Темир йўл вокзалларига кириш учун янги рухсатнома чиқарилди

Темир йўл вокзалларига  кириш  учун  янги  рухсатнома чиқарилди
55 views
11 October 2013 - 12:03

ТЕМИР ЙЎЛБундан буён Ўзбекистон темир йўл вокзалларига кириш учун махсус рухсатнома олиш керак бўлади. “Ўзбекистон тумир йўллари” ДАТК, Давлат божхона қўмитаси, Молия Вазирлиги, Марказий банк бошқаруви томонидан “Темир йўл транспортида йўловчиларнинг қўл юки, валюта ва валюта қимматликларининг божхона назорати ва расмийлаштириши тартиби”га ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонда Аэро, Темир йўл ва Авто вокзалларга кириш учун махсус текширувлар, рентгент кўрикларидан ўтиш керак бўлади.
Бундан олдин вокзал рухсатнома бюросидан махсус рухсатнома олиш керак. Одатда, бундай бюролар назорат ҳудудига киравериш яқинида жойлашган бўлади. Рухсатномани олдиндан олиб қўйиш мақсадга мувофиқ (МХХ ходимлари қаерга ва нима учун кетаётганлигингизни ўрганиб чиқишга улгуриши учун).
Бундан ташқари, қабул қилинган қарорга мувофиқ, йўловчининг транспортда юриш ҳужжатларида кўрсатилган, оғирлиги 200 килограммдан ошиқ юкни қўшимча ҳужжатларсиз ташишга рухсат берилади. Аввалда бунинг учун рухсатнома талаб қилинарди.
Лекин эндиликда ҳам, юк вагонида бўш жой бўлса ҳамда бошқа йўловчиларнинг юкларини ташишга зарар етказмасагина, бундай юклар ташиш учун қабул қилинади. Меъёрдан ташқари жойлар учун ҳақ юк ташиш тарифи бўйича тўланади.
Режим кун сайин ўзининг махсус чора тадбирлари билан одамларни қийнашни кучайтирмоқда.
Ўзбекистондаги махсус чиғириқлардан ўтиб олсангиз бас, бутун дунё назорат ўтказиш пунктлари ҳам бир, Ўзбекистон ҳам бир…

ЎХҲ хабар маркази