“Ўзбекэнерго”нинг ўғирлигидан безган Қозоғистон Марказий Осиё ягона электр тизимидан чиқади.

“Ўзбекэнерго”нинг ўғирлигидан безган Қозоғистон Марказий Осиё ягона электр тизимидан чиқади.
28 views
13 October 2013 - 15:19

images (37)Қозоғистон куз-қиш мавсумида Марказий Осиё ягона электр тизимидан чиқади. “Вести.kg” сайти Қозоғистон электр тармоқларини бошқарувчи “АО КЕGOC” ширкатидаги манбага таяниб шундай хабар тарқатди.

Айтилишича, қозоқ энергетикларининг бундай қарорга келишига Ўзбекистон томонининг Марказий Осиё ягона электр тизимидан электрни санкциясиз ўзлаштираётгани сабаб бўлган.

Бундай қарор Қирғизистон расмийларини хавотирга солаётгани, чунки, “агар Қозоғистон энергетиклари шундай йўл тутса, у ҳолда Қирғизистон шимолида қарийиб 40 фоизлик электр тақчиллиги юзага келиши мумкин”, деб ёзади шу манба.

Эслатсак, Ўзбекистоннинг “Ўзбекэнерго” ширкати 2011-2012 йилги куз-қиш мавсумида қозоғистонлик энергетиклар ишлаб чиқарган жами 35 миллион долларлик электрни ўзлаштиргани аниқланган эди. Ўтган йил Ўзбекистон Қозоғистон олдидаги шу қарзини узди.

Бироқ, дейди қозоқ томони, бу йилги мавсум бошидан бери Ўзбекистон томони Марказий Осиё ягона электр тизими доирасида электр қуввати оқими бўйича келишилган графикка амал қилмаган ҳолда иш тутмоқда.

Ўзбекистоннинг бундай ҳатти-ҳаракатидан безган Қозоғистон электр тармоқларини бошқарувчи “АО КЕGOC” ширкати куз-қиш мавсумида Марказий Осиё ягона электр тизимидан чиқишга оид қарорини эълон қилган.

ЎХҲ хабар  маркази