Ўзбекистонлик миллионер билан элчихонамиз қизиқмаётир

Ўзбекистонлик миллионер билан элчихонамиз қизиқмаётир
13 views
01 November 2013 - 10:53

imagesСалкам 3 миллион доллар маблағ билан Россия ҳудудига кирган ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Ҳозирча шахс эълон қилинмаётган Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги Кольцово аэропортида божхона пости ходимлари томонидан қўлга олинган. У декларацияда кўрсатилмаган салкам 3 миллион доллар ва 3.7 минг Бирлашган Араб амирликлари дирҳами миқдорида пул билан ўтаётгани аниқланган.
Россия Федерал божхона хизмати жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси маълумотларига кўра, ўзбекистонлик йўловчи божхона назоратини четлаб “зангори” йўлак орқали ўтмоқчи бўлган.
Божхона иттифоқи жорий қонунлари бўйича божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар 10 минг доллардан ортиқ маблағ учун декларация тўлдириши лозим.
Бироқ, Россия божхона масъуллари бу фуқаронинг ҳатти-ҳаракатларида қонун талабларини бажармаслик ва жиноят белгиларини кўрмоқдалар.
Ўзбекистон фуқаросига РФ ЖКнинг “Нақд пул маблағлари ва пул воситалари контрабандаси” моддаси билан айбланмоқда. Россиядаги Ўзбекистон элчихонаси ёки консулликларининг ўз фуқароси ишига эътибор бергани ё бермагани маълум эмас.

ЎХҲ ахборот бўлими