Олий Мажлис: “В. Охуновнинг хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмас”

Олий Мажлис:  “В. Охуновнинг хорижга чиқиши мақсадга мувофиқ эмас”
39 views
08 October 2013 - 9:34

1383000_553361054735115_493927967_nЎзбекистонлик дунё таниган 65 ёшли рассом Вячеслав Охуновга Ўзбекистондан чиқиш визаси берилмай келаётган,  ва бунга бирор қонуний асос келтирилмаётган эди.  Ниҳоят куни кеча В. Охунов Фейсбук ижтимоий тармоғида ўз талабига олинган расмий жавобни чоп этди.  Ушбу ҳужжат устига ИИВ Тошкент шаҳар ИИБ Олмазор тумани ИИБ хорижга чиқиш-келиш бўлими тамғаси қўйилган.  Ҳужжатда айтилишича, В. Охуновнинг хорижга чиқиш талаби Олий Мажлисга юборилган ва Олий Мажлис рассомнинг чет элга чиқишини “мақсадга мувофиқ эмас” (нецелесообразный) деган ҳукм чиқарган.

Хорижга чиқиш визаси (ОВИР) собиқ СССР замонидаги бюрократик тажриба бўлиб,  ҳозир дунёда фақатгина Ўзбекистон ва Шимолий Кореяда сақланиб қолган. Бундан бир неча ой олдин Куба ОВИР тизимидан воз кечиб ўз фуқароларига саёҳат эркинлигини берган эди.  1375903_553360898068464_167542895_n

Эслатиб ўтамиз,  рассом бир муддат аввал Гулнора Каримова нашр этган “БЕЛЛА ТЕРРА” журналини ҳажв этган.  Бир неча йил олдин эса рассом “ЭРК” партияси лидери Муҳаммад Солиҳни  60 ёши билан табриклаб,  “Қуролсиз кишининг озодлиги” (http://www.youtube.com/watch?v=00fB4JRqapg) фильмида иштирок этган.

Ушбу филмда иштирок этган яна бир Ўзбекистонлик фаол,  социолог Баҳодир Мусаевга ҳам чиқиш визаси берилмай келаётир.

 

ЎХҲ ҳабар маркази