ЖИНОЯТЧИ РАҲБАР

ЖИНОЯТЧИ РАҲБАР
78 views
26 October 2013 - 7:31

Яккабоғ туманидаги “Имконият нефть-газ” масъулияти чекланган жамият раиси лавозимида ишлаб келган Ориф Тожиев мансабдор шахс бўлса-да, мавжуд қонунлар талабларини бузиб жиноятга йўл қўйди.

Унинг сўнгги тўрт йил мобайнида хизмат кўрсатиш жараёнида аҳоли билан пуллик ҳисоб-китобларни амалга оширишда 53 миллион 720 минг сўм маблағни назорат қасса машинасига кирим қилмасдан банкка топширганлиги маълум бўлди. Шунингдек, ўз вазифасига лоқайдлик  билан қараб, жамият ишчи-хизматчиларининг 12 миллион 945 сўмлик иш ҳақларини вақтида тўламасдан муддатини ўтказиб юборган.

Бундан ташқари Ориф Тожиев жамият томонидан кейинги тўрт йил мобайнида тўланиши зарур бўлган даромад солиғидан 1 088 000 сўм, ягона солиқдан 421 000 сўм, ягона ижтимоий 8 503 100 сўм, пенсия фондига 2,5-5,5 фоизлик суғурта бадалидан 16 400 сўм, жами 10 069 500 сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланмасдан қолишига ҳам сабабчи бўлган. Ориф Тожиев йўл қўйган жиноятлари сабабли суд ҳукмига асосан тегишли даражада жазоланди.

Даврон Хуррамов