнан қайси туман ёки шаҳрида, қайси идорасида олингани ҳозирча номаълум. Лекин ўзбек аёлларининг эркаклар томонидан ечинтирилиши жараёни айнан Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтаётгани аниқ.
Қизларни ечинишга буюраётган эркак мулозимнинг шеваси, гапириш оҳангидан аёлларни ғайриоддий текшириш жараёни Ўзбекистоннинг жанубида кечаётгани сезилади.
Шуни ҳам айтиш лозимки, Ўзбекистонда очиқчасига таҳқирланаётган ўзбек аёлларнинг қандай иш билан шуғулланиши ҳам номаълум.
Айни пайтда ўзбекистонликлар орасида яшин тезлигида тарқалиб, қўл телефонлар орқали қўлма–қўл бўлиб кетган видеотасвир мамлакат ичкариси ва ундан ташқарида жуда катта баҳсларга сабаб бўлмоқда.
Бутун дунёда амалдаги тажрибага биноан, аёлларни текшириш ёки тинтув ишлари аёллар томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларида назорат ўтказиш пунктларида инсон ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилаётгани қайдга олинган. Ўзбек божгирлари йўловчи аёлларга ўта қўпол муносабатда бўлаётгани, ҳатто баъзи ҳолатларда қиз-жувонларга тегажоғлик қилаётгани кузатилган.
Бугун Ўзбекистон давлат тизимларида аёл кишини текширувчи аёл ходимлар ёки замонавий ускуналар йўқми? Нима учун бу “масъулиятли иш” эркак мулозимларга юклатилаяпти? Бундан кўзланган мақсад ўзбек мулозимларининг кўнгил хушлигими ёки  аёлларини таҳқирлашми бу ноаниқ қолмоқда.

https://www.youtube.com/watch?v=ilaPnvpa_uQ

ЎХҲ хабар маркази