Тошкентда кўргазмага яна бир масжид қурилиши бошланди

Тошкентда кўргазмага яна бир масжид қурилиши бошланди
94 views
11 October 2013 - 16:11

 Тошкентдаги “Минор” қабристони яқинида янги масжид қурила бошланди. Ушбу қабристон яқинидаги бўш майдон анчадан буён текисланиб, иморат солишга тайёргарлик кетаётган эди. Бугун ижтимоий тармоқлардан бири, Фейсбукда у майдон ўрнида янги масжид қурилиши хақида хабар тарқалди. Ушбу хабар кишини ўйлантиради, хўш, масжид қурилса нима бўлибди? Яхшику, одамлар намоз ўқийди, ибодатлар қилинади. Лекин Ўзбекистонда масжидлар номигагина масжидку, у ерда азон эшитилмаса, шунчаки савлат тўкиб туради, холос. Ундай масжиднинг нима кераги бор?

Лекин, шундай бўлсада масжид қурилиши бошланди. Қурувчиларнинг сўзларига кўра, масжид келаси йил Ҳайит арафасида қуриб битказилади. Энди кутамиз, балки Президент келар бу масжидни очиб бериш учун?!

masjid

Масжид қурилиши бошланди

masjid1

Қурилиш майдонида

masji2

қурилиш майдонида

masjid3

“Минор” масжидининг тахминий кўриниши

masjid4

Қурилиш майдони

 

ЎХҲ хабар маркази.