Каримов янги кланларга йўл очиш учун эскиларини тозаламоқда

Каримов янги кланларга йўл очиш учун эскиларини тозаламоқда
40 views
02 November 2013 - 10:02

karimov_1892362cstanradar.com нашри Ўзбекистондаги сўнгги воқеаларнинг бутунлай ўзгача талқинини бераётир. Ушбу нашрнинг pro-kg.com сайтига таяниб ёзишича, Гугушага нисбатан босимлар — Ислом Каримовнинг ҳукумат ичидаги гуруҳларга қарши шафқатсиз ҳаракатлар бошлаш арафасидаги ўзига хос бир ниқобдир («ширма» — stanradar.com), гўёки «мана мен ҳатто ўз қизимни ҳам аяб ўтирмадим», дегандай.
Кейин эса навбат бошқа гуруҳларга етиб келади. Таёқ ҳамманинг бошига тушади, Мирзиёев, Азимов, Иноятовлардан то энг майда-майдаларигача.
Ислом Каримовнинг мақсади — сиёсий майдонни «янги сиёсатчилар генерацияси» учун тозалашдир, токи бу янги сиёсатчилар икки йил ичида давлатдаги энг муҳим лавозимларни эгалласин.
Бу тозалашлар Ўзбекистонда 2014 йилги Парламент сайловларига қадар ниҳоясига етиши керак. Гугушанинг эса тақдири аён — у ўз ролини ўйнаб бўлди. Энди унинг вазифаси — ўз сиёсий ҳаракатини тузиб, ўша сайловларда гўёки ҳукуматга рақиб сифатида қатнашиш. Бу ҳаракат центристик қарашларга эга бўлиб, сафларига сўнгги йилларда етиштирилган номига мухолифлар, ҳуқуқбонлар ва гўёки сиёсий қочқинлар киритилади. Аммо давлат бошқарувидаги бирор лавозим берилмайди Гугушага.
Потенциал «Ворислар» дея аталган уч шахс — Мирзиёев, Азимов ва Иноятовлар эса ўз лавозимидан четлатилади, аммо албатта олдинига бутунлай кучсизлантирилади.
stanradar.com нашрига кўра, Иноятов, гарчи Каримовдан уни истефога чиқаришни сўраб турса-да, барибир ўз лавозимини сақлаб қолади. Иноятов жуда яхши биладики, у ҳам Бош Вазир ва Молия Вазири билан биргаликда мамлакатдаги оғир аҳволнинг бош айбдорларига чиқарилиб, улкан суд жараёнларининг марказий иштирокчиларига айланиши мумкин.