СТВ фаолияти тўхтади

СТВ фаолияти тўхтади
71 views
01 November 2013 - 10:59

1368541237_zarina-yubiley-stvЎзбекистондаги илк мустақил, нодавлат медиа – СТВ 22 йилдан кейин фаолиятдан тўхтади.
Асосан самарқандликлар ҳаётини ёритган информацион-сиёсий, мусиқавий — кўнгилочар СТВ телеканали ўз вақтида каттагина аудиторияга эга эди.
Ўзбек ФМ радиосининг 31-октябр куни эрталаб маҳаллий медиамагнат Фирдавс Абдухолиқовга тегишли бу телеканалнинг ёпилиши ҳақида тарқатган хабаридан кўпчилик шубҳаланди.
Аммо, тахминлар тўғри чиқди ва куннинг иккинчи ярмида Абдухолиқовга тегишли СТВ телеканал эфирдан ғойиб бўлди.
Бу борада илк Твиттер ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида баҳс қизиди. Унга президент Каримовнинг тўнғичи Гулнора Каримова ҳам муносабат билдирди.
“Бу бир гуруҳ зарар етказувчиларга қарши ўзгача фикрловчи ва Президентга мустақилликка эришган кундан бери содиқ хизмат қилган СТВ канали бўлади. Ушбу “мард йигитлар” ҳақиқатни гапирувчи хусусий каналларни йўқ қилишади”, — деб ёзган Гулнора Каримова, “бу ишлар узоққа чўзилмаслиги”ни қўшиб қўйган.
“Ф.Абдухолиқов телеканалининг ёпилиши” га оид хабар куннинг иккинчи ярмида бир қатор хорижий ахборот воситаларининг бош мавзусига айланди.
Айни пайтда умри тугаган телеканал масъуллари журналистларнинг “нега СТВ эфирда кўринмай қолди?”, деган саволига жавоб бера олмаяпти.
СТВга тегишли бўлган stv.uz веб саҳифа ҳозирча ишлаб турибди.

ЎХҲ ахборот бўлими