Истеъмолчиларни чув туширган “электр назоратчиси”

Истеъмолчиларни чув туширган  “электр назоратчиси”
61 views
24 October 2013 - 13:50

Айрим одамларнинг ўз нафсларини қондириш йўлида ўйлаб топаётган ҳийла-найрангларини кўриб, эшитиб, кўпларнинг ақли шошади. Чироқчи туманининг Айритом қишлоғида яшовчи фуқаро, 1982 йилда туғилган Ориф Шоназаровнинг бошқаларни алдаш йўлида ишлатган фирибгарлиги ҳам ана шундай ҳайратланарли даражада. У Қарши минтақавий темир йўл узели электр таъминоти корхонасида электрмонтёр бўлиб ишлайди. Унинг хизмат вазифасига аҳолидан фойдаланилган электр қуввати тўловларини йиғиб олиш кирмайди. Лекин шунга қарамасдан, бир қанча фуқаролардан хонадонларда ишлатилган электр қуввати тўловларини бир неча ойлар мобайнида йиғиб олаверган. Бироқ тўплаган пулларини жуда катта қисмини кассага эмас, киссага уриб, ўз фойдасига сарфлаб юбораверган. Жумладан, қарииб 3 йиллик муддат давомида Ориф Шоназаров бир қанча истеъмолчилардан, хусусан, А.Очиловдан 47 134 сўм, С. Очиловдан 96 369 сўм, С. Хушмуродовдан 53 629 сўм, Х. Бобониёзовдан 42 369 сўм, И. Хушмиродовдан 38 232 сўм, Ш. Ҳотамовдан 3 421 сўм, С. Ҳотамовдан 35 577 сўм, П. Ҳайриллаевдан 15 299 сўм, У. Эргашевдан 41 916 сўм, Б. Ниёзовдан 130 527 сўм, Ғ. Исақовдан 71 038 сўм, Т.Ҳамроевдан 52 180 сўм, Х. Раҳмоновдан 84 300 сўм, К. Дўстмиродовдан 22 680 сўм, З. Жуманазаровадан 83 124 сўм, А. Ҳамроевдан 167 289 сўм, Ғ. Ёрқуловдан 80 000 сўм жами ҳисобда 1 137 629 сўм маблағни йиғиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Бундан ташқари 8 нафар истеъмолчи фуқаролардан йиғиб олган тўлов пулларининг бир қисмини кассага топшириб, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 280 минг сўмдан кўпроқ маблағни ҳам ўзлаштириб юборган.

Тергов ва суд давомида Ориф Шоназаровнинг айби тўпланган барча фактлар, далиллар ҳужжатларга асосланилган ҳолда исботланди. У ўз жиноий хатти-ҳаракати орқали жабрланувчиларга етказилган моддий зарарини тўлиқ қоплади. Суд томонидан Ориф Шоназаров, суд ҳукмига кўра, айбига яраша жазо олди.

 

Кенжа Давлат

Карши шаҳри