Фирдавс Абуҳолиқов ҳибсга олиниши мумкин

Фирдавс Абуҳолиқов ҳибсга олиниши мумкин
83 views
30 October 2013 - 10:04

firdavs-abduxoliqovЎзбекистон Халқ Ҳаракатининг республика ҳукуматидаги манбаси берган маълумотларга кўра, Гулнора Каримованинг шахсий матбуот котиби, унинг тузилмаларига қарашли барча медиа-лойиҳаларнинг раҳбари ва “NTT” телеканалининг хўжайини Фирдавс Абдуҳолиқов яқин кунлар ичида ҳибсга олиниши мумкин.

“Чунки 28 октябрь куни Ўзбекистон МХХ Бош тергов бошқармаси “NTT” ва “STV” телеканалининг ҳамда “Даракчи” газетасининг фаолиятларига оид кўрсатмалар олиш учун Фирдавс Абдуҳолиқов номига тергов чақириқ қоғози ёзиб, жўнатди”, – деди Тошкентдаги манба. Унинг айтишича, одатда МХХ Бош тергов бошқармаси чақириқ қоғози билан келган кишиларни дарров ҳибсга олиб, ТИЗОга жойлаштиради.

“Шу сабабдан, Фирдавс Абдуҳолиқов МХХга келиши биланоқ ҳибсга олиниши мумкин”, – деди манба. Унинг айтишича, Гулнора Каримовага тегишли тузилмаларда текширув кампанияси бошланган 21 октябрдан эътиборан шу кунгача ушбу тузилмаларда фаолият юритган ҳамда Гулнора Каримованинг яқин атрофида бўлган кишилардан 20дан ортиғи Ўзбекистондан қочиб кетган.

ЎХҲ ахборот бўлими