Ўзбекчилик мафкураси

Ўзбекчилик мафкураси
32 views
24 October 2013 - 18:33

Ўзбекистонда, инқилоб бўладими? деган саволлар, ҳозир жуда кўпчиликни ташвишлантираяпти. Менга берилган бундай саволларга,

-Албатта!  Деб жавоб бераяпман.

Бугун, жамиятимизда ижтимоий тенгсизлик авжида. Ундаги, тенгсизликлар гирдобини санаб ўтиришнинг ҳожати ҳам йўқ. Биргина ушбу мақолани, Республиканинг расмий ОАВда чоп қилиб бўлмаслиги, жамиятимиздаги адолатсизликнинг ёрқин  далилидир. Жамиятимизда, инқилобий вазийят яқинлашмоқда. Лекин, ҳали вақти аниқ эмас.

Жамиятимиз аъзолари, инқилобий ўзгаришларни қўллаб қувватлашга тайёрдирлар. Лекин, инқилоб иштирокчиси бўлишга тайёр эмаслар. Сабаби, миллатимизда билмасдан бировнинг ёки ҳукуматнинг ишини танқид қилиш ва унга қарши бориш, жиддий иш ҳисобланмайди. Мухолифатчиларнинг, жорий ҳукумат камчиликларини танқид қилиб оммога етказишда, шароит етишмаяпти.

Фарзандлар туғулганда,чиройли исм билан номлаш, уларни ёшлигидан ҳунарга илмга ўргатиш, ўғил уйлантириш ва қизини турмушга бэриш, асрлардан, бери ўзбек оилаларининг устувор вазифалари ҳисобланиб келган. Ислом дини кўргазмаларига асосланган, оилани маънавий ва иқтисодий бошқариш амалларига, ўзбекчилик деб айтилади.

Ўзбеклар жамоаси,  ўз ватанида бўлсин, хорижда бўлсин, улар ўзига хослиги билан, бошқа миллатлардан ажралиб турадилар. Биз ўзбеклар, ювошмиз, ким нимани буюрса “лаббай” деб бажараверамиз. Ва ким нима деса, ишонаверамиз.  Чунки бизнинг қалбимизда ўзбекчилик деган исломий хусусиятлар(категориялар) бор.

Оиламизга бош бўлишга ҳаракат қиламиз. Молу-дунё орттирамиз. Ўзимизни ўтга ва чўққа уриб меҳнат қиламиз. Даромад излаймиз. Фарзандларимизни ҳам, шунга ўргатамиз. Чунки Исломда ва Ўзбекчиликда оила муққаддас ҳисобланади. Оилани, моддий таъминлаш лозим ва буни эркак киши амалга ошириши керак.

Мамлакатимиздаги ишсизлик, кўпчиликка яшашнинг минимал даромад топиш имкониятини ҳам бермаяпти. Иш билан таъминланганларнинг  даромадлари эса, инсон қадри билан белгиланган, минимал даромад кўрсаткичларидан пастдир.

Оила деган муқаддас иншоат, пухта пойдевор(фундамент) устига қурулиши керак. Шунинг учун ҳам, Ўзбекчиликда фарзандларни никоҳлаш амаллари ўзига хослиги билан машҳурдир. Иккита ёшни унаштирётган томонлар (қудалар), вазятнинг жуда кўп жиҳатларга эътибор берадилар. Ўзаро келишувлар ва истиқболли вазифалар, ҳаммаси ўртага қўйилиб, ўзига хос дипломатия билан маслаҳат қилинади. Ниҳоят келишилади. Катта харажатлар ва шодиёналар билан, икки ёш никоҳланади ва тўй ўтказилади.

Ёш оиланинг мустаҳкамлиги ва мустақиллиги  учун, тўйдан кейин ҳам, ота оналар курашадилар. Чунки, Ўзбекчиликда оила мустаҳкамлиги, обрўдир. Оилалар  муқаддас ҳисоблаган жамоада, албатта оила бахтли ва фаравон бўлади. Фаравон оилалар жамоси, фаравон мамлакат дейилади. Демак Ўзбекчилик, миллат ва мамлакат равнақи устунларидан бири экан.

Оиланинг муқаддаслигини, коммунизм ва Каримов мустақиллиги маънавиятчилари, “оила давлат ячейкасидир” деб тафсил қиладилар. Оила ва давлат мунасабатларида, оила манфаатлари иккикнчи планга қўйилган. Давлатимиз қонун-қоидалари матнларида,  оила ва фуқороларнинг манфаатлари, тўлалигича ифода этилмаган.

Демократия мамлакатларида ҳам, Каримов режимида ҳам оиланинг асл маънавий моҳияти инобатга олинмаган. Ғарбда аёл ва эркак, жамиятда ижтимоий тенг ҳуқуқли ҳисобланади. Эркак ва аёлнинг индивидуал хоҳишлари ҳам тенглик нуқтаи назаридан қаралади. Ҳар бир индивидум, ўз ҳоҳишларини алоҳида амалга оширадилар.  Натижада, эр билан хотин муносабатлари орасида, ортиқча масофа пайдо бўлади.

Мусулмончиликда(ўзбекчиликда) эр билан хотин, икки ярим бир бутун яъни, бири бировининг ярими ҳисобланади. Менинг жуфти ҳалолим, менинг ёрим, менинг севгилим. Ўзбекчиликда оила моҳияти, мана шундай бир гўзал мазмунга бориб тақалган.

Бугун, миллатимизнинг ўзбекчилик(миллийлик) шаклига, унинг барча жабҳаларига дарз кэтган. Президентимиз, “фарзандларим” деб атаган ва президент руҳида тарбиялаган, бугунги никоҳ ёшидаги фуқораларимиз қалбида  ўзбекчилик қадрятлари, тасодифдир. Ёшларимиз, оиланинг “замонавий”, яъни Ғарбча шаклига интилаяптилар. Бўлғуси ота ва оналар, ўзларининг ҳаётидаги ўткинчи муоммаларини, олдинга планга сураяптилар.

Ёшларимиз онгида негатив(Исломга ёт) ҳолотларга  пул, зино ва ҳаёт зийнатларига интилиш устунлик қилаяпти. Оиланинг муқаддаслиги, кейинги планга чиқиб кетди. Натижада,  ёшлар орсидаги йиллик ажримлар сони, йиллик никоҳлар сонининг яримидан кўпироғини ташкил қилаяпти. Бу кўрсаткич, ғарб мамлакатларидаги статистикага яқиндир.

Бизнинг ёшларда, Ғарб жамиятидагидай, эркин севги ҳислари ҳам, тез ривожланаяпти. Дунёнинг ҳавосини уйғoтган  Ўзбекчилик, жумладан оила муқаддаслиги, ўзбекларнинг истемол доирасидан ташқарига чиқиб кетаяпти.

Биз, ижтимоий ва маиший ҳаётимизда яъни, мехмонни кутиб олишдан тортиб то чақалоқни бешикка белашгача бўлган амалларда, ўз милийлигимизга эгамиз.

Бошқа мусулмон миллатлар жамоасида, тўй хашамнинг ва ананаларнинг  ўтказилиши, ҳар бир оила учун, мажбурият ҳисобланмайди. Оила, қўлидан келганича иш қилади. Ҳар бир ўзбек оиласи эса, диний ва тўй маросимларни, ўз мажбуриятлари  деб ҳисоблайдилар. Ўзбекчиликда, оилалар бу тадбирларга, бир умур тёрланадилар. Бу унинг айби эмас, бу унинг ижтимоий ва маънавий юутуғидир.

Ўзбекчиликда, одоб ва ахлоқ нормалари, маданий ва маиший муомулалар, урф-одатларимиз ҳам Ислом қадрятларига асосланган. Биз, Ўзбекчилик билан туғуламиз.  Ўзбекка, ўзбекчилик Исломдан олдин келади. Чунки, биз Исломга маърифат билан эришамиз. Ўзбекчилигимиз эса оиламиздан, маҳалламиздан мерос ўтади.

Ўзбеклар оиласида янги кун, бомдоддан бошланар эди. Эрта тонг ҳамма уйғониб, болаларнинг ота оналарига саломларидан бошланади. Бисмиллоҳ… деб нонушта қиламиз. Яратганнинг берганига шукур қилиб, берган ризқига Омин қиламиз. Оллоҳга таваккал қилиб, ишли ишимизга тарқаламиз. Йўлда, учраганга салом берамиз. Учрашганда, суҳбат олдидан бирбировимиздан ҳол аҳвол сўраймиз. Оғир кунларида, қўшнимизга таъзия изҳор қиламиз. Хурсандчилик кунлари эса, муборакбод қиламиз.  Бу фазилатлар ўзбекчиликка ва ўзбекларга хосдир.

Ўзбекчиликнинг чиройли фазилатларидан яна бири, бу тўй маърака ва йиғилишларда ўтказилиши шарт булган Амри маъруф аммалларидир. Амри маъруф амаллари, 15-20 минутлик долзарб мавзудаги, эл домласининг жамоага қиладиган маърузасидир. Йиғилганлар бу маърузани ҳамиша одоб  хушфеллик билан тинглаганлар ва тинглайдилар ҳам. Бу маърузаларнинг жамият аъзоларига берадиган таълим ва тарбияси,  жуда юқоридир.

Агар, Исломга жамият минбаридан сўз берилмаса, халқимизнинг оломонга айланиб қолишини, миллатимиз душманлари жуда яхши тушунганлар. Оломон, яхши бошқарилмайди. Оломонни бошқаришда, айтганни қилдирадиган ва халқни алдаб биладиган югурдаклардан фойдаланилади.  Бундай жамиятда зулум, ўз-ўзидан пайдо бўлади.

Шунинг учун ҳам шайтоннинг шериклари,  турли даврларда, турли хил, ҳийла найранглар билан, ўзбекнинг қалбидан  Худони чиқариб ташлашга ҳаракат қилганлар ва қилаяпдилар. Ғайридинлар, аждодларимизга Қуъони Карим тафсилини тақиқлаганлар. Коммунистлар, очиқчасига,  “Худони йўқ” деб бизга “илм” берганлар. Каримовчилар эса, бизни Исломнинг кўзга кўринмас “олабужи”лари ва “террор”чилари билан қўрқитаяптилар.

Мана 150 йилдан ортиқроқ давр ичида, жамиятимизда, биз Ислом таълимотини тўлақонли ўзлаштиришдан маҳрум бўлдик. Лекин, бизни Ислом билан тўйинтирилган ўзбекчилигимиз(миллийлигимиз),  динимизни ташлаб кетишга йўл қўймади. Миллийлигимиз сабабли, биз мусулмон бўлиб қолавердик.

Бугун, элда маънавиятсизлик кучайиб бораяпти. Маънавияти суст миллат, иқтисодий ва ижтимоий ривожлана олмайди.  Миллатимизнинг тарихи, маданияти, аҳлоқи ва одоби Ислом билан чамбар час боғлиқдир. Шунинг учун ҳам маънавиятимизни ривожлантиришда, фақат Исломга мурожаат қилишимиз даркор.

Минг афсуски, бугун ҳам Ислом илмидан мутлақо бехабар тарғибчилар, бизга Исломдан яна “дарс” беришга шайланаяптилар. Улар, Исломнинг жамиятдаги ўрни қатъий чегараланганлигига, оммани  ишонтирмоқчи бўлаяптилар. Айниқса, ўзларини демократ деб номлаётган жамоалар, шу иш билан шуғулланаяптилар.

Каримов режими, жамият аъзоларимизнинг Исломга бўлган интилишларини мутлақо заифлаштирди. Бу сай ҳаракатларнинг барчаси, жамиятимизга ва ўзбекчилигимизга, тўғридан тўғри етказилаётган зарардир. Шунинг учун ҳам, миллийлигимиз нотўғри ва ёмон томонга ўзгараяпти.

Жамиятимизда, Исломнинг ўз ўрни бор. Бўлажак инқилобнинг биринчи вазифаси, жамиятда Исломни ўз ўрнига қўйишдир. Ислом, халқ онгига аста секинлик билан сингади. Бу аста секинлик режими, жамиятимиз ва ўзлигимиз ривожининг, бирдан бир тўғри йўлидир.

Аллоҳ, бизни ҳеч кимдан кам кўрмасин. Ҳеч кимдан кам қилмасин. Амин.

Нураддин

23.10.2013