Тошкент “СИЗО” қамоқхонаси

Тошкент “СИЗО” қамоқхонаси
128 views
28 October 2013 - 8:48

Тошкент шаҳар Ҳамза тумани “Қўйлиқ” массивида “ПАНЕЛНИЙ” Вақтинчалик Сақлаш Ҳибсхонаси (ВСҲ – СИЗО) жойлашган. Бу қамоқхона сатҳи 20 гектардан ошиқ ерни ташкил этади.

4746Қамохонага олиб келинаётган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий Жавобгарликка Тортиш Кодекси тўғрисида”ги қонунига кўра, турли-хил моддалар билан айбланган, “ҳуқуқбузар”лар келтирилади. “Ҳуқуқбузар”лар асосан Тошкент ва Тошкент вилоятларидан келган,аммо ўлканинг бошқа вилоятларидан келган ”ҳуқуқбузар”лар ҳам бор. Улар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларида “жиноят” содир этганлиги учун “Панелний” ВСҲ олиб келинади. Тошкент “СИЗО” қамоқхонаси ўз “бағрига” 2-3 минг кишини сиғдириш имкониятига эга.
Бу ерда ҳар куни 100 дан ошиқ “ҳуқуқбузар” келтирилади. Ўртача ҳисобда ҳар ойи, 1000-1500 минг фуқаро, “маъмурий жавобгарликка” тортилади. Кейинги вақтларда Ўзбекистон Республикасида “МЖТК”нинг қонунига кўра, жавобгарликка тортилаётган фуқароларнинг сони йилдан-йилга кўпаймоқда.
Бу ВСҲнинг ҳар бир хонасида, 20-25 киши мажбурий равишда ўтқазилади. Агар борди-ю, у ерда Сиз ўзингизни, “правангизни качать” қилмоқчи бўлсангиз, сизни ҳеч ким эшитмайди. Нима бўлишидан қатъий назар сиз 10-15 сутка қамоқ жазосини мавжбурий равишда ўташингиз шарт…
Бир вақтлар ВСҲ қамоқхонаси “от ва эшак сақлайдиган макон” бўлган деган гаплар ҳам бор…
Собиқ Иттифоқ даврида қурилган бу қамоқхона уч қисмга бўлинади.
Биринчи қисмда, 10-15 суткага қамалганлар. Иккинчи қисмда, 30 суткага қамалганлар. Учинчи қисмида эса, “бомж”лар яъни, уй-жойсиз, кўчага қолган фуқаролар истиқомат қилишади.
Бу (СИЗО) ВСҲ, Ўзбекистон Республикаси ИИВга қарашли бўлиб, “ҳуқуқбузар”лар уларнинг мавқиега қараб ажратилади. Қамоқхонанинг катта дарвозасидан кирганигизда, 8 хонадан иборат бўлимлари бор. Шу хоналарнинг “1-камера”сида Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артистлар учун “махсус хона”лар ташкил қилинган бўлиб, бу хона одатда “уятчан мижоз”га берилади.
Агар хонага эътибор берсангиз, эшиклари темир панжаралар билан ўзгартирилган. Деразалари ёпиқ панжаралар билан, “безатилган”. Хонада катта короватлар, алоҳида хожатхона, кўрпа-тўшаклар ҳам бор. Хонанинг ичида таъмирлаш ишлари яхши олиб борилган. Деворлари анча мустаҳкам, хона шифтларида махсус бетон қопламасини кўриш мумкин. Бу “1-камера”да хонадаларимиздан Илҳомжон Фармонов, Абдуллажон Қурбонов ва Гулбаҳорхон Сулаймоновалар ташриф буюришган экан.

2-Камера хонасининг катталиги қолган хоналарга нисбатан анча катта. Бу ерда асосан, 5 ва 7 кунга, қамалган “ароқҳўрлар компанияси” ётишади. Келган “ҳуқуқбузар”лар ётохонанинг “меню”си билан таништирилади. Бу ерда сигарет ва нос чекиш мумкин. Фақат панжара эшиги ортида тупуриш, қусуш мумкин эмас. Борди-ю қистаб қолса, иштонга бемалол хожат қилишлари мумкин. Чунки “СИЗО” қамоқхонасининг тартибига кўра махбуслар хожатхонага фақат эрталаб соат 6-00дан кечқурун соат 18-00 да олиб борилади. Қолган вақтлар туалет бахонасида ташқарига чиқиб, тоза ҳаводан “баҳраманд бўлиш” таъқиқланади. У ерда сақланаётган фуқаролар Ўзбекистон ҳукумати учун “хавфли шахс”лар ҳисобланади. Хонада ётиш учун кўрпа-тўшак керак эмас, уларнинг кийим-кечаклари кўрпа ва тўшак вазифасини ўтайди.

“3-камерада “мардикор аёл”лар учун бўлма бор. Бу хона эшиклари ҳам темир панжаралар билан “безатилган”. Хона анча “шинам”. Мардикор аёлларимиз “ўзларини ўз уйларидек ҳис қилишлари мумкин”. Хонада ётоқ учун, махсус жойлар йўқ. Одамнинг усти боши кўрпа-ёстиқ вазифасини ўтайди. Хонага баъзан суюқоёқ аёллар ҳам келишади. Бу аёллар билан мардикор аёллар ўртасида баъзан “драка” бўлиб туради. Бу вазиятда ИИБ ходимлари суюқоёқ хотинлар тарафини олишади. Мардикор аёлларни ҳимоя қиладиган инсон зоти топилмайди.

“4-камера”. Бу “СИЗО” қамоқхонасининг ходимлари учундир. Бу ерда бир кеча кундузда ҳизмат қилаётган 10 та ИИБ ходимлари навбатчилик қилишади. Улар ётадиган хонага, каровотлар, стол-стуллар, янги кўрпа тўшаклар бор. Хона эшиклари чўпдан ясалган. Деразалари, “альфа ромлар”лар билан деразалари эса, қора ойналар билан қопланган…
Улар навбатчиликни ҳар 2 соатда алмаштиришиб туришади. Қонун бўйича, кечаси ухлаш мумкин эмас. Бироқ. ташқарида қўйилган стол-стул устида ўтириб ухлайверадилар. ИИВ ва қамохона нозирлари келиб қолишса, “пост”да ухлашни таъқиқлавчи, “СИЗО” қамохонасининг катта “дарвозабони” “сигнал”ни босади Шу вақтнинг ўзида ичкарида ухлаб ётган маҳбус ҳам, ИИБ ходимлари ҳам уйгонадилар.
Маҳбуслар ичкаридаги хона тозалиги учун жавоб берадилар.
“5-камера” Бу хонада 5 ва 10 (сутка)га қамалганлар бор. Булар қамоқхонанинг ташқи ва ички тозалиги бўйича жавоб берадилар. Эрталаб ва кечқурун қамохоналар атрофлари тозаланади. Ахлат олинади. Ён-атрофга сувлар сепилади. Дарахтлар ости юмшатилади. Қамоқхона бош нозири Николай Николаевич келгунича, ҳамма жой ораста бўлиши лозим.
Кундуз куни “тушлик”ни олиб келиш ва чой, сигарет, нос ташиш ҳизматлари алоҳида бўлади.
Ташқаридан “ҳуқубузар”нинг қариндоши сигарет, нос ва турли ҳил нарсалар олиб келишганини қамоқхона бошлиғи Николай Николаевич кўриб қолса бор-ми, ИИБнинг ходимлари ва ўша “5-камера”дагилар қаттиқ “жарима”га тортилади ва улар ётган ётоқхоналар, тинтув қилинади. 5-хонанинг ички ва ташқи томони остин-устин қилиниб, бир бошдан текширилади. Бу 5-камерадаги ҳуқуқбузарларни “маҳбус”лар, кўпинча, “озодликка чиққан эркин қушлар” ҳам дейишади. Чунки, сассиқ хонага димиқиб ўтирмасдан, ташқарида тоза ҳаводан баҳарманд бўлиш яхши-да.
“6-камера” Хона анча катта. Бу хонанинг узунлиги 10, эни 7 метр. Хона эшиклари темир панжара билан қилинган. Деразалари тор, деворлари ўпирилиб тушган. Хонани ремонт қилинмаганига 30 йил бўлган бўлса ажаб эмас. Хонанинг поллари чириб тамом бўлган. Пол тешикларидан инсонни чақадиган ҳашаротлар тинмай ҳужум қилади. Хонада ҳожатхона мавжуд. Бу ерда фақат, “енгил иш” қилинади. Борди-ю кўп овқат еб юборган бўлсангиз, ИИБнинг ходимларига ёлворишга тўғри келади. Ёлвориш текин бўлмайди, ёлвориш учун қўлингизда пул бўлмоғи шарт. Пулни олиб ўтиш учун, сизда санъат бўлиш керак. Яъни пулни қаерингизга тиқиб киришни билишингиз шарт.
Аммо сиз илк кундаёқ “махсус текширув”дан ўтқазиласиз. Айрим “ҳуқуқбузар”ларимиз ўз олатларига 2-3 минг сўмни “боғлаб” ўтишган эди, афсуски, ИИБнинг дубинкаси билан “уриб” туширишди.
Бир хонада 25 киши “бемалол” тиқилиб-сиқилиб ётиши мумкин. Кўрпа-тўшакнинг ўзи йўқ. Фақат бир неча йиллардан бери сасиб кетган ўзбек чопонлари бор. Бу чопонлар “уже” ҳизмат муддатини ўтаб бўлган бўлсада, ҳали ҳам асқотмоқда.
Тажрибали қонунбузарларнинг айтишича ,“матрас” деган жонвор кўрпачалар олиб ташланганига ҳам 20 йилдан ошибди. Чопон ичида жойлашиб олган турли ҳашорат “хўрандалар” сизнинг қонингизни сўради, сизни турли-ҳил касалликлардан “тозалайди”.

“7-камера”.
Бу ҳужрада кўпинча ёшлар ва қарилар бирга бўлишади. Камера жуда ҳам кичик. Бу ерда 10-15 тагача махбус жойлашиб, ҳаробага айлнаган бир макон. Деворлари ва шифтлари турли-ҳил сўзлар билан безаб-бўялган. Одамлар полда “бемалол” ётишаверади.

“8-камера”.Хона катталиги жиҳатидан бошқа камераларга нисбатан анча катта. Бу хонада биринчи куни келган, “ҳуқуқбузар” меҳмон қилинади. Шу ердан эртаси куни қолган хоналарга бўлиб юборилади. Биринчи куни келган, “меҳмон”лар полга кийим-кечаги билан ётишади. Бош қўйиб ётгингиз келса, камерани иситиш учун тўшалган трубалар устига бошингизни қўйиб, “бир кеча минг кеча эмас” деган ақидага амал қилиб ётасиз.

Бу хонада ҳожатхона йўқ.
Бордию,қистаб қолса, “бакалашка”ларга бемалол ҳожатингизни чиқаришингиз мумкин… Бу “амалиёт” пайтида, турли “овоз”лар чиқиб кетиб, хонада ётган “биродарлар”ингиз сўкинишса хафа бўлмайсиз: бу ҳужрага илк бор “ташриф буюрган” кишиларнинг асаби жойида бўлмайди. Улар уйқуларида ҳам, судья ва ИИБнинг ходимларини падарибузригларини “кўкларга кўтариб” сўкадилар…

(Давоми бор).

Ҳоликназар Неъмат

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi