Усмон Ҳақназаров: Президент Каримов ўз қизи Гулнорани нима учун калтаклади?

Усмон Ҳақназаров: Президент Каримов ўз қизи Гулнорани нима учун калтаклади?
168 views
28 October 2013 - 17:27

Ушбу мақолада баён этиладиган воқеалар кетма-кетлиги ва хронологиясидан олдинлаган холда шуни айтиш керакки, Гулнора Каримованинг бизнес-тузилмаларига қарашли “TV Markaz”, “Forum TV”, “NTT”, “СофтС” телеканаллари ҳамда  “Zamin FM”, “A’lo FM” ва “Terra FM” радиоканаллари шахсан президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан ёпилди. Гулнора Каримованинг бизнес-салтанатига қарши давлат идоралари томонидан бошланган тотал ҳужумга олиб келган отағазабига нима сабаб бўлди? Ҳаммаси ҳақида бир четдан ҳикоя қиламиз. Шундай қилиб…

Акбарали Абдуллаевнинг ҳибсга олиниши

2013 йил сентябрь ойининг ўрталарида Ўзбекистон махсус хизматлари Тамара Собированинг (мамлакат президенти Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримованинг опасининг) ўғли Акбарали Абдуллаевга оид сиёсий компроматни (қораловчи далилни) қўлга киритишади. Мазкур компромат шундан иборат эдики, тор доиралар иштирокида ўтказилган баъзи зиёфатлар пайти Акбарали Абдуллаев бир неча маротаба: “Агар Гулнора Исломовна Ислом Абдуғаниевичнинг ишини (давлат раҳбари вазифасини – У.Х.) давом эттиришни истамаса, бу ишни у менга топширишга тайёр”, – деб айтганлари видеотасвирга олинганди.

Акбарали Абдуллаевнинг ушбу гаплари  Гулнора Каримованинг ҳудди шундай баёнотларига асосланган эди. Ҳақиқатдан ҳам, ўз ҳолаваччаси билан яқин муносабатлардаги Гулнора Каримова ҳам тор доираларда бир неча маротаба: “Агар мен отманинг ўрнини эгаллашни истамай қолсам, бу жойга фақат Акбаралини олиб келаман”, – деганди.

Гулнора Каримованинг мазкур баёнотларидан Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) раҳбарияти хабардор бўлиб, ушбу компроматнинг видеотасдиғини президентнинг тўнғич қизига очилган жилдга киритиб қўйганди. МХХ раиси Рустам Иноятов жилдни Ислом Каримовга кўрсатишга шошилмаётганди холос.

Председатель-СНБ-Рустам-ИноятовШу билан биргаликда Акбарали Абдуллаевга очилган жилдни “мамлакат президентининг ҳузурига олиб кириш”да Иноятов тезкорлик намойиш этди. Сентябрнинг охирги ўнкунлигида Ўзбекистон махсус хизматларининг раҳбари мамлакат президентининг қабулига кириб, Акбарали Абдуллаевнинг “сиёсий иштиёқлари” ҳақида ҳисобот берди.

Бу хабардан жунбушга келган Ислом Каримов ўз турмуш ўртоғининг жияни устидан жиноий иш очиб, уни иложи борича тезроқ “ичкарига олишни” (ҳисбга олишни) буюрди. Мамлакат президенти ҳузурига айнан шундай топшириқ олиш мақсадида кирган Рустам Иноятов дарров Акбарали Абдуллаев устидан жиноий иш очиб, уни ҳибсга олишга киришди.

Фарғона водийсининг норасмий хўжайинига оид жиноий иш саноқли соатлар ичида очилди, бироқ уни ҳибсга олишга деярли ярим ой вақт кетди. Гап шундаки, бу вақтда, яъни жорий йил сентябрь ойининг охирида, Акбарали Абдуллаев Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эди. Шу сабабдан Ўзбекистон махсус хизматларининг олдида Акбарали Абдуллаевни қандай қилиб бўлса ҳам “ватанга қайтариш” вазифаси турганди.

Аввалига МХХ раҳбарияти телефон орқали Абдуллаевнинг ўзи билан боғланиб, ундан “бир ишнинг баъзи тафсилотларига ойдинлик киритиш учун зудлик билан Тошкентга қайтишни” сўради. Бироқ ушбу “илтимос” ва “чақирув”дан хавфсираган Акбарали Абдуллаев: “Бир ишнинг баъзи тафсилотлари ҳақида умуман тасаввурга эмасман”, – дея, Тошкентга қайтишдан бош тортди.

1381821835_2e08becf6cf2667f8f195c6008a24b4a Бу вазиятда МХХ раиси Рустам Иноятов Гулнора Каримованинг хизматларидан фойдаланишга қарор қилди ва ундан Акбарали Абдуллаевни Тошкентга чақиришни илтимос қилди. Ўзбекистон махсус хизматларининг раҳбари: “Акбарали Абдуллаевга ҳеч нарса бўлмайди, уни ҳеч ким ҳибсга олмайди, унга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш очилмайди”, – деб, Гулнора Каримовани ишонтирди.

Рустам Иноятовнинг ваъдаларига ишонган Гулнора Каримова Акбарали Абдуллаевнинг қўл телефонига қўнғироқ қилиб, уни “унга ва унинг фаолиятига алоқаси йўқ бир иш бўйича кўрсатма бериш учун Тошкентга” чақирди. Телефон орқали мулоқотда президентнинг тўнғич қизи “МХХ ҳеч қандай ёмонлик қилмаслиги” ҳақида  ўз ҳолаваччасига шахсан кафолат берди.

Гулнора Каримованинг кафолатларига ишонган Акбарали Абдуллаев Дубайдан Тошкентга 10 октябрь куни келди. Шу куннинг ўзидаёқ у Ўзбекистон МХХ республика аппаратининг тезкор ходимлари томонидан ҳибсга олинди ва “идора”нинг Тошкентдаги Тергов изоляторига (ТИЗОга) олиб келинди.

Воқеаларнинг бундай тус олганидан ғазабланган А. Абдуллаев дарров Гулнора Каримовага телефон қилиб, Рустам Иноятов берган ваъдалар ва Гулнора Каримова берган кафолатларга қарамасдан мххчилар томонидан ҳибсга олинганни билдирди.

getImage-2-300x179Бу хабар Гулнора Каримовани жунбушга келтирди. Иноятовга алданганидан ғазабланган Г. Каримова МХХ раисига қўнғироқ қилиб, уни ҳақоратлаб бошлади. Гулнора Каримованинг оғзидан Рустам Иноятов шаънига: “Сен эркакмисан ёки йўқми?! Сен ўзингнинг семиз кетингга хотинларнинг юбкасини кийиб ол! Тушундингми?!” – қабилидаги ҳақоратлар ёғилди.

Ғазаб шиддатида Гулнора Каримова Рустам Иноятовнинг кабинетига ҳам бир неча маротаба кириб борди. МХХ раиси кабинетидаги эшик ва мебелларни тепишга тушган Гулнора Каримова, кабинет эгасини ҳақоратлаб, Акбарали Абдуллаевни озод қилишни талаб қиларди. Бироқ Иноятов ўз фикридан қайтмади. Шундан сўнг Гулнора Каримова МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга мурожаат қилиб кўрди, лекин ундан ҳам наф чиқмади.

Гулнора Каримова ўз қариндошининг ҳисбга олиниши туфайли ғазабланишни ва Ўзбекистоннинг бош “чекисти”ни ҳақоратлашни 20 октябргача давом эттирди. Шундай қилиб…

Иноятов Гулнора Каримованинг устидан шикоят қилди

Гулнора Каримованинг ҳақоратлари ҳиқилдоғига келган Рустам Иноятов 2013 йил 20 октябрь куни президентга мурожаат қилиб, “битта ўта муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган иш” юзасидан қабул қилишни сўради.

Ислом Каримов билан ўтказилган навбатдаги учрашувда Рустам Иноятов Гулнора Каримованинг охирги безориликлари ҳақида гапириб берди. “Қизингиз Акбарали Абдуллаевни озод қилишни тинмасдан талаб қилиб, шаънимга тинмасдан ҳақоратлар ёғдирмоқда. Бир неча маротаба у кабинетимга кириб борди ва мени қўл остимдаги ходимларим олдида ҳам ҳақорат қилди”, – деди Р. Иноятов ва ўз ҳикоясини тасдиқловчи видеотасвирларни тақдим этди.

pic003 Ўзбекистон махсус хизматларининг раҳбари Гулнора Каримовага оид жилдни мамлакат президентининг олдига ташлади. Унда президентнинг тўнғич қизи томонидан содир қилинган барча қилғилиқларнинг ва молиявий жиноятларнинг тафсилотлари баён этилганди.

Хусусан, ушбу жилдда Тамара Собирова ва унинг ўғли Акбарали Абдуллаевга тегишли “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Қувасой цемент заводи”, “Қувасой текстиль”, “Кварц” очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, “Silver Silk” текстиль фабрикаси, “Asia” меҳмонхоналари ва бошқа корхоналар ҳар ойда Гулнора Каримовага 50 миллиондан 70 миллионгача нақда долларни ўзига хос “улуш” тарзида бериб келишгани ёзилганди.

Рустам Иноятов президентга ҳисобот бераётиб, шунингдек, Гулнора Каримова таҳдид ва шантаж йўллари билан давлат бюджетидан ҳар йили таҳминан 16 миллион доллардан ортиқ маблағ ундириб, ундирилган маблағни ўзининг “Art Week Style”, “Олтин Гепард” ва бошқа тадбирларига сарфлаётгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистоннинг бош “чекисти” мамлакат раҳбарига ҳисобот бераётиб, Гулнора Каримова қатор йирик корхоналарни ҳамда кичик-ўрта бизнес вакилларини “Forum” жамғармаси тадбирларига хомийлик қилишга мажбурлаб келаётгани ҳақида ҳам билдирди.

Бундан ташқари, Гулнора Каримованинг бизнес-салтанатига тегили “TV Markaz”, “Forum TV”, “NTT”, “СофтС” телеканаллари ҳамда “Zamin FM”, “A’lo FM” ва “Terra FM” радиоканаллари мамлакат бюджетига ҳеч қандай солиқ ва бошқа тўловларни тўламаётгани ҳақида ҳам хабар берилди. “Ушбу оммавий ахброт воситалари фақат “Forum” жамғармаси тадбирларини ёритиб, эфирга фақат қизингизнинг қўшиқларини узатиш билан бандлар”, – деди Р. Иноятов.

МХХ раиси мамлакат раҳбарига ҳисобот бераётиб, Гулнора Каримованинг пиар-кампаниясига ўз ташаббуси билан Акбарали Абдуллаев ҳам қўшилганини, бу йигит Фарғона водийсидаги теле- ва радиоканалларни эфирда фақат Гулнора Каримованинг қўшиқларини қўйишга мажбурлаб келганини ҳам билдирди. “Охирги пайтларда Акбарали Абдуллаевнинг топшириғига кўра, водийда махсус авторейдлар ўтказилиб, уларда “гаишник”лар ҳайдовчиларни автомагнитолаларда фақат Гулноранинг қўшиқларини ёки “Zamin FM” ва “A’lo FM” эшиттиришларини қўйишга мажбурлашди” – деди Р. Иноятов.

560-300x199Президентга билдириш бераётиб, Иноятов, шунигдек, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов (президентнинг невараси) шаҳар бўйлаб ойналари тўла қорайтирилган қимматбаҳо автомобилларда ҳамда юқори тезликда сайр қилиши ҳақида гапирди.

Ўз ҳисоботининг сўнггида Ўзбекистоннинг бош мххчиси президент қизларининг электрон ижтимоий тармоқлардаги ва Ғарб оммавий ахборот воситаларидаги фаоллигига тўхталди. “Аввалига Лола журналистларга чиқиб, опаси Гулнора билан 12 йилдан бери гаплашмаётганини ошкор қилди. Унинг интервьюсига жавобан Гулнора “Лола ва Татьяна Акбаровналар фолбинларга қатнайвериб, шаманизмга берилиб кетишган”лари ҳақида бутун оламга баёнот берди”, – деди Р. Иноятов.

118283569-199x300Ислом Каримов томонидан зудлик билан берилган: “Шу гаплар тўғрими? Агар тўғри бўлса, улар айнан қайси фолбинларга қатнашади?” – деган саволга Ўзбекистон МХХ раиси: “Лола ва Татьяна Каримовалар, асосан, Қозоғистонлик фолбин ва қўшиқчи Атхамбек Йўлдошев хизматларидан фойдаланишади”, – деди. “Миннатдорчилик тарзида қизингиз ва турмуш ўртоғингиз ушбу фолбинга нақд пул тўлашади ёки Ўзбекистон ва Қозоғистонда унинг концертларини ташкиллаштиришади”, – дея хабар берди Р. Иноятов.

Ислом Каримов эшитганларидан карахт бўлиб қолди. Бироқ президент хиссиётларининг “портлаши” Гулнора Каримованинг яримяланғоч фотосуратлари кўрсатилганда, ушбу фотосуратлар бир пайтлар Ғарб матбуотида чоп этилгани ҳақида хабар берилганда рўй берди.

Ғазаб отига минган Каримов Иноятовни ҳақораташга ҳамда Гулнора ва унинг атрофидаги кишиларнинг қилғилиқлари ҳақида кеч хабар берганликда айблашга тушди. Каримовнинг: “Нега сен буларнинг ҳаммасини мендан яшириб келдинг?! Нега вақтида хабар бермадинг?” – деган табиий саволларига Иноятов: “Ислом ака, мен сизни ҳафа қилишни истамадим. Гулноранинг эси кириб, ўзи тўғриланиб қолар, – деб ўйладим” – деган икки жумла билан жавоб қайтарди.

Президентнинг столидан Иноятовга қараб уяли телефон ва кулдон улоқтирилди. Ғазабланган президент амалдаги ҳокимтянинг шошилинч кенгашини чақиришни буюрди. Шундай қилиб…

Оқсаройдаги шошилинч кенгаш

Президентнинг Оқсарой қароргоҳида 20 октябр куни ўтказилган шошилинч кенгашга мамлакат Бош прокурори Р. Қодиров, ички ишлар вазири Б. Матлубов, бош вазир Ш. Мирзиёев, молия вазири Р. Азимов, молия вазирининг ўринбосари Т. Гуськова ва бир қатор маслаҳатчилар чақиртирилди.

Ислом Каримов МХХ раиси Рустам Иноятовга мурожаат қилиб, Гулнора Каримовага оид жилдни ўқиб беришни сўради. Кенгашга чақиртирилганларга қарата Каримов: “Сизлар эса диққат билан эшитинглар!” – деди.

Р. Иноятов ўз маълумотларини ўқиб эшиттиргач, Каримов дарров молия вазири Рустам Азимовга ташланиб, унинг вазирлиги шунча йиллар мобайнида президентга билдирмасдан бюджет маблағларини Гулнора Каримованинг тадбирларига ажратиб келганлиги учун сўкди. Каримовнинг бу гапларига жавобан Рустам Азимов: “Бу масалаларда Гулнора Исломовна мен билан эмас, бевосита Татьяна Николаевна билан ишлаб келган ва келмоқда” – деди ва Каримов ғазабининг йўналишини ўз ўринбосари Татьяна Гуськова томонга эпчиллик билан буриб юборди.

“Нега сен менга билдирмасдан Гулянинг фестиваллари учун пул ажратиб келдинг?! Мен сендан таълимга, соғлиқни сақлашга ва спортга пул сўрасам, сен дарров афтингни буриштирасан. Гуля пул сўраса  эса, дарров берасан. Шундайми?!” – деб, Каримов Гуськовани ҳақоратлашга тушди. Молия вазирининг ўринбосари ўрнидан турганча жимлик сақларди ва Гулнора Каримованинг тадбирларига пул ажратиш ҳақидаги буйруқларга айнан ўзи имзо чекканини инкор қилолмасди. Ўзбекистон президенти Татьяна Гуськованинг жим турганидан баттар жунбушга келди ва молия вазири ўринбосарининг юзига тарсаки туширди.

Сўнгра президент Бош прокуоро Рашид Қодировни ҳақоратлашга тушди ва уни ҳам Гулнора Каримованинг молиявий ҳамда бошқа жиноятларини яшириб келганликда айблади. Каримовнинг “бой” ҳақоратларидан Ички ишлар вазири Матлубов ҳам “баҳраманд” бўлди. У ҳам президентдан ҳақиқатни яширганликда айбланди.

Ғазабланган Каримов Иноятов ва Матлубовга мурожаат қилиб, МХХ ва ИИВнинг порахўрлик ва молиявий жиноятларга қарши курашувчи барча бошқармаларининг бошлиқларини ишдан бўшатиш ва ҳисбга олиш ҳақида буйруқ ёзиб, имзолашни талаб қилди. “Ушбу фирибгарликлар ҳақида билатуриб, уларга қарши ҳеч нарса қилмаган ходимларингизни ишдан бўшатиш ва ҳибсга олиш ҳақидаги буйруқни ҳозироқ, шу ерда, менинг ҳузуримда ёзинг ва имзоланг!” – деди И. Каримов.

Ички ишлар вазири ва МХХ раиси ўзларидан талаб қилинган буйруқларни зудлик билан ёзиб, имзолашди. Эртасига, яъни 21 октябрь куни, МХХ ва ИИВнинг республика аппаратлари бўйича жами 18 нафар юқори мартабали амалдор ишдан бўшатилди ва ҳибсга олинди. Ҳозирча Каримовнинг жазосидан фақат МХХ раисининг биринчи ўринбосари, Гулнора Каримовага тегишли бизнес-салтанатнинг “қўриқчиси” Шуҳрат Ғуломов омон қолган.  Лекин бу ҳол МХХнинг ёш генерали устида қора булутлар йўқ дегани эмас. Президент Каримов хоҳлаган пайтда Шуҳрат Ғуломовни ҳам “ичкарига олиш”ни талаб қилиб қолиши мумкин.

Каримов Рустам Иноятовга Гулнора Каримованинг атрофидаги одамларни ҳам ҳибсга олишни буюрди. Иноятовнинг “идора”си талаб қилинган ҳибсларни бошлаб юборган эдиямки, Гулнора Каримованинг атрофидаги баъзи кишилар мамлакатдан қочишди.

Ушбу кенгашда Каримов Гулнора Каримовга тегишли “TV Markaz”, “Forum TV”, “NTT”, “СофтС” телеканаллари, “Zamin FM”, “A’lo FM” ва “Terra FM” радиоканалларини зудлик билан эфирдан узишни ҳамда бу телерадиоканаллар ва “Forum” жамғармасининг фаолиятини комплекс равишда текширишни буюрди. Ва 21 октябрь куни эрталаб ушбу телерадиоканаллар эфирдан узилиб, уларда Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа идораларнинг қўшма текширувлари бошланди. Шу сабабдан Гулнора Каримованинг шахсий матбуот котиби,  “NTT” телеканалининг хўжайини Фирдавс Абуҳолиқовнинг устида ҳам қора булутлар пайдо бўлди.

Бундан ташқари, шу куни Рустам Иноятовнинг “идора”си давлат оммавий ахборот воситаларига Гулнора Каримованинг ташаббуси билан ўтказилаётган “Art Week Style” тадбирларини ёритмасликни буюрди. МХХ Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари орқали Гулнора Каримованинг юзини кўрсатишни ҳам таъқиқлади.

20 октябрь куни ўтказилган шошилинч кенгашда ғазабланган Каримов “Art Week Style” ҳафталиги доирасидаги барча тадбирларни бекор қилишни, унга таклиф қилинган хорижий меҳмонларни Ўзбекистонга киритмасликни талаб қилди. Аммо Рустам Иноятов тадбирга ва хорижий меҳмонларнинг келишига таъқиқ қўйилиши Ўзбекистон ичкарисида ва ташқарисида турли гап-сўзларни вужудга келтиришини таъкидлаб, Каримовни бу фикрдан қайтарди.

Бундан ташқари, президент Ислом Каримов Иноятов ва Матлубовга мурожаат қилиб, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримовга тегишли барча автомобилларни ҳибсга олишни буюрди. 21 октябрь куни МХХ тезкор ходимлари ва Тошкент шаҳар Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги бошқармасининг махсус батальони ходимлари мамлакат президентнинг топшириғини бажариб, кичик Ислом Каримовга тегишли барча автомобилларни ҳибсга олиб, МХХ республика аппратининг гаражига келтиришди.

Кенгаш якунида Ислом Каримов яна Гулнора Каримова ҳақидаги ҳақиқатнинг президентдан яширилиши мавзусига қайтиб, Иноятовни қайтадан ҳақоратлашга тушди. Бундан ташқари, президент Иноятовга мурожаат қилиб, МХХ раиси ўзи айтган баъзи гаплар учун  жавоб бериши ва жазоланиши ҳақида огоҳлантирди. “Айтишларича, сен менга нисбатан ҳам жилд очганмишсан. Мен интернетда ўқидим: менинг ётоқхонамни ҳам эшитармишсан. Сен қандли диабет билан оғрийсан-а?! Сенинг оёқларинг оғрийди-а?! Менга қара, мен кетишимдан аввал сенинг касал оёқларингни чопиб ташлайман, фарзандларингни ва бутун уруғ-аймоғингни таг-туби билан йўқ қиламан. Тушундингми?! Сен кимсан ўзи?! Истайсанми, мен сени ҳозироқ отиб ташлайман?! Хоҳлайсанми, мен сени шу ерда, одамларнинг олдида отиб ташлайман?! Истайсанми, мен оғзингга пистолетимни тиқаман?! Ҳудди Алматовнинг оғзига тиққандай тиқаман! Истайсанми?!” – дерди Ислом Каримов қимирлай олмай қолган Иноятовга.

Ғазаб отига минган Каримов кенгашдан кейин ҳам тинчланмади. Оқсарой қароргоҳидан чиқишдан олдин у Гулнора Каримовага телефон қилиб, тўнғич қизини Дўрмондаги қароргоҳга чақирди. Оқсаройдан Дўрмонгача бўлган йўлда Каримов ўз қизларини, турмуш ўртоғини ва унинг қариндошларини ҳақоратлаб келди. Шундай қилиб…

Гулнора Каримованинг Дўрмонда калтакланиши

Gulka-300x217Ҳиссиётлари жунбушга келган Каримов автомобилдан тушиши биланоқ Гулнорага ташланди. У Гулноранинг эгнидаги куртка ёқасидан ушлаб, аввалига қизининг юзига тарсаки туширди. Кейин эса уни ростакамига калтаклаб бошлади. Ислом Каримов ўз қизига: “Сен мени бутун дунёга шарманда қилдинг! Журналистларнинг камералари олдига яримяланғоч шаклда чиқишдан олдин бу қилмишинг билан нафақат ўзингни, балки мени ҳам, онангни ҳам, бутун оиламизни ҳам шарманда қилаётганингни ўйламадингми?!” – дея бақирарди.

Ғазабланган Ислом Каримовни тансоқчилари ажратиб олишди ва тинчлантиришга уриниб: “Ислом ака, тинчланинг! Ахир, у сизнинг қизингизку! Ахир, у аёл кишику!” – дейишди.

Шундан сўнг президент ўз тансоқчилари ва хизматкорларидан уни ёлғиз қолдиришни сўради. Президент қароргоҳ биносига кирмади. Ёлғиз қолгач, у қароргоҳ боғида сайр қилишга қарор қилди. Бироз юргач, Ислом Каримов шийпонлардан бирига бориб ўтирди. Ерга қараганча бир-нималар ҳақида узоқ ўйга ботди. Ислом Каримов Дўрмон қароргоҳи биносига тунга яқин кирди. Президент қароргоҳга кираётганда баъзи тансоқчи ва хизматкорлар унинг кўзларида ёш сезишди. Шундай қилиб…

Сўнгсўз

Ҳа, каримовлар оиласидаги драматик воқеалар маҳаллий ва хорижий жамоатчиликка маълум бўлиб улгурди. Лола ва Гулнора Каримова бир-бири билан ўн йилдан бери гаплашмаётгани энди ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Бундан ташқари, эр-хотин Ислом ва Татьяна Каримова бир-бири билан ўн йилдан бери гаплашмаётгани ҳам энди ҳеч кимга сир эмас. Лола Каримова Дўрмон қароргоҳига фақат отасининг йўқлигида келишини баъзилар биладилар холос. Президент Каримовнинг оиласи икки “лагер”га бўлинганини, шу лагерлардан биринчиси президент Ислом Каримов ва Гулнора Каримовадан, иккинчисида эса Лола ва Татьяна Каримовалардан ташкил топганини саноқли кишиларгина билади.

images1Бизнинг таҳминларга кўра, Каримовлар оиласида авж олаётган воқеалар Рустам Иноятов бошқараётган “идора” томонидан кўп йиллардан бери амалга ошириб келинаётган тинимсиз меҳнатнинг натижасидир. Ўзбекистон махсус хизматларининг раҳбари ўз ниятига етди: каримовлар оиласига низо солиб, ота-оналар ва болаларни муросасиз душманларга айлантирди. Каримов оиласидаги ушбу можаролардан фақат Иноятов манфаатдордир, чунки Иноятов Ўзбекистоннинг ҳозирги президентининг ўрнига ўз аймоғига тегишли одамни олиб келмоқчи.

Бошқа томондан олиб қараганда, Ўзбекистондаги минглаб оилаларни бузган оила тинч ва тотув бўлиб қолиши мумкин эмас эди. Ўз бахтини бутун бир халқнинг бахтсизлиги устига қурмоқчи бўлган оила бахтли яшаши мумкин эмас. Шу сабабдан, Каримов оиласининг ҳозирги аҳволи – Каримовнинг кўп йиллик диктатурасига Яратган томонидан берилган адолатли ва мантиқий жавобдир.

Усмон ҲАҚНАЗАРОВ,

сиёсатшунос

 www.uzxalqharakati.com сайтининг русчадан таржимаси