“Эрк” фаоли Фахриддин Тиллаев озодликка чиқди

“Эрк” фаоли Фахриддин Тиллаев  озодликка чиқди
22 views
08 October 2013 - 9:42

тиллаевЎзбекистонда мардикорлар касаба уюшмаси таъсисчиларидан бири Фахриддин Тиллаев бугун  2013 йил  8 октябр куни  15 кунлик қамоқ муддатидан кейин озодликка чиқди.

Фахриддин Тиллаев, бундан ташқари, “Эрк” демократик партияси ҳамда ЎХҲ фаолидир. У бир муддат аввал Тошкент шаҳар Чилонзор туман суди томонидан “Майда безорилик”, “Туҳмат” ва “Интернетда нотўғри фактларга асосланган мақолалар” чоп қилишда айбдор деб топилган ва 15 сутка қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

ЎХҲ хабар маркази