Байрам

Байрам
133 views
04 September 2011 - 5:47

Ахмад Турон

Мустақиллик дема муттаҳам,

Элга эркин бермадинг бир дам.

Золимларнинг золимидирсан,

Ҳазар қилар бугун дунё ҳам.

Сен кетган кун бўладир байрам.

Бир бора эл ғамин емадинг,

Ўзинг дединг халқни демадинг,

Хизматига бир он келмадинг,

Гўё халқ қул ва сенга қарам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Буюкман деб лофлар урмагин,

Халқ бахтини сўзда қурмагин,

Чиранмагин гапни бурмагин,

Элга хеч ҳам бўлмадинг малҳам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Бир ном берди сенга халойиқ,

Бешак шунга қилмишинг лойиқ.

Есанг ҳамки дунёча бойлик,

Халқ ризқига тўймадинг хечам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Сенга халқим текинга ишлар,

Ўзи совуқ танчада қишлар,

Фарзандлари қора нон тишлар,

Хатто хурсанд бўлар ёш болам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Ўзбекларим мардикор эй-вох,

Шаҳap қишлоқ – қулбозор эй-вох,

Халқ бўлурми шунча хор эй-вох,

Касофатинг ҳаммага алам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Кўкрак кердинг бир бино қуриб,

Қамақ қурдинг қамоқлар туриб.

Хузур қилдинг мардларни қириб,

Юрт бошида битмас бир ярам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Она тилим бузасан ҳамон,

Тил билмаган – бош – бу не замон!

Тилинг ёмон, ниятинг ёмон,

Деган эдинг – “юзтанг отсам кам”,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Юртни ёлғон билан тўлдирдинг,

Хақ деганни урдинг, сўлдирдинг,

Тўғриларни қамаб ўлдирдинг,

Ҳамма ерда бўлди бир мотам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Ярим юртни зиндонга солдинг,

Алломалар жонини олдинг,

Қотил деган гунохга қолдинг,

Барчага бир айладинг ситам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Андижонда ўзбекни отдинг,

Бўйнинггача қонларга боттинг,

Вахшийликда шухрат таратдинг,

Эл оқ қилди сени, эй хорам!

Сен кетган кун бўладир байрам.

Элим билди: сен бир балосан,

Халқ бошига қайғу соласан,

Кет деса ҳам кетмай қоласан,

Десанг кетар ки хайвонгаям,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Ўзбек бари азобда бугун,

Ёшу қари ғазабда бугун,

Номинг тегар асабга бугун,

Халқ тупурар суръатинггаям,

Сен кетган кун бўладир байрам.

Иншооллох шу кун келадир,

Бу юртда ҳам қувонч еладир,

Барча эркин озод бўладир,

Ҳамма кулар, куладир олам,

Сен кетган кун бўладир байрам.

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi