Инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳасанхон Раупов вафот этди

Инсон ҳуқуқлари фаоли Ҳасанхон Раупов вафот этди
17 views
09 October 2013 - 7:36

Биз мураккаб шароитда яшаётганимиз учун фаолларимизни номларини кўп ҳам ошкор этавермаймиз. Ҳасанҳон Раупов Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Чортоқ тумани бўлимининг ҳақиқий жонкуяр фаолларидан бири сифатида 20 йил мобайнида фаолият олиб борди. Ҳасанхонни Чортоқ санаторияси ҳудудида ҳусусий чойҳонаси бор эди. Шаҳардан ташқарида, тинч жой бўлганлиги учун биз муҳолифатчилар, ҳуқуқ фаоллари бу чойҳонада кўп бор учрашиб турардик. Йиғилишларни ҳам асосан шу ерда ўтказар эдик. Бундан ташқари Ҳасанхон зиёлиларга ҳос характерга эга бўлганлиги учун таниқли санъаткорлар, олимлар доимо унинг чойҳонасига ошиқишар эди. Шеърҳонлик қилар эдик, унинг тоғаси кекса санъаткор Расул ака Ҳасанов ижросида мумтоз қўшиқлар эшитиб дам олар эдик, сиёсат оламидаги воқеаларни муҳокама қилар эдик. Куни кеча укамиз юқорида ўзи айтган касаллик оқибатида оламдан кўз юмди. Биз ташкилотимиз фаоллари, дўстларимиз номидан Ҳасанхон Рауповни оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор қиламиз. Укамизни оҳирати обод бўлсин!

Носир Зокир
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Фарғона водийси бўйича мувофиқлаштирувчиси