ТОШКЕНТ “СИЗО” ҚАМОҚХОНАСИ (2)

ТОШКЕНТ “СИЗО” ҚАМОҚХОНАСИ (2)
112 views
01 November 2013 - 13:12

130510124724_uzbek_prison_304x171_none_nocreditТошкент “СИЗО” қамохонсининг ташқи кўриниши тўғрисида Сизга хабар берган  эдик.

Бу маколада  эса ВСҲ ички тартиблари ва вазиятига  тўхталамоқчимиз. Бу ерда тонги соат 8:00 да “текширув” бошланади. Бунда “ҳуқуқбузарлар” мисоли қўтондан чиқаётган молдек қилиб саналиб чикилади.  “Санаб, саноғига етмаган” ИИБ нинг ходими ҳар бир “ҳуқуқбузар” фамилияси исми ва отасининг исми, ҳамда туғилган вақтини тўлиқ айтишни талаб қилади. Агар бирон кор-хол юз бериб, бирорта “ҳуқуқбузар” кам чиқиб қолса, ИИБ нинг ходимлари итлар ёрдамида уни қидиришга тушишади. Сизни шунчалик аввайлаб  қўриқлайдилар-ки, террористларни ҳам бунчалик даражада қўриқламасалар керак.

“Ҳуқуқбузарлар” то “проверка”гача ўз ўрниларидан туриб, хонани тозалашлари, ҳамда ҳожатхонага бориб келишлари шарт. Шундан сўнгигна “СИЗО”нинг бошлиғи Николай Николаевич келгунича, фуқароларга яратилган, “шарт-шароитлар” юзасидан аризалар эшитилади. Кимдир касал бўлса, уйидан дори-дармон келтириши мумкин, аммо  дори фақат ИИБ нинг ходими орқали олиб келинади.

СИЗО да тиббиёт хонаси ҳам бор. Бу шунчаки, расмиятчилик учун холос. Шифокорнинг хонасини очиб қарасангиз, унда уч дона таблекаткадан бошқа бирор нарсани кўрмайсиз. Булардан: бош оғриғини қолдирадиган дори,  “аналгин” ва ич кетганда уни қолдириш учун “левомицин”. Шунингдек, яралансангиз зелёнка ҳам бор. Қолган касалликларни эса ИИБ нинг ходимлари ўзларининг дубинкалари билан “даъволашади”. Бир махсус акамизни “ломка”си тутиб қолган эди. Уни ташқарига олиб чиқиб калтаклашдилар, кейин камера олдидаги айвончанинг сўрисига боғлаб ҳам қўйишди. Ичиб тушганлар ва турли хил касаллиги борлар ўша жойда яхши қўштирноқ ичида “даъволаниб” чиқишади…

ВСҲ қамоқхонасида “СИЗО”да ишлаётган ИИБ нинг ходимлари ва маҳбуслар учун алоҳида ошхоналар бор. ИИБ нинг ходимлари учун алоҳида овқат тайёрланади ва уларнинг ошпазлари ҳам алоҳида.  Маҳбуслар овқатланадиган идиш товоқлар алмисокдан қолган, яъни жуда эски. Идиш товоқнинг кирига қараб бўлмайди. Сиз уни тушлик вақтида совуқ сувда ювасиз. Бу идиш-товоқдан ҳамма маҳбуслар озиқланади. Фақат ҳар бир камерада ўтирган фуқаролар ўз идишларини овқатланиб бўлганидан кейин, тозалаб, ялаб қайтариб беришлари шарт. Ошхона йилда бир бўлсин, дезинфекция қилинмайди. Бу ерга сил касаллиги билан келган “ махсус” бирваракайига ҳаммани заҳарлаб чиқиб кета олади.

Бу “ошхонада” тайёрланаётган озиқ-овқатлар ва тегишли маҳсулотлар ИИВ томонидан ажратилаётган маблағлар эвазига  амалга ошириларкан. Бироқ, ҳар бир “ҳуқубузар” жазосини ўтаб чиққан вақтда ундан 205 минг 600 сўм миқдорида пул олишади. Агар бу маблағни  тўламасангиз, ўша вақтнинг ўзида сиз  уйингизга бориб етмасингиздан орқангиздан,“повестка” бориб туради. Агар беролмасангиз, сизнинг яқин қариндошларингиз  орқали тўлаттирадилар ва улар орқалик нақд пул олинади. Агар Сиз қарақалпоғдан келиб ётган бўлсангиз ҳам, бари-бир сизни шундайликча қўйиб юборишмайди. Жуда бўлмаса қўлингиздан тилхат ёздириб олиб уни  “делога” тиркаб қўйишади. Бордию, Худо кўрсатмасин, Сиз яна ўша жойга иккинчи бор тушиб қолсангиз “ўтган сафар келиб, дам олиб кетган эдинг. Ўшани пулини қачон тўлайсан?” деб қиставга олиб ҳоли-жонигизга қўйишмайди. “Ахир мени тўлашга пулим йўқ. Бунга имкониятим йўқ. Ишламасам қаердан пул тўлайман” – деб қолсангиз борми, сизни “контроль” деб то кечкагача олиб ўтиришади. Кечаси соати 22:00дан кейин  “СИЗО” эшигидан чиқариб юборишади. Шундай қилиб, Сиз 15 суткалик қамоқ жазосини ўтаб чиқасиз ва озиқ-овқат пулини нақд тўловда амалга оширишингиз шарт ва зарур.

Ваҳоланки, ИИВ ги бу маблағни давлат бюджетидан ажратилади. Фуқаролардан олинган, “штарфлар” эса, ўша ВСҲ да ишлаётган ИИБнинг ходимларининг ҳаром томоғларига тушади. Улар ўша ҳаром пуллари эвазига иномарка ва “Нексия” машиналарини сотиб олиб “СИЗО”га ишга қатнайдилар. Машиналар эса ўша ерда ҳизмат қилиб юрган, “маҳбуслар” томонидан ювилади. Бу ҳам, ИИБ нинг “ички тартиби”. Улар олаётган ойлик маошлари эса  МҲҲ нинг ходимлари билан теппа-тенг.

Бундан ташқари фуқароларнинг, яъни ўша “ҳуқуқбузарлар” сигарет, нос учун олиб кирган маблағлари  ва уйларидан келтирилаётган турли-ҳил нози-неъматлар ҳам ўша Тошкент “СИЗО”сининг катта дарвозасидан ичкарига ўтмайди.  “Волядаги” фуқаролардан келган нарсалар фақат “қулоқлар” тарафидан сотилади. Бир дона сигарет ва бир чеким нос учун, ИИБ нинг новбатчи ходимига эртадан-кечгача ялинсангиз ҳам беришмайди. Нима эмиш: “СИЗО нинг ўз қонун-қоидалари бор …” эмиш.

Ҳуқуқбузарлар 24 соат давомида бир марта овқатланадилар.  У ҳам бўлса, “тушлик” деб аталади. Қолган вақтларда тишингизнинг кирини сўриб,  худдики ит каби панжара эшикка қараб, “қачон бу менинг, “эгам” бир бурда нон берар экан” деб кўзингизни лўқ қилиб ўтирасиз. “Обед” вақтидан олдин Сиз ўтирган камерага ИИБ нинг ходими келиб,  “ҳуқуқбузарларнинг” сони аниқлайди.  Бордию бирор кишининг номини  “лишний” айтиб юборсангиз, ўша овқат ва нон “возврать” қилиниши шарт. У ерда ҳар бир овқатнинг кунлик ҳисоби бўйича 14 минг сўмни ташкил қилар экан. Шу 14 мингга яраша овқат ейишингиз мумкин.

Овқатларини эса мутлоқ одам ейдиган овқат деб бўлмайди ҳам. Фақат карам шўрва, иккинчисига эса  “перловька” ва битта буханка нон.  Қолган вақт Сизга “кипчайний” деб заҳар-зақумни олиб келишади. Чойни ичсангиз, панглаб кетган чойни ҳиди шундай анқиб турибдики, бу чойни ичган одам “оҳ-воҳ бундай “ароматний чой” экан” деб “додлаб” юборасиз….

“Ҳуқубузар”лар овоз чиқариб гапиришлари мумкин эмас. Агар овозингиз баланд чиқса, камерада ўтирган “маҳбус”ларнинг ҳаммаси ташқарига чиқарилади. Улар остиларида олиб ётган чирик чопонлар тортиб олинади. ИИБ нинг ходими ҳаммани бир бошдан текширади. Кимнинг ёнидан нос ва сигарет чиқса тортиб олинади. Хонада чой ичиш учун сақлаб қўйилган бакалашкалар ташқарига чиқариб отиб юборилади. Мана шундай усуллар билан Сизни маънан эзишади, ёки…

ИИБнинг ходими  бир соат “яратилган шарт-шароитлар” ҳусусида гапириб, Сизни миннатдор ҳам қилишади. Тағин ҳам
кимдир қаттиқ гапирса, ёки кулса уни ташқарига олиб чиқиб савлайдилар.

“Ҳуқуқбузарларнинг” кўпчилига қарасангиз, Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 194 моддаси 1 ва 2 қисми билан тушганларни кўрасиз. Бу модда ИИБ нинг “қалқони” бўлиб ҳисобланади. Бу модда бўйича, Сиз “энг кам ойлик ҳисобида” жаримага тортиласиз ва 10-15 суткага ИИБ нинг ходимига бўйсинмаганлик “айби” билан ҳибисга олинасиз. Суд ва ИИБ ининг ходимлари шу модда устидан давлатни бойитишмоқда. ИИБ нинг ходимига эса ҳар бир маҳбусни ушбу модда билан айблаш учун “асос” топилса бўлди. ИИБ нинг ходимига 100 минг сўм миқдорида ойлик маошига қўшилган ҳолда, яна мукофот пули берилади. Суд ва ИИБ ходимлари бу моддани ўз шахсий бизнесларига айлантириб олишган.

Маҳбус” 1973 йилда туғилган Соҳиб Назаров шундай дейди. “Мен ишдан қайтиб уйга келаверсам, участкам нозири, “ифлос, яна ичиб юрибсиз-ми?” дейди. “Эй, ифлос ичган бўлсам ўзимни пулимга ароқ олиб ичдим” дедимда ва “мана сенга” деб башарсаига қаратиб тош билан урдим. У бир ўзи менга кучи етмагангидан кейин, бутун бир “гестапони” чақирди. Шундан сўнг Юнус-Обод РОВД сига олиб боришиб мени роса савлашдилар. Кўкарган жойларим ҳам бор эди. Ўша кўкарган жойларимни яъни, моматалоқ бўлиб кетган жойларим яхши бўлгaнича РОВД да мени 5 кун оч-ялонғоч ушлаб ўтиришди. Қўллармга кишан кийдиришиб, бир хонага яъни, итлар сақлайдиган сассиқ хонага тиқиб қўйишди. Ваҳоланки, фуқаро ИИБ га тушганидан кейин узоғи билан 24 соат ёки 72 соат давомида сақлаб туришлари мумкин эмас. Ўзи “милиция тўғрисида” Ўзбекистонда қонун йўқ. Ўзлари ноқонуний равишда фаолият олиб боришмоқда. Булар яна қонунларни сурганига ўлайми. Мана Сизга “ҳақиқат”…”.

Бундай воқеаларни Ўзбекистонда  ҳар куни кўришингиз мумкин. Биз Сизга сўзлаб бераётган воқеа ва ходисалар жонажон Ўзбекистонимизнинг биргина пойтихтида содир этилмоқда. Қолган вилоят ва туманларда ҳам қама-қамалар авж олган. Фуқароларимиз ИИБ, Суд ва прокуратура органларининг “адолатпешалигидан” тўйиб кетган. Қаерга қараманг, “яшил ит”-лар юришади. “Додо” эса шу итлар ҳисобдан ўзининг жонини омон сақлаб келмоқда. Худо хоҳласа кўпи кетиб ози қолди, иншоллоҳ. Бу кунлар ҳам ўтар кетар, лекин “яшил ит”лар биз билан қолади. Уларнинг ишонган “тоғи” бир кун келиб қулайди…

Ҳоликназар Неъмат