АҚШ Қирғизистондаги авиабазасини ёпишга киришди

АҚШ Қирғизистондаги авиабазасини ёпишга киришди
19 views
19 October 2013 - 15:35

АҚШ Қирғизистондаги транзит марказини олиб чиқишни бошлади, марказ фаолияти энди Руминиядаги АҚШ ҳарбий базасига топширилади. Бу ҳақда Пентагон матбуот марказига таяниб, Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти тарафидан 2013 йил июнида қабул қилинган қарорга мувофиқ, АҚШ транзит маркази 2014 йили ўз фаолиятини тўхтатади.

АҚШ авиабазаси Бишкекдаги МАНАС аэропорти ҳудудида 2001 йилдан буён фаолият юритиб келган ва Афғонистондаги НАТО коалицион кучлари учун юк етказиб бериш учун фойдаланилган.

ЎХҲ хабар маркази