Ҳукумат ва Мухолифат

Ҳукумат ва Мухолифат
203 views
29 October 2013 - 13:11

Чучвара тугишдан мақсад – гўшт ейиш” – ўзимизнинг мақол.

Мухолифатнинг вазифаси – мавжуд тузумни ўзгартириш. Албатта тузум ни ҳар хил йўллар билан ўзгартириш мумкин. Ҳарбий тўнтариш, қўзғолон, суиқасд, эволюцион ривожланиш, парламент йўли билан ва ҳоказо. Гап бугун  қайси йўлни танлашда эмас, шу ўзгаришга муҳолифат қай даражада тайёрлиги ҳақида. Эртага – Ол қулим десаю, бирорта муxолиф партия хукуматга келса, халқ ҳаёти қай тарафга ўзгаради. Бирданига фаровон ҳаётга эришамизми ёки сиёсий дебатлар билан оввора бўлиб, ҳалқни унутиб қўйиб, унинг бусиз ҳам оғир аҳволини янада оғирлаштириб қўйиладими. Ана шу саволга жавоб ахтариб кўрайлик. Мен дангал айтаман, -Мухолифат ҳали ҳукуматни эгаллашга тайёр эмас. Чунки 30 000 000 аҳолига эга бўлган давлатни бошқариш, унинг устига, чуқур илдиз отиб кетган кризисдан чиқариш учун кучли назарий ва амалий илмга эга бўлган инсонлар керак. Бугунги кунда мухолифат орасида бундай инсонлар кам. Ундан ташқари муxолифат лидерлари тазъйиқ остида мамлакатдан ташқарида ҳаракат қилишга мажбур бўлганлари учун, ички вазиятдан тўлиқ воқиф эмаслар. Эртага Худо бериб (бу аниқ бўладиган иш) мухолифат хукумат тепасига келса ишни нимадан бошлашга шошилиб қоладилар. Шунинг учун бугундан бошлаб мамлакатни идора қилишга тайёрланиш керак. Зулмнинг ўзи ноҳақлик, ноқонунийликдан иборат. Давлатнинг бош қомусини Прездидентнинг ўзи бузиб тургандан кейин, бу мамлакатда қонун ҳукмронлиги бўлишига ким ишонадию, ким кафолат беради?  Ноқонуний, ностандарт давлатда яшаб, уни тўғри йўлга солишга интилувчиларга бўлаётган мислсиз тазъйиқларни ҳисобга олган ҳолда, дунё сиёсатининг янги бошқариш услубига ўтаётганлигидан хулоса чиқариб иш кўргандагина бирор натижага эришиш мумкин.

Бирор ишнинг амалга ошмай қолишининг асосий сабаби ишни нотўғри режалаштириш ва ташкил этишдир. Нотўғри режалаштиришнинг сабаби эса вазият ва имкониятни нотўғри баҳолаганликдан.  Нотўғри баҳолаш эса ўз навбатида етарлича маълумотга эга бўлмасликдан иборат. Демак ҳамма нарса бориб биринчи раҳбар ва бевосита ёрдамчиларига боғлиқ. Масаланинг яна бир томони борки, ҳамма нарса тўғри ҳисоб – китоб қилиниб ва тўғри ташкиллаштирилган тақдирда ҳам майда ҳиссиётларга берилиш, шу 2-даражали  нарсадан устун бўлолмаслик оқибатида ҳам иш таназзулга учраши мумкин. Бизнинг мухолифатчиларимизда юқорида санаб ўтилган нуқсонлар мавжуд экан, мутлақо кутилмаган  3-томон вазиятдан фойдаланиб қолиши мумкин. Бунга мисол қилиб, Каримовнинг давлат тепасига келиб қолишидир. Мен яна бир “қора тойчоқ”қа (бильярдда “черная лошадка” деган термин бор) рўбарў бўлиб қолишимиз мумкин,-деб айтмоқчиман.. Бугунги муҳолифатдаги кўпчилик лидерлар элга таниш, ё бўлмаса жилла қурса бошқа муҳолифатдагиларга феъл атвори аён. Айтмоқчиманки, ким бўлишидан қатъий назар шу инсонлардан бирортаси давлат тепасига келса унинг кейинги қадамларини ҳисоблаб олиш мумкин. Агар тасодифий одам бўлсачи, (яна қайтараман -Каримовга ўхшаган) қасамхўр, олчоқ, нонкўр бир инсон келиб қолсачи?! Русларда бир мақол бор,-“Из двух зол вибирают меншую!”

Ҳар кимнинг лаёқати ўзига маълум. Қолаверса рахбарларнинг имконият даражасини атрофдагилар, халқ билади. Шунинг учун мухолифдаги инсонлардан шу куннинг ўзидаёқ кадрларни танлаб, виртуал мухолифий хукуматни  тузиш.талаб қилинади. Хар бир персонага энг зарур ваколат ва вазифаларни тақсимлаш, жамиятнинг ҳақиқий аҳволи билан танишиб, янги ғояларни бериш, керак бўлса уларни ҳаётга тадбиқ қилиб бориш керак. Тасаввур қилингки янги ерда иш бошламоқчисиз. Демак уни режалаштириб қаерга нима қуриш, қаерни реконструкция қилиш, ким қаерда ишлашини хомчўт қилиб қўйиладику ахир. Масалан мен янги ҳукуматдан фақат битта нарсани, уям бўлса адолатли, инсонпарвар, иймон-эътиқодда мустаҳкам бўлишни кутаман. Менга на мансаб, на амал керак эмас. Чунки мен менга Аллоҳ томонидан берилган ўз имкониятларимни жуда яхши биламан. Раҳбарлик инсон умриниг, соғлиғининг ҳақиқий эгови эканлигини ҳам биламан. Шунинг учун муҳтарам мухолифат аъзолари ва раҳбарлари: ақлни бир жойга тўплаб, енг шимариб ишлаш вақти келди. Бир биримизга мағзава тўкишдан кўра янги турмуш учун ҳаракатни бошлайлик. Мақоланинг бишида келтирилгандай-бугунги кун кечагидан тубдан фарқ қилади. Жаҳон сиёсатида туб бурилишлар даврини бошимиздан кечираяпмиз. Кечаги догмалар билан ишлаш, олдиндан таназзулга учрашни режалаштириш билан баробар. Ундан ташқари, золим,  …

Икки оғиз гап “Эрк” демократик партияси ва унинг рахбари жаноб Муҳаммад Солиҳ ҳақида. Кимдир балки қўшилмас, балки ғаразлик қилар, аммо бор нарсани бордай айтиш керак. Жаноб Муҳаммад Солиҳ маълумингизки Шўро давридан бошлаб ҳалқ, миллат озодлиги, бахт саодати йўлида курашиб келаётган, мард, жасур, иймон-эътиқоди мустаҳкам инсон. Унинг шаънига айтилаётган фисқи фасод гаплар асоссиз эканлигини ҳаммамиз биламиз. Қани айтингчи, айш ишратга берилмаган, иймон эътиқод масаласида барчамизга ўрнак даражада бўладиган, умрини халқ озодлиги учун тўлиқ бағишлаган яна ким бор?  Ҳар тўкисда бир айб. Тўғри, муомалада қўрслик бор, ҳақиқатни бўямай, шартта юзингизга айтиш бор. Баъзида бу гаплар жон-жонингиздан ўтиб кетади, лекин на чора, бир биримизнинг айбимизни хаспўшлаб ўтиб кетаверсак, иймон аста секин емирилиб борадику. Демак бу камчилик эмас.

Бир мақолада ЎҲҲ “ЭРК” партиясининг давомчиси,-дейилган экан. Мен тушунмадим, бу “экспертлар” нимадинг даъвосини қилишмоқчи? Агар жаноб Муҳаммад Солиҳ курашни тор доирадан кенг доирага Кўчирмоқчи экан, кимга оғирлик қилади бу?

Бу фақат Каримов ҳукуматига ёқмаслиги мумкин. Ўзини муҳолифат хисоблаганлар бундан хурсанд бўлишлари керак. Агар қўлга тушмаган айиқнинг терисини талашаётганлар бўлса, марҳамат, ана айиқ юрибти сандирақлаб, тутиб терисини бўтунлайича олинглар.

Шунинг учун жаноб Муҳаммад Солиҳга душман назари билан эмас, Ўзбекистоннинг келажаги учун курашаётган бир ватанпарварга қарагандай қараш тўғри бўлар эди. Мен аминманки,  бошқа партия ва ҳаракатлар қатори “ЭРК” ҳам, ЎҲҲ ҳам имкон қадар ҳаракат қилаяпти.

Тўғри камчиликсиз кечмаяпти кураш. Сафимизда ҳали ҳам бу улуғ ишни майнавозчиликка айлантираётганлар, ўз тегирмонига сув оқизишни ўйлаганлар, йўқ жойдан ўзига сиёсий очколар тўплаб оммани лақиллатиб юрганлар ҳам бор. Майли уларнинг ўзига Худо инсоф берсин. Аммо ЎҲҲ ва ЭРК марказида жуда кўп соф инсонлар йиғилган ва қўлдан келган барча ишларни қилишаяпти. Албатта лидеримиз жаноб Мўҳаммад Солиҳ рахбарлигида.

Азиз дўстлар, биродарлар, қозоқларнинг бир яхши мақоли бор,-Эл бўладиган эл – бир бирини ботирим дейди,-деган.

Мен Қозоғистон, Қирғизистон томонларда кўп бўлдим ва кўрдимки, уларда сиёсий тортишувлар натижаси ўлароқ халқ турмуши анча яхшиланган. Сиёсатчилари ҳам пистирмада туриб эмас, очиқ майдонда курашадилар. Тўғри, бизда ички вазият оғир, буни тушунамиз. Аммо шунинг ўзиёқ биздан янада катта маъсулият, катта меҳнат талаб этади. Биз диктатор зулми ошган сайин бир биримизга яқинроқ бўлишимиз керак.

Яна ЎҲҲ раҳбари жаноб Муҳаммад Солиҳ масаласига қайтсак. Насиб қилиб, диктатор Каримовдан қутилиб олсак, бизнинг бошимиздан ҳам ўтиш даври ўтиши тайин гап.

Мен М.Солиҳни Вацлав Гавелга ўхшатаман. Уларнинг иккисида ҳам зиёлилик юқори даражада. Агар озодлик кунларига етиб олсак, аминманки бу инсон тахтга ёпишиб олмайди, лекин халқ бошига яна бир ғаддор келишига ҳам йўл қўймайди. Чунки кўр ҳам ҳассасини бир марта йўқотади. Агар мантиқан ўйлаб кўрилса, бугунги кунда янги партия ва ҳаракатлар тузаётган дўстларимиз, 23 йилдан бери шаклланиб, курашларда чиниқиб, мустаҳкамланиб қолган ва янада мустаҳкамланаётган партия сафига қўшилиши ва қўллаб қўвватлаши тўғрироқ бўлар эди. Чунки бу ишда тажрибаси йўқлар албатта бизнинг йўлимизни босиб ўтадилар ва вақтдан ютқазадилар. Барчангизга хайрли ишларингизда омад тилаб, Эркин

Қурбон ҳайитида одатдагидек нархлар бирданига ошиб кетдию, байрам ўтгач 1-навли 500 сўмлик 1 буханка нон 600 сўм, олий навли 600 сўмлик 1 буханка нон 700 сўмда қолиб кетди. Бошқа озиқ овқат маҳсулотлар нархлари  ҳам  юқорига ўрмалаб қолди.

Каримовнинг “Дангасалар” қўшиғидан кейин қаёққадир ғойиб бўлган гадолар яна пайдо бўлишди. Аммо шаҳарда троллейбуслар қатнови бекор қилингалиги учун, Каримов уларга хайр садақа беришга келмаяпти.

Шаҳарлар марказларига экилган арчаларнинг кўпи қуриб қолди, аммо шаҳар ўз яшиллик тароватини йўқотгани йўқ.  Яшил арчалар ўрнини шаҳар кўчаларини босиб кетган мелисалар билинтирмаяпти.

Эркин Садриев

1990 йилдан бери “Эрк” партияси аъзоси

 

 

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi