Ислом Каримовнинг қайини тергов изоляторида

Ислом Каримовнинг қайини тергов изоляторида
64 views
14 October 2013 - 14:04

19696_srcОАВ хабарларига кўра, Татьяна Каримованинг жияни, (синглиси Тамара Сабированинг ўғли) Акбарали Абдуллаев 10 октябрь куни қўлга олинган ва бугунги кунда Тошкентдаги тергов изоляторида тутилмоқда.
Унга қарши Фарғона шаҳар прокуратураси тарафидан Ўзбекистон ЖКнинг 164-моддаси (“Босқинчилик”) ва 184-моддаси (“Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш”) бўйича айбловлар қўйилган. Кейинроқ унинг иши Ўзбекистон Бош прокуратурасига оширилган, у ерда ишга 210-модда (“Пора олиш”) ҳам тиркалган.
Акбарали Абдуллаев ва онаси Тамара Сабирова (Татьяна Каримованинг синглиси, Ислом Каримовнинг қайинсинглиси) 2000 йиллардан бери Фарғона водийсидаги энг муҳим бизнес соҳаларига эгалик қилиб келган. Иш шериклари Акромовлар оилавий клани билан биргаликда бу минтақанинг 70%га яқин қисмини назорат қилганлар.
2012 йил июнь ойида ака-ука Акромовлар ҳибсга олинганида, Акбарали Абдуллаев мамлакатдан қочиб улгурган эди. Кейинчалик у Ўзбекистонга қайтиб борган, у ерда қўлга олинган, сўнгра қўйиб юборилган. Шундай қилиб, бу – Акбарали Абдуллаевнинг иккинчи марта қўлга олиниши.

ЎХҲ хабар маркази